Тадқиқотнинг объекти ва предмети. ФВДТ тизимидаги Фуқаро муҳофазаси масъул ходимларига мўллжалланган дастурни ўрганиш ва уни масофадан ўқитишга интеграция қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда масофадан ўқитишнинг усуллари, мазмуни шкали, воситалари ва усулларини ўрганишни таҳлил этиш.
Тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари. Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимидаги фуқаро муҳофазасига масъул ходимларини иш жойидан ажратмаган холда сохада ўқитишда замонавий инновацион услублардан фойдаланишнинг амалий аҳамияти ва малакасини оширишни илмий асосларини яратиш.
Тадқиқотнинг вазифаларига қуйидагилар киради:
Ўқитишда замонавий инновацион услублардан фойдаланишнинг тушунчаси;
Замонавий ўқитишнинг усуллари, мазмуни шакли, воситалари
ва усуллари таҳлили.
Хорижий давлатларининг замонавий ўқитиш борасидаги тажрибаси;
Фуқаро муҳофазаси институтида фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида малака ошириш ва қайта тайёрлаш тартиби ва хуқуқий асослари;
ФВДТ масъул ходимларига мўллжаланган ўқув дастурлар таҳлили;
Электрон таълим ресурсларини яратиш талаблари ва технологияси;
Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида масофавий таълимни жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлар;
Ўқув жараёнини moodle тизимида ташкиллаштириш;
ФВДТ тизимидаги масъул ходимларига мўллжалланган дастурларни масофадан ўқитишга интеграция қилиш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Тадқиқот натижасида Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимидаги фуқаро муҳофазасига масъул ходимларнинг малакасини оширишда замонавий ўқитиш инновацион услублардан фойдаланиш тизимини жорий этиш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари: Фуқаро муҳофазаси институтида фуқаро муҳофазасига масъул ходимларнинг малакасини оширишда масофадан ўқитиш тизимини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда электрон дарсликлар яратиш бўйича тавсияларни мавжуд ўқув дастурларига интеграция қилиш. ФВДТдаги фуқаро муҳофазаси ходимларини замонавий ўқитиш инновацион услублардан фойдаланиш ва қўллаш асосида мавжуд малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |