Ўзбекистон республикаси фуқаро муҳофазаси институти


Download 273.45 Kb.
bet1/13
Sana27.01.2023
Hajmi273.45 Kb.
#1129594
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
ХАМРАЕВ МАГИСТР


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ ИНСТИТУТИ

УДК: 000.000:000 (0000) Қўлёзма ҳуқуқида




ХАМРАЕВ АБРОРХОН АХМАДХОНОВИЧ
Сохада ўқитишда замонавий инновацион услублардан фойдаланишнинг амалий аҳамияти.

5А640103 - “Фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлиги” мутахассислиги


бўйича магистр академик даражасини олиш учун ёзилган


ДИССЕРТАЦИЯ



Илмий раҳбар:
Доцент к.ф.н Абидова Ф.А.






Тошкент – 2020
МУНДАРИЖА

Кириш ...............................................................................................................

3

Асосий қисм

I боб.

Таълимни ташкил этиш шакллари

9

1.1.

Таълим жараѐнида янги педагогик технологияларининг самарадорлиги...................................................................................

9

1.2.

Таълим тизимида инновация............................................................

11

1.3.

Хорижий давлатларининг ўқитишда замонавий инновацион услублардан фойдаланишнинг амалий аҳамияти борасидаги тажрибаси...........................................................................................

19




I-боб бўйича хулоса ..........................................................................

26

II боб.‎

ФВДТ фуқаро муҳофазасига Сохада ўқитишда замонавий инновацион услублардан фойдаланишнинг амалий аҳамияти масъул ходимларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этишнинг илмий асослари.................................................................

28

2.1.

Фуқаро муҳофазаси институтида фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида ўқитишда замонавий инновацион услублардан фойдаланиш ва қайта тайёрлаш тартиби ва хуқуқий асослари...........................................

28

2.2.

ФВДТ масъул ходимларига мўллжаланган ўқув дастурлар таҳлили ...............................................................................................

30

2.3.

Электрон таълим ресурсларини яратиш талаблари ва технологияси .......................................................................................

36




II-боб бўйича хулоса ..........................................................................

44

III боб.







3.1.







3.2.
















Хулоса ...............................................................................................................

58

Адабиётлар рўйхати .......................................................................................

59

Кириш
Магистрлик диссертацияси мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги. Сўнги йилларда дунё цивилизацияси ривожланишига табиий
ва техноген офатлар ҳамда инсониятга жиддий тахдид солувчи экологик муаммолар тобора кўпроқ таъсир кўрсатмоқда.
Цивилизация ривожланиши жараёнида инсон янги ҳаёт тарзи
ва технологиялар билан табиий офатлар оқибатида юзага келадиган аксарият муаммоларга жавоб бера олди. Масалан, зилзилаларга - қурилишда муҳандислик ечимлари, тошқинларга - дарёларни тўғонлар билан тартибга солиш, эпидемияларга - эмлаш ва санитария қоидаларига риоя қилиш, қурғоқчиликга - мелиоратив ҳолатни яхшилаш билан. Бироқ, ҳали ҳам вайронагарчилик келтирадиган офатлардан қочиб бўлмайди.
Ҳисоб-китобларга кўра, дунёда ҳар йили икки миллионга яқин одам табиий офатлар, бахтиз ҳодисалар, ёнғинлар натижасида ҳаётдан кўз юмади, ўн миллионлаб одамлар жарохат оладилар[11].
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, улар содир бўлганида ҳаракат қилиш бўйича яхлит давлат тизими ва унинг мувофиқлаштирувчи органи Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилди, соҳанинг зарур
меъёрий-ҳуқуқий базаси шакллантирилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, бошқа вазирлик ва идораларнинг фавқулодда вазиятлар профилактикаси, уларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича имкониятларини мустаҳкамлаш борасида кўлами ва мазмунига кўра салмоқли ишлар амалга оширилди.
2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифаларига мувофиқ, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари самарадорлигини янада ошириш мақсадида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизими фаолиятини тубдан такомиллаштиришга оид Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари қабул қилинди[37].
Қабул қилинган норматив хужжатларга мувофиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди. Ушбу йўналлишлардан бири этиб аҳолини
ва раҳбарлар таркибини фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятлар соҳасида тайёрлаш устувор вазифаларидан бири деб белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилган вақтдан буён аҳолини ва раҳбарлар таркибини фуқаро муҳофазаси
ва фавқулодда вазиятлар соҳасида тайёрлаш вазирликнинг устувор вазифаларидан бири деб белгиланган. Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бўйича раҳбарлар таркибини тайёрлаш маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти ташкил этилган.
Ўтган йиллар давомида Фуқаро муҳофазаси институтида фуқаро муҳофазаси йўналиши бўйича 32068 нафар тингловчи, сафарбарлик тайёргарлиги йўналиши бўйича 4196 нафар тингловчи, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 601 нафар ҳарбий хизматчилари ва 2342 нафар қутқарувчилари, шу жумладан, бошқа вазирлик ва идораларнинг қутқарув хизматлари қутқарувчилари тайёргарликдан ўтказилди.
Шу билан бирга, республикада ва хорижий мамлакатларда аҳоли
ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳамда фуқаро муҳофазаси соҳасида кадрлар тайёрлаш ишларининг ҳар томонлама танқидий таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ушбу соҳада мутахассислар тайёрлашнинг мавжуд тизими ҳозирги кун талабларига тўлиқ жавоб бермайди. Ушбу соҳада фундаментал ва амалий тадқиқотлар етарли даражада олиб борилмаяпти.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорига мувофиқ, мутахассисларни аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш даражаси ва сифатини янада такомиллаштиришни тубдан ўзгартириш, тайёргарликдан ўтказишнинг ягона тизимини яратиш, илмий-тадқиқотлар олиб бориш самарадорлигини ошириш, шунингдек, Фуқаро муҳофазаси институтининг моддий-техника базасини ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди[3].
Мазкур қарор талабларидан бири фуқаро муҳофазаси муаммоларини ҳал этишга, табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишга йўналтирилган фундаментал ва амалий-илмий тадқиқотлар, конструкторлик ишланмаларини ташкил этиш ва амалга оширишни кўзда тутади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Аҳолининг барча қатламларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартиби тўғрисидаги Низомда аҳолини тайёрлашда инновацион технологияларни, уйғунлаштирилган ҳамда масофадан ўқитиш услубларини, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда, шунингдек, мустақил ўрганиш орқали амалга ошириши белгиланган[35].
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, олиб борилаётган изланишлардан бири ФВДТ тизимидаги Фуқаро муҳофазаси масъул ходимларини фуқаро муҳофазаси соҳасида қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда масофавий таълимни тадқиқ этишдир.

Download 273.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling