Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Қарзни низосиз тартибда ундириб олиш


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet216/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

200-модда. Қарзни низосиз тартибда ундириб олиш
мажбуриятлар бўйича қарзни, шу жумладан бюджетга тўловлар 
бўйича қарзни низосиз тартибда ундириб олишга қонун ҳужжатларида 
назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.
мулкдор низосиз тартибда ундириб олиш тўғрисидаги қарорга рози 
бўлмаган тақдирда судга мурожаат қилишга ҳақли.
1. Амалдаги қонун ҳужжатлари бўйича, қарзларни сўзсиз, яъни 
судга мурожаат қилмасдан ундириш имконияти белгиланган.
Солиқ қонунчилигига мувофиқ, юридик ва жисмоний шахслардан 
солиқ ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзларни, шунингдек 
молиявий санкциялар суммаларини ҳамда пеня пулларини ундириш 
солиқ органлари томонидан низосиз тартибда, ягона шартда – агарда 
қарздор шу ундириш чорасига рози бўлса, амалга оширилади. Агарда 
рози бўлмаса, бу ҳолда ундирув суд тартибида амалга оширилади.
2. қонун томонидан кўзда тутилган алоҳида ҳолларда, 
мажбуриятларни мажбуран, низосиз тартибда ижро ёзувини 
(устхат) бажариш йўли билан амалга оширишга йўл қўйилади. 
ЎзР 
«Нотариат 
тўғрисида»ги 
қонунининг 
75-моддасига 
мувофиқ, қарздордан пул миқдорларини ундириш учун нотариус 
қарздорликни белгиловчи ҳужжатларда ижро ёзувларини 


502
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
бажаради. Ижро ёзуви нотариус томонидан қарз берган шахснинг 
илтимосига биноан қарздорлик ва тўлов ҳужжатида қарздордан 
пул суммаларини ёки мол-мулкни ундириш учун бажарилади. 
Ижро ёзуви, бир вақтнинг ўзида мажбурий ижро учун асос ҳам 
ва ижро ҳужжати дир. қарздорликнинг низосиз тартибида ижро 
ёзувларига биноан ундирилиши учун асос бўлган ҳужжатларнинг 
рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси томонидан 
белгиланади. қонун нинг 78-моддасига мувофиқ, нотариус қуйидаги 
шартлар мавжуд лигида яъни:
а) агар кўрсатилган ҳужжатлар қарздорликнинг ёки қарздорнинг 
ундирувчи шахс олдида мавжуд бўлган бошқа мажбуриятининг 
сўзсизлигини тасдиқласа;
б) агар даъвони қўзғатиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан уч йилдан 
ортиқроқ вақт ўтмаган бўлса ижро ёзувини амалга оширади.
Агарда қонун томонидан ижро ёзуви бериладиган талаб учун 
бошқа муддат ўрнатилган бўлса, бу ҳолда ижро ёзуви мазкур муҳлат 
доирасида берилади.
Ижро ёзуви қарздорлик ҳужжатининг асл нусхасида бажарилади 
ва уни қарздорлик ҳужжатидан алоҳида бажариш мумкин эмас.
Ижро ёзуви, агарда қонун ҳужжатлари томонидан бошқа муддат-
лар белгиланган бўлмаса, унинг бажарилган кунидан бошлаб уч йил 
мобайнида мажбурий ижро этиш учун тақдим этилиши мумкин. 
Нотариуснинг ижро ёзуви ижро ҳужжатларига тенглаштирилади 
ва мазкур ҳужжат бўйича ундиришлар суд қарорларини ижро этиш 
учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Низосиз ундириш тўғрисидаги қарорга рози бўлмаган мулкдор 
судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling