Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Қимматбаҳо металлар ва тошларга мулк


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet217/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

201-модда. Қимматбаҳо металлар ва тошларга мулк 
ҳуқуқининг вужудга келиш ҳамда бекор бўлиш 
хусусиятлари
Хомаки ва ишлов берилган қимматбаҳо металлар ва тошларга 
(заргарлик ва бошқа маиший ашёлардан ташқари) мулк ҳуқуқининг 
вужудга келиши ҳамда бекор бўлиши хусусиятлари қонун ҳужжатлари 
билан белгилаб қўйилади.
1. қимматбаҳо металлар ва тошлар фойдали қазилма ашёлари 
эканлигини инобатга олган ҳолда, уларга мулкдор ҳуқуқини қўлга 


503
15-боб. мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши
киритиш ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик томонидан 
белгиланади. Кимматбаҳо металларини олтин, кумуш, платина 
ҳамда платина гуруҳига кирувчи металлар (палладий, иридий, 
родий, рутений ва осмий) ташкил қиладилар; табиий олмослар
зумрадлар, ёқутлар, сапфирлар ва александритлар, хомаки ва 
ишлов берилган кўринишдаги табиий марваридлар эса қимматбаҳо 
тошлардир. қимматбаҳо металларни ва қимматбаҳо тошларни қазиб 
олиш фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер ости бойликлари 
жойлашган участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги лицен-
зияси асосида амалга оширилади. ЎзР «Ер ости бойликлари 
тўғрисида»ги қонуни 6-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, 
фойдали қазилмалар юридик ва жисмоний шахсларга мулк ҳуқуқи 
асосида, ер ости бойлигининг мулкдори бўлган давлат томонидан 
берилган лицензияга мувофиқ тегишли бўлиши мумкин.
2. ЎзР қонунчилиги томонидан ўрнатилган тартибда қўлга 
кири тилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат 
мулкчилигида ва юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг мулк-
чилигида мавжуд бўлиши мумкин. қимматбаҳо металлар ва қиммат-
баҳо тошларнинг мулкдорлари, ФКга ва ЎзР «Валютани тартибга 
солиш ҳамда валюта назорати тўғрисида»ги қонунига мувофиқ, 
қимматбаҳо металларга ва қимматбаҳо тошларга ўзларининг мулк 
ҳуқуқларини амалга оширишлари мумкин.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling