Ўзбекистон республикаси фуқаро муҳофазаси институти
Download 273.45 Kb.
|
ХАМРАЕВ МАГИСТР
- Bu sahifa navigatsiya:
- II боб. ФВДТ фуқаро муҳофазасига Сохада ўқитишда замонавий инновацион услублардан фойдаланишнинг амалий аҳамияти масъул ходимларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этишнинг илмий асослари
I-боб бўйича хулоса
Бугунги кунда ўқитишда замонавий инновацион услублардан фойдаланишнинг шакли вақт ва маконга қарамай, узлуксиз таълим олиш ва маълумот алмашиш тизимини яратишга имкон беради. Ўқитишда замонавий инновацион услублардан фойдаланишнинг тизими инсонларга шахсий компьютер (компьютер) орқали интернет ёрдамида керакли кўникмалар ва янги билимларни олиш имкониятини беради. Компьютернинг жойлашуви аҳамиятиз, шунинг учун масофавий ўқитиш марказларидан бирининг онлайн синфида, шунингдек, компьютер мавжуд бўлган бошқа жойда ўқишингиз мумкин. Бу масофавий ўқитишнинг анъанавий шакллининг устунлигидир. Ўқитишда замонавий инновацион услублардан фойдаланишнинг масофавий таълим тизими ижтимоий мавқеидан қатъий назар барча инсонларга (мактаб ўқувчилари, талабалар, фуқаролар ва ҳарбий хизматчилар, ишсизлар ва бошқалар) тенг имкониятлар беради. мамлакатнинг барча ҳудудларида ва чет элларда инсоннинг билим олиш ва маълумот олишни таъминлайди. Таълимнинг ҳар қандай шакли каби, ўқитишда замонавий инновацион услублардан фойдаланишнинг маълум бир таркибий қисмга эга: таълимнинг барча шакллари учун ижтимоий талаблардан келиб чиқган ҳолда бир таълим муассасаси учун мавжуд дастурлар, усуллар, ташкилий шакллар, ўқув қўлланмалари билан белгиланади. Масофавий ўқитишнинг охирги учта таркибий қисми ишлатиладиган технологик асоснинг ўзига хос хусусиятларига қараб белгиланади (масалан, компьютер, ахборот телекоммуникациялари босма оммавий ахборот воситалари, компакт-дисклар, ва бошқалар). Йирик компаниялар кўпинча бутун дунё бўйича бўлинма, филиалларга эга бўлиб, уларнинг персоналини ривожланган мамлакатларда ўқитишлари керак. Ундан ташқари янги товарларни бозорга киритиш ва сотиш жараёнини тўхтатмаслик учун ўқитиш юқори суръатларда амалга оширилиши керак. Персонални ўқитиш бўйича хизматлар корхоналарда жорий этилаётган янги техник ечимлар, ёки янги ишлаб чиқариш жараёнларини жорий этилиши билан бир вақтда кўрсатилиши керак. Бу ҳол корхона амалга ошираётган таълимни демарказлашуви заруратини келтириб чиқаради. Корхона персонални ўқиш марказларига боришини олдини олади, натижада вақтда ютади, транспорт ва яшаш харажатларини тежайди. Шундай қилиб масофали таълимни қўллаш – бу йирик корхона учун ишлаб чиқаришни мунтазам модернизацияси шароитида янги товарларни бозорга тезда киритишга имкондир. Аҳолининг барча қатламларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартиби тўғрисидаги Низомда аҳолини тайёрлашда инновацион технологияларни, уйғунлаштирилган ҳамда масофадан ўқитиш услубларини, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда, шунингдек, мустақил ўрганиш орқали амалга ошириши белгиланган. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Аҳолининг барча қатламларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлашда Фуқаро муҳофазаси институтида масофадан ўқитишни илмий асосларини тадқиқ этиш ва келажакда ФВДТ тизимидаги фуқаро муҳофазасига масъул ходимларини иш жойидан ажратмаган холда масофадан ўқитиш ва малакасини оширишни жорий қилиш муҳим аҳамият касб этади. II боб. ФВДТ фуқаро муҳофазасига Сохада ўқитишда замонавий инновацион услублардан фойдаланишнинг амалий аҳамияти масъул ходимларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этишнинг илмий асослари 2.1. Фуқаро муҳофазаси институтида фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида ўқитишда замонавий инновацион услублардан фойдаланиш ва қайта тайёрлаш тартиби ва хуқуқий асослари Фуқаро муҳофазаси институтида фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида малака ошириш ва қайта тайёрлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрь кунидаги 754-сонли Қарори билан тасдиқланган “Аҳолининг барча қатламларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартиби тўғрисидаги” Низомига асосан амалга оширилади. Ушбу Низом аҳолининг барча қатламларини табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартибини белгилайди. Аҳолини тайёрлаш, тоифалар доирасида ташкил этиладиган гуруҳлар таркибида, қуйидаги тартибда амалга оширилади: а) ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлган аҳоли, шунингдек, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари, ходимлари, ишчи ва хизматчилари ҳамда ҳарбий хизматчилар: давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари — ФВДТнинг аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича йиллик асосий тадбирлар режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан ўтказиладиган йиғинлар ва ўқув машқларида; республика ва вилоят миқёсидаги ташкилотлар раҳбарлари ва масъул мутахассислари, шунингдек, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари — 3 йилда бир марта жамлаш режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институтининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув курсларида; туманлар ва шаҳарлар миқёсидаги ташкилотлар раҳбарлари ва масъул мутахассислари, қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари бошлиқлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг раҳбарлари — 3 йилда бир марта жамлаш режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳузуридаги Бошланғич тайёргарлик ва малака ошириш маркази, шунингдек, ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ўқув марказларининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида тайёргарликдан ўтказилади. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини тайёрлаш соҳасида махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини тайёрлаш соҳасида: ташкилий-методик раҳбарликни амалга оширади, тадбирларни мувофиқлаштиради ва назорат қилади; ташкилий кўрсатмалар ва ўқув дастурларини ишлаб чиқади ва келишади; ўқув машқлари, машғулотлари ва бошқа тадбирларни ташкил этади ва ўтказади; замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилади ва кенг фойдаланилишини ташкил этади; тизимидаги аҳолини тайёрлашга ихтисослаштирилган муассасаларнинг тингловчилар билан жамлаш режаларини тегишли давр учун шакллантиради ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғига киритади. Шунингдек давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қайта тайёргарлик ва малака ошириш ўқув курсларида тайёргарликдан ўтиши лозим бўлган раҳбарлар, масъул мутахассислар, қутқарув тузилмалари ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари бошлиқлари рўйхатини тақдим этади ва белгиланган тартибда тайёргарликдан ўтишини таъминлайди. фавқулодда вазиятларни бартараф етиш, аҳоли ҳаёти ва саломатлигини, моддий ва маънавий қадриятларини муҳофаза қилиш, шунингдек, тинчлик ва алоҳида даврда фавқулодда вазиятлар юзага келганда уларнинг оқибатларини тугатиш ҳамда зарарини камайтириш соҳасида тегишли тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”ги, “Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида”ги, “Радиацион хавфсизлик тўғрисида”ги, “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги Қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар масалаларига таалуқли қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири - Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг буйруқ, директива ва фармойишлари, Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруқ, директива, ёъриқнома ва кўрсатмалари, вазир биринчи ўринбосари – Штаб бошлиғининг буйруқнома, директива ва фармойишларининг талаблари ижросини таъминлаш; вилоят ФВДТ ҳудудий қуйи тизимини ташкил етиш ва фаолиятини таъминлаш; вилоят ФВДТ ҳудудий қуйи тизими хизматлари, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмаларнинг аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш, авариялар, ҳалокатлар ва табиий офатлар туфайли юзага келган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф еишга доир фаолиятини мувофиқлаштириб бориш; Ўбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат Божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликни ташкил етиш; фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф етиш даврида қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни олиб боришда фуқаро муҳофазаси куч ва воситаларининг ҳаракатларини бошқариш; авария, ҳалокат, табиий офатлар, епидемия, епизоотия ва епифитотиялар хавфи юзага келганда ҳамда ҳарбий ҳаракатлар даврида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлардан аҳоли ҳаёти ва соғлигини, моддий ва маънавий бойликларни муҳофаза қилишга қаратилган тадбирларнинг бажарилишини режалаштириш ва назорат қилиш; фавқулодда вазиятларда жабрланган аҳолининг биринчи навбатдаги ҳаёт таъминоти тадбирларини режалаштириш; аҳолини, ФВДТ ҳудудий қуйи тизимининг мансабдор шахслари ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларини тинчлик ва ҳарбий даврда фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлашни ташкил етиш; бошқарманинг ва бошқарма томонидан тузиладиган фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг сафарбарлик ва жанговар тайёргарлигини ташкил етиш; тинчлик ва ҳарбий даврда ҳалокат, табиий офат ва авариялар содир бўлганда аҳоли ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф етиш масалалари бўйича оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан алоқани ҳамда ахборот алмашинувини амалга ошириш; бошқарманинг сафарбарлик ва жанговар тайёргарлиги бўйича режаларини ишлаб чиқиш; фуқаро муҳофазасининг заҳираси, сафарбарлик захираси техникалари ва воситаларини жамлаш, сақлаш ва янгилашни ташкил етиш ҳамда уларнинг ҳолати ва улардан фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш; ҳимоя иншоотларининг сақланиши устидан назоратни амалга ошириш; мулкчилик шаклидан ва идоравий буйсинувидан қатъий назар, барча иқтисодиёт объектларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларни бартараф етиш, фуқаро муҳофазаси тадбирларининг бажарилишини назорат қилувчи органлар ишини ташкил етиш; объектлар қурилишини лойиҳалаштиришда ва шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат експертизасидан ўтказишда фуқаро муҳофазаси масалалари бўйича талабларга риоя етилишини таъминлашга қаратилган тадбирларда иштирок етиш; бошқарма моддий таъминот базасини оқилона ташкил етиш ва уларнинг ҳисобини юритиш тадирларини амалга ошириш. Download 273.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling