Ўзбекистон республикаси фуқаро муҳофазаси институти


Санитар-гигиеник талаблар


Download 273.45 Kb.
bet13/13
Sana27.01.2023
Hajmi273.45 Kb.
#1129594
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
ХАМРАЕВ МАГИСТР

6. Санитар-гигиеник талаблар: шрифт тури ва ўлчови, фон белгиси ва ранги, шрифт ва фон орасидаги фарқ, сатрлар орасидаги масофа, экранга безак бериш талаблари.
Электрон ўқув ресурсларини яратиш да қуйидаги асосий тамойилларга амал қи лиш талаб этилади: модуллилик, тўлиқлик, кўргазмалилик, тармоқланиш, бошқарувчанлик, кўникувчанлик, компьютерли қўллаб-қувватлаш ва йиғилувчанлик тамойиллари.


II-боб бўйича хулоса
Бугунги кунда А.Авлоний номидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий институти таркибидаги Масофадан ўқитишни ривожлантириш маркази ҳамда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий институтлари таркибидаги Масофадан ўқитишни ҳудудий мувофиқлаштириш марказлари орқали масофавий малака ошириш ўқув жараёни йўлга қўйилган.
Бугунги кунда интернет тармоғи орқали масофадан ўқитишни ташкил этиш ва бошқариш ускуналарининг (турли дастурий маҳсулотлар, платформалар) имкониятлари ортиб бораётгани, таълим соҳасидаги халқаро ҳамжамият томонидан педагоглар малакасини масофавий шаклда ошириш жамиятнинг ижтимоийиқтисодий талаби сифатида эътироф этилаётгани ҳолда, таҳлиллар фақат техник ва ускунавий, дастурий таъминотга асосланган моделлар масофавий малака ошириш самарадорлигини таъминлай олмаслигини кўрсатмоқда.
Педагоглар масофавий малака оширишни моделлаштиришда унинг элементлари қаторини илмий асосланган тарзда кенгайтириш, педагог кадрларнинг масофавий малака оширишини жорий этишга асос бўлган объектив (меъёрийҳуқуқий, моддий шароитлар) ва субъектив (ахборотлашган жамият талаби, малака оширишнинг долзарблиги) сабаблар, амалдаги масофавий малака оширишдаги мавжуд муаммолар, вазифаларни инобатга олиш долзарб ҳисобланади. Унда:

  • педагоглар малакасини ошириш мақсади;

  • давлат талаблари ва ўқув дастурлари;

  • андрагогика хусусиятлари ва талаблари;

  • ўқув жараёнининг ташкилий ва меъёрий талаблари;

  • таълим олишда натижалиликка эришишга эътиборни қаратиш аҳамият касб этади.

Масофавий малака оширишни жорий этишда дунёдаги мавжуд қайсидир масофадан ўқитиш моделини тўғридан-тўғри жорий этиш, ундан андоза олиш юқори самара бермайди. Аксинча, бу соҳада тўпланган илғор халқаро тажрибаларни ўзида мужассам эттирган, Ўзбекистондаги мавжуд қонун ва қонуности ҳужжатларга мос келувчи, педагогларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг шахс таълим-тарбияси борасидаги фаолиятларидаги шарт-шароитларини яхшилаш, ўқитиш ва билиш жараёнидаги изчилликни таъминлашга қаратилган масофавий малака ошириш моделини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш мақсадли ҳисобланади.
Фуқаро муҳофазаси институтида фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида малака ошириш ва қайта тайёрлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
9 сентябрь кунидаги 754-сонли Қарори билан тасдиқланган “Аҳолининг барча қатламларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартиби тўғрисидаги” Низомига асосан амалга оширилади. Ушбу Низом аҳолининг барча қатламларини табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартибини белгилайди.
Фуқаро муҳофазаси институтида 2019 йил мобайнида тасдиқланган тингловчиларни ўқитиш режасига асосан 1115 нафар республика ва вилоят миқёсидаги ташкилотлар раҳбарлари ва масъул мутахассислари, шунингдек, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари тайёргарликдан ўтказилиди. Шу билан бир қаторда Тошкент шаҳридаги турли вазирлик, корхона, ташкилотлар ва таълим муассасаларида 104 маротаба ўтказилган кўчма машғулотларда жами 4256 нафар ходимлар тайёргарликдан ўтказилди. “Зилзилани симуляция қилиш маркази”да Республикамиз ва чет эл мамлакатларининг жами 3953 нафар аҳолиси марказ фаолияти билан яқиндан танишиб, зилзила содир бўлганда тўғри ҳаракат қилиш бўйича амалий кўникмаларини оширдилар.
Институт профессор-ўқитувчиларининг 2019 ўқув йилида мастер-класслар ва очиқ дарслар ўтказиш режасига асосан 5 маротаба мастер класслар ҳамда 18 маротаба очиқ дарслар ташкил этилди ва ўтказилди.
Мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари учун “Ҳаёт хавфсизлиги асослари” мавзусида плакатлар тўплами, “Хавфдан холи яшамоқ” мавзусида ўқув қўлланмаси, “Хавфсиз болалик учун”, “Ер силкитувчи Жин (зилзила)”, “Алишернинг саргузаштлари (ёнғин)” ва “Мумкин эмас (йўл харакати хавфсизлиги)” мавзуларидаги видеороликлар учун сценарийлар, Умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари учун “Зилзила содир бўлганда тўғри ҳаракат” мавзусидаги видеоролик сценарийси, “Ҳаёт хавфсизлиги асослари” мавзусидаги 10-11 синф фанлари таркибига интеграциялашган ўқув дастури ва ўқув қўлланмалари ва Олий таълим муассасалари учун “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фани намунавий ўқув дастури ва дарслик лойиҳалари ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим, Халқ таълими ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларининг илмий-методик кенгашларига кўриб чиқиш ҳамда ўқув жараёнига татбиқ этиш учун тақдим этилди.
Хусусан Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг фуқаро муҳофазаси бўйича мутахассислари, ишлаб чиқариш-иқтисодиёт объектлари фуқаро муҳофазаси мутахассислари ва ходимлари учун Фуқаро муҳофазаси институтида махсус режа график асосида 60 соатга мўлжалланган малака ошириш ўқув режаси ишлаб чиқарилган. Институт профессор ўқитувчилар томонидан ушбу режага асосан ўқув дастури ишлаб чиқилган ва тегишли адабиётлар билан таъминланган. Ушбу дастурда белгиланган мавзуларни ўрганишда тингловчилар институтда яратилган электрон кутубхонадан фойдаланмоқдалар. Электрон кутубхонада дастурга оид институт ва хорижий олимлар ва профессор ўқитувчиларнинг ўқув ва услубий қўлланмалар жойлаштирилган. Шунингдек амалий машғулотлар институтнинг кўргазмали экспонат ва АКТ технологиялар орқали амалга оширилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб Фуқаро муҳофазаси институтида ташкил этилаётган малака ошириш курсларини масофадан туриб ўқитилишига етарли моддий техник ва илмий база мавжудлигини хулоса қилсак бўлади.


Хулоса
Масофадан туриб таълим олишни хохловчилар булар аниқ белгиланган жойда ва аниқ белгиланган вақтда таълим олиш имкони йўқ инсонлардир. Булар асосан қуйидагилардан иборат:
1. Қайта тайёрлаш ва малакасини оширишдан ўтиши лозим бўлган корпорацияларнинг (ташкилот) ходимлари бўлиб улар иш жойини тарк этмасдан таълим олиши ва ўқитиш харажатларини сезиларли даражада камайтиради.
2. Чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи университет талабалари ўқув
ва илмий марказлардан йироқда бўлиб нафақат кундузги балки сиртқи таълим шакллидаги таълим олиш жараёнида майиший ва молиявий харажжатлар муаммоси билан дуч келадилар.
3. "Уй бекалари" ва оилавий шароит туфайли доимий равишда уйда бўлишга мажбур бўлган, аммо келажакда ишлашга ва бунинг учун маълумот олишга интилган инсонлар.
4. Оғир жисмоний касалликлардан азият чекаётган ва уйларини тарк этмайдиган одамлар. Соғликдаги нуқсонлари бўлиб лекин монитордаги тасвирни кўра оладиган ва клавиатура, сичқонча билан ишлай оладиган ногиронлар масофадан туриб таълим олиши мумкин.
Ҳозирги кунда кўпгина компаниялар раҳбарияти масофали ўқитишга қилинаётган инвестицияларни илмий тадқиқот ишланмаларига инвестициялар билан тенг кўрмоқдалар. Ўқитишнинг анъанавий тизими хизматчини иш жойидан ажралган ҳолда ўқишини, ва натижада, компанияда маълум бир йўқотишларга олиб келади.
Сохада ўқитишда замонавий инновацион услублардан фойдаланишнинг амалий аҳамияти ўқитишда компаниялар персонални ўқиш марказларига боришини олдини олади, натижада вақтдан ютади, транспорт ва яшаш харажатларини тежайди. Шундай қилиб масофали таълимни қўллаш – бу йирик корхона учун ишлаб чиқаришни мунтазам модернизацияси шароитида янги товарларни бозорга тезда киритишга имкондир.
Изланишларимиз шуни кўрсатадики, масофавий малака оширишни жорий этишда дунёдаги мавжуд қайсидир масофадан ўқитиш моделини тўғридан-тўғри жорий этиш, ундан андоза олиш юқори самара бермайди. Аксинча, бу соҳада тўпланган илғор халқаро тажрибаларни ўзида мужассам эттирган, Ўзбекистондаги мавжуд қонун ва қонуности ҳужжатларга мос келувчи, педагогларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг шахс таълим-тарбияси борасидаги фаолиятларидаги шарт-шароитларини яхшилаш, ўқитиш ва билиш жараёнидаги изчилликни таъминлашга қаратилган масофавий малака ошириш моделини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш мақсадли ҳисобланади.
Хусусан Фуқаро муҳофазаси институтида масофадан ўқитишни ташкил этишда институт томонидан малака ошириш курслари учун дастурлар ва мавзулар бўйича маърузалар ишлаб чиқилган ҳамда электрон кутубхонада дастурга оид институт ва хорижий олимлар ва профессор ўқитувчиларнинг ўқув ва услубий қўлланмаларни жойлаштирилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб Фуқаро муҳофазаси институтида ташкил этилаётган малака ошириш курсларини масофадан туриб ўқитилишига етарли моддий техник ва илмий база мавжудлигини хулоса қилсак бўлади.
Бугунги кунда республикамиздаги аксарият олий таълим муассасаларида Moodle тизими татбиқ этилмоқда. Moodle тизимида форум, мазмун (ўқув жараёни графигига боғланмаган ўқув модуллари), тақвим (ўқув жараёни графигига боғланган ўқув модуллари) каби уч хил ҳажмдаги ўқув курслари мавжуд. Ўқув курси ихтиёрий ҳажмдаги ўқув материаллари (веб-саҳифалар, китоблар, файллар, каталоглар) билан бир қаторда ихтиёрий элементларини ҳам ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил
25 июлдаги 228-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш маркази томонидан республикамизда олий
ва ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ахборот-коммуникация технологиялари, шу жумладан видеоконференц-алоқа ва масофадан ўқитиш методларидан фойдаланган ҳолда ўқув жараёни ва илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириб келмоқда.
Марказ томонидан юртимиздаги таълим муассасалари талабига асосан масофадан ўқитишни MOODLE тизимда амалга оширишга ҳамда ўқув дастурларини ушбу тизимга жойлаштириш ва ушбу дастурда педагогларни иш фаолиятини ташкиллаштириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Фуқаро муҳофазаси институти малака ошириш курсларини Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш маркази билан ҳамкорликда MOODLE тизимига интеграция қилиш ва масофадан ўқитишни ташкиллаштириш мақсадга мувофиқ деб хисоблайман.
Масофадан ўқитишга мўллжалланган электрон ўқув ресурсларини яратишда қуйидагилар тавсия этилади:

  1. Фаннинг дастурий-меъёрий таъминоти: таълим стандарти, ўқув режалар, ўқув жараён графиги, ўқув дастурлари, календарь режалар, дарс жадвали, йўриқнома.

  2. Фанни ўқитишнинг инновацион технологиялари: фанни ўқитишда фойдаланиладиган интернет технологиялари, инновацион педагогик технологиялар, интерактив услублар ва бошқа.

  3. Ўқув материаллари: электрон дарслик ва ўқув қўлланмалар, электрон ўқув курси, маърузалар матни (маърузалар курси), виртуал лабораториялар, глоссарий.

  4. Ўқув-услубий материаллар: услубий қўлланма ва кўрсатмалар, дидактик материаллар, диаграммалар, жадваллар, расмлар, видеорасм материаллари.

  5. Маълумотнома материаллари: энциклопедия, луғат, маълумотнома, маълумотлар базаси, геоахборот/картографик тизим.

  6. Иллюстратив ва намойиш материаллари: атлас, коллекция, харита, кўргазмали қўлланмалар, слайдлар.

  7. Қўшимча ахборот материаллари: хрестоматия, нашр материаллари (китоблар), илмий-оммабоп характердаги интернет нашрлари, реклама-ахборот характердаги материаллар, библиография, турли хил кроссвордлар ва фанга оид интеллектуал ўйинлар.

  8. Илмий материаллар: диссертация авторефератлари, диссертация, мақолалар, монографиялар, таҳлилий материаллар.

  9. Электрон даврий нашрлар: тўлиқ матнли нашрлар, таълим сайтлари, дастурий маҳсулотлар,.

  10. Фанни ўзлаштириш бўйича ўз-ўзини баҳолаш тизими: назорат саволлари, тест саволлари ва бошқа турдаги электрон дастурий назоратлар.

Адабиётлар рўйхати


1. Ишмуҳамедов Р.Ж. Инновацион технологиялар ѐрдамида таълим самарадорлигини ошириш йўллари (2 китоб).—Т.: ТДПУ, 2009. -108 6..
2. Ишмуҳамедов Р.Ж. Ўқув жараѐнида интерфаол услублар ва педагогик технологияларни қўллаш услубияти. - Т.: РБИММ, 2008. - 68 6
3. Хамидов В.С., Адашбоев Ш.М., Собирова Д.А. Таълимда мультимедиа тизимлари ва масофавий ўқитиш методлари. - Т.: БИММ, 2015. -35-б.
4. Андреев А.А., Солдаткин В.И. Дистанционное обучение: сущность, технология, организация. – М.: Издательство МЭСИ. 1999. –С. 196.
5. Андреев, А. А. Введение в Интернет-образование: учеб. пособие / А. А. Андреев. - М.: Логос, 2003. - 76 с.
6. Асқаров А. Информатика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфни шакллантириш ҳамда уларда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш. // «Физика, математика, информатика», 2010, 5-сон. -70-74-б.
7. Бегимкулов У.Ш. Педагогик таълим жараёнларини ахборотлаштиришни ташкил этиш ва бошқариш назарияси ва амалиёти. Педагогика фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. – Т., 2007. –305-б.
8. Богомолов В.А. Обзор бесплатных систем управления обучением. Educational Technology & Society 10(3) 2007.
9. Болтаев Б.Ж. ва бошқалар. Информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари. Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синфлари учун дарслик. – Т.: «Чўлпон», 2011. –144-б.
10. Мухамедов Ғ.И., Тўрақулов Х.А. Замонавий педагогик тадқиқотларнинг илмий назарий асослари. Тошкент, ―Фан‖, 2004 - 230 б.
11.Толипов Ў., Усмонбоева М. Педагогик технологияларнинг татбиқий асослари. – Т.: 2006. – 156
12.Ҳасанбоев Ж., Тўрақулов Х.А., Алқаров И., Усманов Н.Ў. Педагогика. Олий
ўқув юртлари учун дарслик. – Тошкент: Fan va texnologiya, 2011.- 482 б
13.доцент, т.ф.н. Ўзбекистон Республикаси Турон Фанлар Академияси академиги Рахимов О.Д., Замонавий таълим 2016 й. 2-сон 45 бет.
14.Иқтисод ва молия журнали 22 бет 8 сон 2012 йили
15.Каримов И.А. Жаҳон инқирозининг оқибатларини енгиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ва тараққий топган давлатлар даражасига кўтариш сари. – Т.: «Ўзбекистон». 2010.
16.Карпенко О.М., Абрамова А.В. Обзор средств организации электронного обучения и перспективы их развития. // «Дистанционное и виртуальное обучение», 2015, №2. –С. 4-24.
17.Кузьмина О.В. Зарубежное бизнес-образование: актуальность и механизм реализации//Труды экономического и социально-гуманитарного факультета РГГМУ. 2013. с.221.
18.Муслимов Н.А. Касб таълими ўқитувчисини касбий шакллантиришнинг назарийметодик асослари. Педагогика фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. – Т., 2007. –377-б.
19.Научно-аналитический обзор “Состояние и перспективы развития дистанционного образования в системе подготовки и переподготовки служащих государственного управления Российской Федерации” / Под ред. С.К.Лазаревой. НОУ “СГИ”. М., 1999.
20.Педагогик атамалар луғати. / Тузувчилар Джураев Р.Х. ва бошқалар. – Т.: «Фан», 2008. –195-б.
21.Педагогический энциклопедический словарь. / Гл. ред Б.М.Бим-Бад. – М.: «Большая Российская энциклопедия». 2003. –С. 528.
22.Пидкасистый, П. И. Компьютерные технологии в системе дистанционного обучения / П. И. Пидкасистый, О. Б. Тыщенко // Педагогика. - 2000. - № 5. - С. 7-12.
23.Полат Е. С. Концепция дистанционного обучения на базе компьютерных телекоммуникаций в России// Педагогические и информационные технологии в образовании. 1998. №1. с.8.
24.Полат Е.С., Бухаркина М.Ю., Моисеева М.В. Теория и практика дистанционного обучения. Учеб. пособие. – М: ОИЦ «Академия». 2004. –С. 416.
25.Полат, Е. С. Дистанционное обучение: каким ему быть? / Е. С. Полат, А. Е. Петров // Педагогика. - 1999. -№ 7. - С. 29-34.
26.Постановление Президента Республики Узбекистан «О мерах по дальнейшему совершенствованию системы подготовки специалистов в области защиты населения и территорий от чрезвычайных ситуаций» № ПП-3030 от 2 июня 2017 года.
27.Преподавание в сети Интернет: учеб. пособие / отв. ред. В. И. Солдаткин. - М.: Высшая школа, 2003. -792 с.
28.Сборник статей. Уфа. 1999. 14 апреля.
29.Симбирева О.С. «Развитие инструментов продвижения дистанционного образования в сети Интернет» магистерская диссертация Бизнес-школы УрФУ 2017г.
30.Стеценко, И. А. Использование современных информационных и коммуникационных технологий в учебном процессе: учеб. пособие / И. А. Стеценко, О. А. Корниенко. - Таганрог: Изд-во Таганрог. гос. пед. инта, 2009. - 232 с.
31.Тайлақов Н.И. Узлуксиз таълим тизими учун информатикадан ўқув адабиётлари янги авлодини яратишнинг илмий педагогик асослари. Педагогика фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. – Т.: 2006. –359-б.
32.Тихомирова Е.И., Бердникова М.Л. Проект дистанционного центра обучения в сети Internet по информационным технологиям в экономике. Концепции и технологии дистанционного обучения по гуманитарным дисциплинам.
33.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 25 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш марказини ташкил этиш тўғрисида»ги 228-сон қарори. // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 30сон, 351-модда; 2016 й., 1-сон, 6-модда.
34.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 16 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 250-cон қарори. // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 38-сон, 492-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда.
35.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрь кунидаги 754-сонли Қарори.
36.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисида» ПҚ-1989-сон қарори.
ЭЛЕКТРОН САЙТ:
1. Vendors of Learning Management and eLearning Products. Retrieved from: http:// www.trimeritus.com/vendors.pdf
2. www.edutechnica.com
3. www.dist-edu.ru
4. http://biro.ufanet.ru
5. http://www.trimeritus.com,Updated Nov. 20, 2013


Download 273.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling