Ўзбекистон республикаси фуқаро муҳофазаси институти
Хорижий давлатларининг ўқитишда замонавий инновацион услублардан фойдаланишнинг амалий аҳамияти борасидаги тажрибаси
Download 273.45 Kb.
|
ХАМРАЕВ МАГИСТР
1.3. Хорижий давлатларининг ўқитишда замонавий инновацион услублардан фойдаланишнинг амалий аҳамияти борасидаги тажрибаси
Европалик экспертларнинг фикрича ҳаётда муваффақиятли фаолият олиб бориш учун зарур бўлган минимал маълумот даражаси - олий маълумот ҳисобланади. Бундай кўпсонли тингловчиларни анъанавий, кундузги шаклда ўқитиш ҳаттоки ривожланган Европа мамлакатлари бюджетлари учун ҳам муаммо туғдириши мумкин. Шу муносабат билан Европа мамлакатлари ҳукуматлари масофали таълим жараёнини белгилаб берувчи бир қатор меъёрий актларни қабул қилдилар, масофали ўқитишни устувор йўналиш сифатида белгиладилар ва уни ривожлантиришга мунтазам равишда йирик молиявий маблағлар ажратиб боришмоқда. Европа мамлакатлари ўзларининг таълим дастурларини оммавий равишда рақамли форматга ўтказишган. Замонавий коммуникация воситалари ёрдамида таълим олиш европаликлар орасида тез орада ўз ўрнини топди. Ҳозирги кунда масофали ўқитишнинг йирик марказлари Буюк Британия, Нидерландия, Германия, Испания, Франция ва бошқа Европа мамлакатларида фаолият юритмоқдалар. Агар АҚШда масофали ўқитишда махсус ва олий таълимга (кўпчилик ҳолларда хусусий шаклдаги) урғу берилса, Европа масофали таълим ривожланишининг асосий тенденциялари ҳукумат томонидан молиялаштириладиган виртуал “очиқ университетлар”ни ривожлантиришга қаратилгандир. Европада электрон ўқитиш бўйича етакчи ўринни Буюк Британия эгаллайди, у биринчилар қаторида узоқ масофада ўқитиш шаклларидан фойдалангандир. Масофали ўқитишнинг Европа модели Буюк Британия Очиқ университетида ишлаб чиқилганлиги сабабли уни кўпинча британия модели деб аташади. Ушбу модель барча Британия ҳамкорлиги мамлакатларида (шу жумладан қуйидаги йирик мамлакатларда – Ҳиндистон, Канада, Австралия) ҳамда ундан ташқарида – ҳозирги кунда Буюк Британия Очиқ университети (OUUK) ёки масофали ўқитишни ташкил этиш борасида унга яқин бўлган, масалан, FernUniversitat Хаген шаҳрида (Германия) ва Жанубий Африка Университети (UNISA) намунасида университетлар ташкил этилаётган мамлакатларда қўлланилмоқда. “Британия типи”даги масофали ўқитиш марказларида таълим олаётганларнинг умумий сони тахминан “америка” муассасалари тингловчилари сонига тенгдир. Британия моделининг ўзига хос белгилари: Биринчидан, у тингловчининг ўқишини онгли равишда асосланганлигидир, бу эса ўқиш учун ёш чегарасини 18 ёшдан юқори бўлганларни белгилашни тақазо этади. Иккинчидан, модель ўқув қўлланмаларнинг стандарт комплектлари асосида ишлаб чиқилган унификациялашган ўқув курсларининг электрон пакетларидан фойдаланганлиги сабабли асосан стандарт курслар қўлланилади. Учинчидан, британия модели ўқитувчидан махсус кўникма ва қобилиятларни талаб этувчи ноанъанавий (кундузги таълим учун) таълим технологияларга асосланади. Бу қобилиятдан тингловчилар билан ҳам индивидуал ишлашда (турли кўринишлардаги маслаҳатлар, психологик сеанслар ва мураббийлик), ҳам масофали ўқитишнинг гуруҳли шаклларда олиб боришда фойдаланилади. Бу ҳолда, европалик ўқитувчи ўзининг касбига тегишли материаллардан ташқари унга турдош бўлган касблар бўйича материалларни ўзлаштириб олиши, талабалар гуруҳлари билан олти-саккиз соатлик ишбилармонлик ўйинлари, “кейс-стади” ёки “ақлий ҳужум” шаклларида таълим жараёнини ташкил эта олишлари зарур. Британия, европа моделининг тавсифи қуйидаги уч асосий элементлардан иборат: Биринчи навбатда катта ёшдагиларни ўқитишга ихтисослашиш (OUUK тингловчиларининг ўртача ёши – 34 ёш); Ўқув курсларининг умумий ҳажмида университетгача даражадаги “очиқ”, амалий йўналтирилган курсларнинг устуворлиги. Ушбу курслар университет курсларидан анча очиқдир, OUUKда курсларнинг 2/3 қисми ушбу фанда янги, тажрибасиз одамга (undergraduate degree) мўлжаллангандир; Масофали ўқитиш билан шуғулланаётган ўқитувчилар сонини мунтазам равишда ошиб бориши, уларни тайёрлаш ва малакасини оширишга кетаётган харажатлар ўсиши британия модели билан ишлайдиган масофали таълим муассасаси бюджетининг асосий қисмини ташкил этади. Юқоридагилардан келиб чиқиб британия модели мумтоз университет таълимидан кўра асосан “асосий меҳнат фаолиятидан ажралмаган ҳолда” ўрта касбий таълимга мос келади, ва биринчи навбатда молиявий маблағларни масофали таълимнинг техник таъминотига эмас, балки илмий-методик ва кадрлар таъминотига сарфланишини талаб этади. Британия моделининг афзалликлари ва устунликларига қуйидагиларни ҳам киритиш мумкин: интерфаол телетрансляция учун махсус ускуналар билан жиҳозланган марказларнинг зарурати йўқлиги. Улар оддий аудиториялардан фойдаланадилар; ҳар бир курс ва алоҳида тингловчининг юқори даражадаги автономияси - ўзини ўзи таълим олиш тезлигини бошқаришининг таъминланганлиги; махсус масофали таълим учун ишлаб чиқилган таълим сифатини аттестация ва мониторинги тизимини мавжудлиги, бунинг исботи сифатида Европа очиқ масофали университетларининг юқори рейтинг кўрсаткичлари хизмат қилади. Шуни таъкидлаш мумкинки, масофали таълимнинг европа ёки британия модели қуйидаги формула ёрдамида ифодаланувчи: "Anyone, Anytime, Anywhere" (ҳар ким, ҳар қандай вақтда, ҳар қаерда) - жой, вақт ва маълумот даражасидан қатъий назар тамойилини амалга оширишга имкон беради. Технологик нуқтаи назардан барча ахборотлар (маъруза, семинар ва бошқ.) Интернет воситасида узатилиши қайд этилади. Тингловчи фанни мустақил ўзлаштиради, вақти-вақти билан таълимнинг интерфаол шакллари (онлайн маслаҳат ва видеоконференцалоқа)дан фойдаланади. Европа модели биринчи навбатда амалий йўналтирилган таълим учун самаралидир, у мажбурий равишда қимматбаҳо телекоммуникация тармоқларини талаб этмайди ва мутахассисларни тайёрлаш сифатини кундузги таълимга эквивалент (ёки ундан ҳам юқори) даражада таъминлайди. Европадаги йирик Масофали таълим марказлари: Испания. Мамлакат ҳудудида ва хориждаги 60 дан ортиқ ўқув марказларини бирлаштирувчи Масофали Таълим Миллий Университети (Universidad National de Educacion a Distancia UNED). Унинг таркибида малака оширишнинг ривожланган тизими мавжуд. Германия. Хагене шаҳридаги Очиқ Университет ва Тюбинген шаҳридаги Масофали Таълим Институти. Йўналишлари: олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим ва малакани ошириш. Франция. Масофали Таълим Миллий Маркази (Centre National D'Enseignement a distance-cend). Швеция. Балтика университети (The Baltic University). Балтика минтақасидаги элликдан ортиқ университетларни бирлаштиради. Канада – масофали таълим соҳасида энг кучли мамлакатлардан биридир. Ҳозирги кунда шу мамлакатда масофали таълим дастурларига эга 40 дан ортиқ университетлар фаолият юритмоқда. Уларга даража бериш ҳуқуқи мавжуд бўлмаган ёки ўқиш тугагандан сўнг сертификат бермайдиган муассасалар кирмайди. Шу билан бирга сиртқи методда таълим берувчи университетлар сони ва ушбу таълим хизматини кўрсатиш услубларининг сони мунтазам ошиб бормоқда. Канадада масофали курсларнинг устувор йўналиши – хорижий тингловчиларни ўқитишдир. Канада масофали ўқитишнинг ушбу кўрсаткичи бўйича кўпгина мамлакатларни ортда қолдирди. Бунинг сабаби фақатгина ушбу таълимни чет эл фуқаролари учун нисбатан арзолигида эмас, балки масофали ўқитиш марказлари ва ассоциацияларни кучли ва кенг тармоқли инфратузилмасидир. Канада масофали таълимининг афзалликларидан бири – ҳар бири ўзининг соҳасига тегишли бўлган бир неча технологик воситаларни мужассамлаштириб фойдаланишидадир. Бошқа афзаллик – бир неча университетларнинг ўқитувчиларини сиртқи таълимнинг оптимал дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича ва ўқитувчилар ва сиртқитингловчилар ўртасида аудио- ва видеоконференцияларни ўтказиш борасидаги кооперацияси (хамкорлиги). Канаданинг масофали таълим бозорида қуйидагилар етакчи ўрниларни эгаллайдилар: Саймон Фрейзер номидаги Университет (Simon Fraser University), Athabasca University (МВА дастурлари бўйича таълим олиш), Йорк университетининг Atkinson College (York University), Торонтo. Россияда электрон таълимга қизиқиш ошиб бориши тенденцияси пайдо бўлди. E-learning ни ўсиши турли баҳолашлар бўйича йилига 30-70%ни ташкил этмоқда. Мутахассислар барқарор ўсишни 50% даражасида белгилашмоқда, ва бу ўсишни кичик ва ўрта бизнес корхоналарига эътиборни ўсиб бориши билан боғлашмоқда, бу эса ўз навбатида меҳнат бозорида қулай рақобат муҳити шакллантиради ва мутахассиларни малакасини узлуксиз ошириб туриш эҳтиёжини вужудга келтиради. Ҳозирги вақтда кўпгина Россия Олий ўқув юртлари ҳузурида масофали курслар очилган. Уларнинг бир қисми формал равишда бўлиб, масофали таълимни дунёда кенг тарқалганлиги сабабли ташкил этилгандир. Бундай “формал” курслар янги қатлам муаммоларни юзага келтирмоқда. Ушбу муаммоларнинг энг асосийлари: курс ташкилотчиларида масофали таълим асослари бўйича билимларни мавжуд эмаслиги, электрон таълим олиб бориш бўйича ўқитувчилар таркибида малаканинг етишмаслиги, масофали ўқитиш бўйича ўқитувчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш механизмининг йўқлиги, ўқитиш модераторлари учун янги штат бирликларини киритиш муаммолари, курсларни ўтказиш бўйича сифатли электрон ресурсларни етишмаслиги. Россиянинг алоҳида олий ўқув юртлари ушбу муаммолар тўсиқларини енгиб ўтиб, бугунги кунда масофали ўқитиш дастурини муваффақиятли амалга оширмоқдалар. Корпоратив масофали таълим. Дунёда масофали таълим фақатгина миллий таълим тизими доирасида ривожланмайди, балки алоҳида тижорат компаниялари билан ҳам амалга оширилади. Ушбу таълим асосан бизнес соҳасига қаратилган бўлиб, ушбу йўналишдаги дастурлар бутун олий таълим тизимининг ¼ қисмини ташкил этади. Хусусий корпоратив таълим тармоқлари қуйидаги компаниялар томонидан ўз таркибида яратилган: Microsoft, Cisco, IBM, General Motors, Ford ва бошқалар. Ушбу масофали таълим тизимларининг кўпчилиги университетларда яратилган тизимлардан мураккаблиги, такомиллашганлиги ва сони жиҳатдан анча илгарилаб кетгандир. Ҳозирги кунда кўпгина компаниялар ўзининг таркибларида маълумотни оширишга бўлган муносабатларини қайта кўриб чиқмоқдалар. Корхоналар раҳбарияти масофали ўқитишга қилинаётган инвестицияларни илмий тадқиқот ишланмаларига инвестициялар билан тенг кўрмоқдалар. Ўқитишнинг анъанавий тизими хизматчини иш жойидан ажралган ҳолда ўқишини, ва натижада, компанияда маълум бир йўқотишларга олиб келар эди. Йирик компаниялар кўпинча бутун дунё бўйича бўлинма, филиалларга эга бўлиб, уларнинг персоналини ривожланган мамлакатларда ўқитишлари керак. Ундан ташқари янги товарларни бозорга киритиш ва сотиш жараёнини тўхтатмаслик учун ўқитиш юқори суръатларда амалга оширилиши керак. Персонални ўқитиш бўйича хизматлар корхоналарда жорий этилаётган янги техник ечимлар, ёки янги ишлаб чиқариш жараёнларини жорий этилиши билан бир вақтда кўрсатилиши керак. Бу ҳол корхона амалга ошираётган таълимни демарказлашуви заруратини келтириб чиқаради. Корхона персонални ўқиш марказларига боришини олдини олади, натижада вақтдан ютади, транспорт ва яшаш харажатларини тежайди. Хусусан, фуқаро муҳофазаси сохасидаги масъул ходимларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни масофадан ташкил этиш Россия, Беларусь, Қозоғистон республикаларида йўлга қўйилган. Россияда бундай курсларни хусусий ўқув марказлари амалга ошириб келмоқда. Беларусь республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фуқаро муҳофазаси университети ҳузуридаги кадрларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти томонидан ташкил этилган. Қозоғистон Республикасида Ички ишлар вазирлиги Республика фуқаро муҳофазаси ўқув-методик маркази томонидан амалга оширилиб келинмоқда. Download 273.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling