Ўзбекистон республикаси фуқаро муҳофазаси институти


Download 273.45 Kb.
bet9/13
Sana27.01.2023
Hajmi273.45 Kb.
#1129594
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
ХАМРАЕВ МАГИСТР

1. Умумий тайёргарлик
1.1. Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари.
Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари. Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг ташкилий тузилиши
ва асосий вазифалари, ҳудудий ва функционал қуйи тизимлари, фаолият режимлари, вазирлик ва идораларнинг аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича функциялари етказиш.
2. Умумкасбий тайёргарлик
2.1. Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазасини ташкил этиш.
Фавқулодда вазиятлар ва уларнинг таснифи. Аҳолини ва ҳудудларни табиий, техноген ҳамда экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишни ташкил этиш.
Террористик ҳаракатлар оқибатида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш. Ҳарбий ҳаракатлар пайтида юзага келадиган фавқулодда вазиятлардан аҳолини, ҳудудларни, моддий ва маданий бойликларни муҳофаза қилиш.
Радиациявий, кимёвий, биологик (бактериологик) муҳофаза воситалари. Жамоа ва шахсий муҳофаза воситаларидан фойдаланиш тартиби.
3. Мутахассислик бўйича тайёргарлик
3.1. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш.
Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш
ва фуқаро муҳофазаси тадбирларини режалаштириш. Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси соҳасида хисоботлар тузилиши. Эвакуация тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда режа ва хисоботлар ишлаб чиқиш тартиби. Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш режасининг бўлимларини тайёрлашда иштирок этиш.
Фавқулодда вазиятларда уларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими ва фуқаро муҳофазаси бошқарув органлари ишларини ташкиллаштириш. ФВДТ тизимида алоқа ва ҳабар бериш.
Тармоқлар ва иқтисодиёт объектлари барқарорлигини ошириш. Потенциал хавфли объектларни лицензиялаш, декларация тузиш ва суғурта қилиш.
Фавқулодда вазиятларни мониторинги ва прогнозини олиб бориш тартиби ва усуллари. Мониторинг ва прогноз натижалари асосида чора-тадбирларни ишлаб чиқиш тартиби.
Авария-қутқарув ишларини ташкиллаштириш.
Табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар содир бўлиши хавфи мавжуд бўлганда ёки содир бўлганда эвакуация органлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.
Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишнинг муҳандислик-техник тадбирлари.
3.2. Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш.
Тинчлик ва алохида даврда фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланиш соҳасида фуқароларнинг мажбуриятлари.
Корхона, ташкилот ва муассасаларда ўқув-моддий базани ташкил этиш тартиби.
Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси бўйича ўқув машқларини ташкиллаштириш.
Қутқарув хизматлари ва штатдан ташқари авария-қутқарув тузилмалари, ФВДТ ва фуқаро муҳофазаси кучларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш.
3.3. Фавқулодда вазиятларда таъминотни ташкил этиш.
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тадбирларининг моддий-техник, озиқ-овқат, тиббий, молиявий ва бошқа таъминот заҳираларини яратиш, фойдаланиш ва тўлдириш.
ФВДТ кучларининг таъминотини ташкил этиш, қутқарув ва кечиктириб бўлмайдиган бошқа тадбирларни амалга оширишдаги ўзаро ҳамкорлиги.
Фавқулодда вазиятларда ўз-ўзига ва жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби.
Фавқулодда вазиятлардан кўриладиган зарарларни аниқлаш.

Download 273.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling