Ўзбекистон республикаси фуқаро муҳофазаси институти
Тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамияти
Download 273.45 Kb.
|
ХАМРАЕВ МАГИСТР
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иш тузилмасининг тавсифи.
- Таълим жараёнида янги педагогик технологияларининг самарадорлиги.
Тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамияти. Диссертация натижалари ФВДТ тизимидаги фуқаро муҳофазасига масъул ходимларнинг малакасини оширишда замонавий ўқитиш инновацион услублардан фойдаланиш тизимини жорий этишни илмий асосларини яратишга қаратилган.Олинган натижалар даврий журнал ва тўпламларда чоп этилган.
Тадқиқотнинг амалий натижаларидан келиб чиқиб бугунги кунда аҳолининг барча қатламларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлашда замонавий ўқитиш инновацион услублардан фойдаланиш тизимини яратиш мақсадида Инновация вазирлиги ва хорижий ташкилотларга лойиҳа ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин. Иш тузилмасининг тавсифи. Магистрлик диссертацияси кириш қисми, 3 та боб, хулоса, адабиётлар ва глоссарий рўйхатидан иборат. I боб. Таълимни ташкил этиш шакллари. Таълим жараёнида янги педагогик технологияларининг самарадорлиги. Ўқиш кишини билимдон, суҳбат- топқир, ѐзиш эса, интизомли қилади. Суқрот Таълимни ташкил этиш шакллари деганда, аниқ муддатда ва тартибда ўқитувчининг ўқувчилар билан олиб борадиган машғулот турларини тушунамиз. Хозирги кунда, таълим муассасаларида таълимни синф-дарс шаклида олиб бориш кенг тарқалган. Инсоният тарихига назар ташлар эканмиз, таълимни ташкил этиш шакллари ижтимоий тузум манфаатларига мос холда пайдо бўлган ва ривожланган. Дастлабки даврларда таълим бериш ишлари одамларнинг меҳнат фаолияти, турмуш тарзи билан узвий боғланган хамда билим бериш, ўргатиш ишлари якка тартибда олиб борилган. Давр ўтиши билан купчиликка билим бериш эхтиёжи пайдо бўлади. Таълим тизими мазмуни, билимларнинг мураккаблашуви, болаларни гурухгуруҳ қилиб, тўплаб ўқитишни тақозо қилган хамда таълим билан шугулланувчи мутахассислар, ўқитувчи тайѐрлаш заруриятини келтириб чикарган. Шу даврга келиб ўқитишнинг махсус ташкилий шакллари пайдо бўла бошлайди. Бунинг натижасида синф-дарс тизими пайдо бўла бошлайди. Халқ орасида хаётий тажрибага, билим ва тарбияга эга булган кишилар мураббий, ўқитувчи бўлиб фаолият кўрсатди. Халқимиз тарихига назар ташлар эканмиз, мактаб ва мадрасаларда ѐшларга билим бериш билан шуғулланганлиги «Авесто» ва бошқа тарихий манбалардан маълум. Аммо қадим даврларда таълимни қатъий чегараланган вактда, бир хил ёшдаги болалар билан олиб бориш, таълим мазмунини босқичма-босқич бериш масалаларига аниқлик киритилмаган эди. Дарс укув фанининг характери, утилаѐтган материалнинг мазмунига караб турли усуллар ва воситаларда олиб борилади ва таълим тизимининг бир кисми сифатида тугалланган билим беради ва навбатдаги билимларни узлаштирмок учун замин яратади. Шуни унутмаслик керакки, укув юртларида таълим ишлари факат синфдарс шаклида олиб борилмасдан, балки амалий машгулотлар, тажриба ишлари шаклида хам олиб борилади. Бу машгулотлар синфдан ва мктабдан ташкарида факультатив машгулотлар, тугараклар, экскурсиялар шаклида олиб борилади. Дарс – таълимнинг асосий шакли экан, у илмий, тизимли, тушунарли, онгли ва фаол булиши, билимлар мустахкам узлаштирилиши, укувчиталабанинг шахсий хусусиятлари эътиборга олинан холда ташкил этилиши дарс олдига катор дидактик талабларни куяди. Жумладан: Хар бир дарс аниқ мақсадни кўзлаган холда пухта режалаштирилмоги лозим. Бу жараёнда ўқитувчи дарснинг таълими ва тарбиявий мақсадини белгилайди. Дарс босқичларини, яъни қандай бошлаш, қандай тамомлаш кўргазмали материаллардан фойдаланиш кабиларни олдиндан хал қилиб олади. Хар бир дарс аниқ ғоявий, мафкуравий изланишга эга бўлиши лозим. Ўқитувчи эса улардан тарбиявий мақсадда фойдаланмоғи лозим. Хар бир дарс мактабнинг, ижтимоий мухитнинг имкониятини ғисобга олган холда амалиёт билан богланмоги, кўрсатмали воситалар билан жихозланмоғи лозим. Хар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан самарали фойдаланилган ҳолда ташкил этилиши лозим. Дарс учун ажратилган соат ва дақиқаларни тежаш ва унумли фойдаланиш даркор. Дарс жараёнида ўқитувчи ва ўқувчи ўзаро фаол муносабатда бўлиши лозим, ўқувчи талаба пассив тингловчига айланмалиги лозим. Машғулотлар бутун синф билан ва хар бир бир ўқувчи билан, уларнинг шахсий хусусиятлари эътиборга олинган холда олиб борилиши керак. Дарснинг мазмуни ва характерига қараб халқимизнинг бой маънавий меросидан, маънавий қадриятларидан самарали фойдаланиш. Ўтилаётган мавзунинг мазмунига боғлиқ холда мустақил юртимиздаги ўзгаришлардан ўқувчи талабларни хабардор қилиш. Олий таълим тизимда маъруза ўқув жараёнинг хам усули, ҳам шакли ҳисобланиб, у талабаларга фан асосларини оғзаки, узвий ва мунтазам сингдиришга хизмат қилади. Маъруза туфайли талаба шу фаннинг мохиятини тушуниб боради ҳамда уларни эркин фикрлашга, фан устида ўйлашга мажбур этади. Шу сабабли маъруза илмий тафаккурни ривожлантиришнинг ўзига хос мактабига айланади. Маърузани шундай ўқиш лозимки, унинг таъсирида талабаларда шу фанга унинг вазифа ва келажагига нисбатан турли қарашлар, илмий эътикод, ғоя ва миллий мафкура асослари шакллансин. Бунинг учун ўқитувчи хар бир маърузанинг мазмунинни фандаги янгиликлар билан бойитиши ва танлай билиши лозим. Маъруза ижобий ҳамкорликка таяниб ташкил қилингандагина самарали натижа беради. Бунинг учун маъруза жараёнида ҳам таълимий, ҳам тарбиявий вазифаларни самарали амалга ошириш йўлларидан бири – ўқитувчи билан талабалар ўртасида дўстона, фаол муносабатларни тиклаб олинишдан иборат. Бундан ташқари дарс ва маърузанинг самарали натижаси ўқувчи ва талабаларинг ўқув жараёнидаги рухий холатларини қай даражада хисобга олинишига ҳам боғлиқ. Шундай экан, таълимни самарали ташкил этиш, унинг дарс, маъруза ва бошқа шаклларидан укитиш жараёнида ўринли фойдаланишлари учун шубхасиз ўқитувчининг педагогик махорати, педагогик маданияти, ўз предметини пухта билишлиги ва ўқувчи талабалар билан умумий тил топа олишлиги ғоят катта ахамиятга эгадир. Таълим жараёни педагогик жараённинг ажралмас, муҳим қисмларидан бири бўлиб у ўқитиш, билим, кўникма ва малака ҳосил қилиш масалалари билан шуғулланади. Шу давргача анъанавий таълимда талабаларни фақат тайѐр билимларни эгаллашга ўргатиб келинган эди. Бундай усул талабаларда мустақил фикрлаш, ижодий изланиш, ташаббускорликни сўндирар эди. Ҳозирги кунда олий таълим жараѐнида интерфаол услублар (инновацион педагогик ва ахборот технологиялари)дан фойдаланиб, таълимнинг самарадорлигини оширишга бўлган қизиқиш, эътибор кундан-кунга кучайиб бормокда. Замонавий педагогик технологиялар қўлланилган машғулотларнинг мазмуни, талабалар эгаллаётган билимларни ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб, таҳлил қилишларига, ҳатто мустақил хулосаларни чиқаришларига қаратилган. Ўқитувчи бу жараёнда шахс ва жамоанинг ривожланиши, шаклланиши, билим олиши ва тарбияланишига шароит яратади, шу билан бир қаторда, бошқарувчилик, ташкилотчилик, йўналтирувчилик вазифасини бажаради. Бундай ўқув жараѐнида талаба асосий фигурага айланади. Педагог - олимларнинг педагогик тажрибаси давомида олий педагогик таълим тизимида: Нега ўқитамиз? Нимани ўқитамиз? Қандай ўқитамиз? саволларига жавоб излаш билан бир қаторда, қандай қилиб самарали ва натижали ўқитиш мумкин? - деган саволига ҳам жавоб қидирдилар. Бу эса, профессор ўқитувчиларни ўқув жараёнини технологиялаштиришга, яъни ўқитишни ишлаб чиқаришга оид аниқ кафолатланган натижа берадиган технологик жараѐнга айлантиришга уриниб кўриш мумкин, деган фикрга олиб келди. Бундай фикрнинг туғилиши педагогика фанида янги педагогик технологиялар йўналишшини юзага келтирди. Ҳозирги даврда олий педагогик таълим муассасаларининг ўқув-тарбиявий жараёнида янги педагогик технологиялардан фойдаланишга алоҳида эътибор берилаѐтганининг асосий сабаби қуйидагилардир: Биринчидан, янги педагогик технологияларда шахсни ривожлантирувчи таълимни амалга ошириш ва бўлажак педагог мутахассисларни тайѐрлаш имкониятининг кенглигида. Иккинчидан, янги педагогик технологиялар олий педагогик таълимдаги ўқув-тарбия жараѐнига тизимли ѐндашувни чуқур жорий этиш имкониятини беради. Учинчидан, янги педагогик технология профессор ўқитувчиларни таълим-тарбия жараёнининг мақсадларидан бошлаб, ташхис тизимини тузиш ва бу жараѐн кечишини назорат қилишгача бўлган технологик занжирни олдиндан лойиҳалаштириб олишга ундайди. Тўртинчидан, янги педагогик технология замонавий таълим воситалари ва ахборот усулларини ўқув жараёнида қўллашга асосланганлиги сабабли, улардан самарали фойдаланиш ва миллий дастури талабларини амалга оширишни таъминлайди. Ўқув-тарбия жараёнида педагогик технологияларнинг ўқув жараёнига кенг жорий этилиши ўқитувчининг бу жараёнда асосий ташкилотчи ёки маслаҳатчи сифатида фаолият юритишини талаб қилади. Бу эса талабадан ўқув материалларини ўзлаштиришда кўпроқ мустақил фикрлашни, ижодий ёндашувни ва иродавий сифатларни талаб этади. Ҳар қандай педагогик технологиянинг ўқув-тарбия жараёнида қўлланилиши шахсий характердан келиб чиққан ҳолда, талабага ким дарс бераётганлиги ва профессор ўқитувчи кимларни ўқитаѐтганига боғлиқ. Янги педагогик технология асосида ўтказилган машғулотлар талабаларнинг муҳим ҳаётий ютуқ ва муаммоларига ўз муносабатларини билдиришларига интилишларини эътиборга олиб, уларни ижодий фикрлашга,ўз нуқтаи назарларини илмий асослашга имкониятларини кенгайтиради. Ҳозирги даврдаги олий педагогик таълимдаги инновацион жараёнларда, таълим тизими олдидаги муаммоларни ҳал этиш учун талабаларнинг янги ахборотлардан унумли фойдаланиши ва ўзлаштирган билимларини мустақил баҳолашга қодир, мустақил ва эркин фикрлайдиган шахслар зарурияти вужудга келди. Шунинг учун ҳам, олий педагогик таълим муассасаларининг ўқув-тарбиявий фаолиятида замонавий ўқитиш услублари - интерфаол услублар, инновацион технологияларнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Янги педагогик технология ва уларнинг педагог мутахассислар тайёрлашда қўлланишига оид махсус билимлар, педагогик тажриба талабаларни билимли ва етук малакага эга бўлишларини таъминлайди. ўқитишнинг интерфаол услубиётлари - билиш ва коммуникатив фаолиятни ташкил этишнинг махсус шакли бўлиб, унда таълим олувчилар билиш жараѐнига жалб қилинган бўладилар, улар биладиган ва ўйлаѐтган нарсаларни тушуниш ва фикрлаш имкониятига эга бўладилар. Интерфаол дарсларда ўқитувчининг ўрни, қисман талабаларнинг фаолиятини дарс мақсадларига йўналтиришга олиб келади. Бу педагогик услубларнинг ўзига хослиги шундаки, улар фақат педагог ва талабаларнинг биргаликда ижодий фаолият кўрсатиши орқали амалга оширилади. Бундай педагогик ҳамкорлик жараѐни ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб уларга: - талабанинг дарс давомида бефарқ бўлмасликка, мустақил фикрлаш, ижод қилиш ва изланишга жалб этилиши; - талабаларнинг дарс жараѐнида ўрганилинаѐтган фанга бўлган қизиқишларини доимийлигини таъминланиши; - талабаларнинг ўқитилаѐтган фанга бўлган эътиборларини мустақил равишда ҳар бир мавзуни ўрганишга ижодий ѐндошган ҳолда кучайтирилиши; - педагог ва талабаларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини мунтазам равишда ташкил этилишлари талаб қилинади. Download 273.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling