Ўзбекистон республикаси фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўҒрисида
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Download 0.76 Mb.
|
515-сонли ВМ Қарори
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун зарур бўлган фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотнинг тезкорлик билан олиниши, қайта ишланиши ва тақдим этилишини таъминлаш. Фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган аҳоли учун қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказишни ташкил этиш. Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан йил давомида ва узлуксиз барқарор нархларда таъминлаш учун қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари захираси зарур бўлган ҳажмда шакллантирилишини ташкил этиш. Қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва сақлашни таъминлаш. Тармоқ таркибига кирувчи объектларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тадбирларини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари ҳамда аҳолини озиқ-овқат хавфсизлиги, идоравий мансуб объектлардаги авариялар ҳамда ҳалокатлар, амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, фавқулодда вазиятларда аҳолининг ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш. Ўсимликлар юқумли касалликлари кенг тарқалиши (эпифитотиялар)нинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш. Зараркунадалар ва бегона ўтларга қарши курашиш, агрокимёвий хизмат кўрсатиш ва тупроқни муҳофаза қилиш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари ҳамда аҳолини фавқулодда вазиятлар зоналаридаги агрокимёвий вазият тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш. ФВДТ функционал қуйи тизимининг Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий назорат хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолати ишончлилигини ва хавфсиз ишлашини таъминлаш. Сув омборлари, дарёлар ва каналларнинг гидрологик режими, тошқинлар, ҳалокатли сув босишлар, гидротехника иншоотларига табиий таъсирлар мониторингини ташкил этиш ва олиб бориш. Сув омборлари, дарёлар ва каналлардаги гидротехника иншоотларидан фойдаланиш хавфсизлигини, уларда авариялар ва ҳалокатларнинг юзага келиши мумкинлигини прогнозлаштириш. Сув хўжалиги объектларининг иш режимини ўзгартириш ёки кейинчалик улардан фойдаланиш заруратини белгилаш, сув омборларидан сувни авариянинг олдини олиш мақсадида чиқариб юбориш. Сув хўжалиги ва энергетика объектларининг мукаммаллиги I, II ва III класс бўлган гидротехника иншоотларининг техник ҳолатини диагностика қилиш, хавфсизлигини баҳолаш. Йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш, уларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш, шу жумладан, лойиҳаларнинг экспертизадан ўтказилишини ташкил этиш, қурилишнинг сифатини ва фойдаланишга қабул қилиб олинишини назорат қилиш. Сув омборлари, дарёлар ва каналлардаги гидротехник иншоотларнинг ҳолатини назорат қилиш. Йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларида сигнализация ва хабар беришнинг маҳаллий автоматик тизимларини яратиш. ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари билан биргаликда сув босиши, тошқинлар, селларнинг олдини олиш ва уларнинг ҳалокатли оқибатларини камайтириш ҳамда тошқин сувлари ва селларнинг авариясиз ўтказилишини таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар комплексини ташкил этиш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари ҳамда аҳолини сув омборларининг тўғонлари ва гидротехник иншоотлари ҳамда бошқа сув манбаларининг ўпирилиб кетиши билан боғлиқ кутилаётган сув тошқинлари ва ҳалокатли сув босишлар тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш. Фавқулодда вазиятлар, хусусан, сув тошқини содир бўлган ҳудудларда зарур ирригация ва мелиорация тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш. ФВДТ функционал қуйи тизимининг: Сув хўжалиги хизмати; Мукаммаллиги I, II ва III класс бўлган, шунингдек, республика ва минтақа сув хўжалиги ҳамда энергетика тизимига кирувчи гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги ҳолатини назорат қилиш хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling