Ўзбекистон республикаси фуқаро муҳофазаси институти


Тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар шарҳи (таҳлили)


Download 273.45 Kb.
bet3/13
Sana27.01.2023
Hajmi273.45 Kb.
#1129594
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
ХАМРАЕВ МАГИСТР

Тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар шарҳи (таҳлили). Бугунги кунда аҳолининг барча қатламларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш муҳим аҳамият касб этади.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 9 сентябрь кунидаги “Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 754-сонли Қарорига асосан Аҳолининг барча қатламларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш ишлари амалга ошириб келинмоқда. Ушбу Қарор билан тасдиқланган “Аҳолининг барча қатламларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартиби тўғрисидаги” Низомда аҳолини тайёрлашда инновацион технологияларни, уйғунлаштирилган ҳамда масофадан ўқитиш услубларини, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда, шунингдек, мустақил ўрганиш орқали амалга ошириши белгиланган.
Фуқаро муҳофазаси институти томонидан яратилган мавжуд электрон дарсликлар (мультимедия) ва адабиётлар ўрганилди.
Шунингдек ҳориж мутахассислари томонидан бир қанча илмий-амалий изланишлар олиб борилганини ҳам кўриш мумкин. Хусусан, бир қатор ҳориж давлатларининг олимлари томонидан масофадан ўқитиш усулларига қаратилган, А.С. Пугачев, А.А. Андреев, Е.С. Полат,
В.И. Солдаткин, И.А. Стеценко, О.А. Корниенко, О.С.Симбиреваларнинг илмий ишлари ўрганилди.
Бироқ, маҳаллий олимлар томонидан аҳолининг барча қатламларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлашда масофадан ўқитишни жорий этиш атрофлича ўрганилмай қолмоқда. Шу боисдан муаллиф томонидан изланишлар олиб борилди.
Тадқиқотда қўлланилган методиканинг тавсифи. Тадқиқотни олиб бориш жараёнида тизимли ёндашув, анализ, синтез, умумлаштириш
ва тизимли таҳлил услубларидан ўринли фойдаланилди.
Магистрлик диссертациясини ёзиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Қонунларидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарор ва Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, мавзуга алоқадор ҳорижий олимларнинг китоблари ва илмий ишларидан шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири томонидан соҳа йўналишига оид қабул қилинган буйруқ ва кўрсатмаларидан фойдаланилди.

Download 273.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling