Ўзбекистон республикаси фуқаро муҳофазаси институти
ФВДТ масъул ходимларига мўллжаланган ўқув дастури таҳлили
Download 273.45 Kb.
|
ХАМРАЕВ МАГИСТР
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Умумий тайёргарлик 1.1. Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари. 2. Умумкасбий тайёргарлик
- 3. Мутахассислик бўйича тайёргарлик
- 4. Якуний назорат Курснинг мақсади
- Тингловчиларнинг билим, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар қуйидагилар
2.2. ФВДТ масъул ходимларига мўллжаланган ўқув дастури таҳлили
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг фуқаро муҳофазаси бўйича мутахассислари, ишлаб чиқариш-иқтисодиёт объектлари фуқаро муҳофазаси мутахассислари ва ходимлари учун Фуқаро муҳофазаси институтида махсус режа график асосида 60 соатга мўлжалланган малака ошириш ўқув режаси ишлаб чиқилган. Малака ошириш курсининг ўқув дастури қуйидаги модуллар мажмуини ўз ичига қамраб олади: 1. Умумий тайёргарлик 1.1. Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари. 2. Умумкасбий тайёргарлик 2.1. Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазасини ташкил этиш. 3. Мутахассислик бўйича тайёргарлик 3.1. Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш. 3.2. Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш. 3.3. Фавқулодда вазиятларда таъминотни ташкил этиш. 4. Якуний назорат Курснинг мақсади - Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг фуқаро муҳофазаси бўйича мутахассислари, ишлаб чиқариш-иқтисодиёт объектлари фуқаро муҳофазаси мутахассислари ва фуқаро муҳофазаси бўйича мутахассис ходимларни аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича малакаларини оширишдан иборат. Курснинг вазифаси – тингловчиларда фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва содир бўлганда оқибатларини бартараф этиш бўйича ўзига юклатилган вазифаларни бажариш кўникмаларини шакллантиришдан иборат. Тингловчиларнинг билим, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар қуйидагилар: аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосини ташкил этувчи ҳужжатларнинг мазмун ва моҳиятини; фуқароларнинг фуқаро муҳофазаси соҳасидаги ҳуқуқ ва бурчларини; Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ)нинг вазифаларини; фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганида ва содир бўлганида ҳаракат қилишни; фуқаро муҳофазаси режаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш тартиби, уларнинг моҳияти ва тузилишини; аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлашни; фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этувчи куч ва воситалар, уларнинг имкониятини; замонавий қирғин воситалари қўлланилганда аҳолини муҳофаза қилиш тамойилларини; фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланиш усулларини; фавқулодда вазиятлар шароитида ўзига ва ўзаро тиббий ёрдам кўрсатиш қоидалари ва тартибини; фуқаро муҳофазасининг огоҳлантириш сигналларини; радиациявий, кимёвий, биологик (бактериологик) муҳофаза воситаларидан фойдаланиш тартиби ва қоидаларини; жамоа ва шахсий муҳофаза воситаларидан фойдаланиш қоидалари ва тартиби; фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш режасини ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ қилиш; фавқулодда вазиятлар шароитида вазиятга тўғри баҳо бериш, хулоса чиқариш ва асосланган қарор қабул қила олиш; қидирув-қутқарув ишларини ташкил этиш, куч ва воситалардан фойдаланиш, вазирлик ва идоралар билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш; фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тадбирларини ташкил эта билиш; радиациявий, кимёвий, биологик (бактериологик) муҳофаза воситаларидан фойдалана олиш; жамоа ва шахсий муҳофаза воситаларидан фойдалана олиш; тузилмалар таркибида ҳаракат қилиш; бирламчи тиббий ёрдам кўрсата олиш малака ва кўникмаларига эга бўлишлари керак. Малака ошириш курси 60 соатни ташкил этади. Ўқув курс давомида назарий ва амалий машғулотлар олиб борилади. Ўқув юкламасининг энг юқори ҳажми кунига 6 соат этиб белгиланади. Ўқув курс дастурини тўлиқ ўзлаштирган ва якуний синовлардан муваффақиятли ўтган курс тингловчиларига белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади. Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг фуқаро муҳофазаси бўйича мутахассислари, ишлаб чиқариш-иқтисодиёт объектлари фуқаро муҳофазаси мутахассислари ва ходимларини малакасини ошириш ўқув курсининг ўқув модуллари ва уларнинг мазмуни. Download 273.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling