Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Ҳамма йиғиб олиши мумкин бўлган ашёларни


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet205/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

189-модда. Ҳамма йиғиб олиши мумкин бўлган ашёларни 
мулкка айлантириш
Қонун ҳужжатларида ёввойи мевалар, ёнғоқ, замбуруғлар, резавор 
мевалар ҳамда ўсимлик, ҳайвонот дунёси ва жонсиз табиатнинг 
ҳамма олиши мумкин бўлган бошқа объектларини йиғиш йўли билан 
фуқаролар мулкига айлантириш тартиби ва шартлари белгилаб 
қўйилиши мумкин.
1. Ҳамма йиғиши мумкин бўлган маҳсулотлар (ашё)ларнинг 
фуқароларнинг мулкига айлантирилиши мулк ҳуқуқини вужудга 
келишининг дастлабки усули ҳисобланади. Лекин, бу мазкур ашёлар 
эгасиз эканлигини билдирмайди, чунки ўсимлик ва ҳайвонот олами 
умуммиллий бойликни ташкил этиб, ундан унумли фойдаланиш 
лозим ва бу давлат томонидан ҳимояланади.
2. Ўсимлик, ҳайвонот оламининг ва жонсиз ҳамма йиғиши 
мумкин бўлган объектларига мулк ҳуқуқининг вужудга кели-
ши уларни мулкка айлантиришга фақат қонун томонидан йўл 
қўйилганида ва мулкдорнинг, яъни давлатнинг умумий рухса-
ти билан мумкин бўлади. Ёввойи меваларни, ёнғоқларни, қўзиқо-
ринларни, резаворларни ва бошқа хил ҳамма йиғиши мумкин 
бўлган объектларнинг бевосита теримини амалга оширган шахс 
мулк ҳуқуқига эга бўлади. мазкур мулк ҳуқуқини қўлга киритишда 
фойдаланувчилар табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун 
ҳужжатлари талабларига амал қилишлари лозим.
3. Фуқаролар ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойда-
ланишни кўзлаб ўрмонларда бўлиш, ёввойи доривор ҳамда озиқ-
овқатбоп ўсимликлар, мевалар ва қўзиқоринларни ўз эҳтиёжлари учун 
қонун ҳужжатларида белгиланган шартларда йиғиш ҳуқуқига эга.
Фуқаролар ўрмонларда ёнғин хавфсизлигига риоя этишлари, 
дарахтлар ва буталарни синдиришга, кесишга, ўрмон экинларига 


476
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
шикаст етказилишига, ўрмонларнинг ифлосланишига, чумоли 
инлари, қуш уяларининг йўқ қилиниши ва бузилишига йўл қўй-
мас ликлари, шунингдек қонун ҳужжатлари билан белгиланган 
бошқа талабларни бажаришлари шарт (ЎзР «Ўрмон тўғрисида»ги 
қонунининг 30-моддаси).
Ҳайвонот оламининг объектларидан фойдаланиш умумий 
ва махсус фойдаланиш тартибида амалга оширилади. Ҳайвонот 
дунёси объектларидан умумий фойдаланиш жисмоний шахслар 
томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва миқдорда 
бепул амалга оширилади. Жисмоний шахслар томонидан ҳайвонот 
олами объектларидан фойдаланишнинг кенг тарқалган усуллари – бу 
ов қилиш ва балиқ овидир. Ҳайвонот оламидан фойдаланувчилар 
ҳайвонот дунёси объектларидан уларни бериб қўйиш шартларига 
мувофиқ фойдаланишга ва тутиб олинган ҳайвонот дунёси 
объектларига ва улардан олинган маҳсулотга нисбатан мулкдорлик 
ҳуқуқига эгадирлар (ЎзР «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва 
ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунининг 15–16-моддалари).
Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчилар ўсимлик 
дунёси объектларидан фойдаланиш шартларига асосланган ҳолда 
фойдаланишга ва белгиланган тартибда ўсимлик дунёси объект-
ларидан олинган маҳсулотни тасарруф этишга ҳақлидирлар (ЎзР 
«Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғри-
сида»ги қонунининг 10-моддаси).

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling