Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet218/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

202-модда. Национализация
Национализация – фуқароларга ҳамда юридик шахсларга қарашли 
национализация қилинаётган мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини 
ҳақ тўлаш асосида қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ихтиёрига 
ўтказишдан иборат.
мазкур мол-мулк кейинчалик денационализация қилинган 
тақдирда, агар қонунларда ўзгача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, 
собиқ мулкдорлар ушбу мол-мулкнинг қайтариб берилишини талаб 
қилишга ҳақлидирлар.
1. мулк ҳуқуқини бекор қилишнинг мажбурий усулларидан бири 
национализациядир. Давлатнинг хусусий мулкни национализация 
қилиш учун ҳуқуқи бевосита давлат суверенитетидан келиб чиқади. 
қолаверса, национализацияни амалга ошириш давлат суверенитетини 
намоён қилиш шаклларидан биридир. Ҳар бир давлат ўз ҳудудида 
ўзининг сиёсий ва иқтисодий тизимини, шунингдек айнан ўзи эга 


504
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
бўлган давлат суверенитетидан келиб чиққан ҳолда мулк ҳуқуқи 
тизимини ўрнатади. Давлат мулк ҳуқуқининг шакллари ва мазмуни, 
унинг вужудга келиши ва бекор бўлишини белгилашда мутлақ 
ваколатларга эгадир.
хусусий мулкнинг национализацияси давлат хавфсизлигини ва 
иқтисодий мустақиллигини таъминлашга қаратилган, конституцион 
тузумни, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини, соғ-
саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадларини кўзлаган фавқулодда 
чора дейиш мумкин. Юқорида кўрсатилган ҳолат национализация 
умуман айнан жамият манфаатлари йўлида амалга оширилиши 
лозим эканлигининг яққол исботидир.
2. Ўзбекистон Республикасида давлат томонидан хусусий мулк-
ни национализация қилиш ҳуқуқи қонун томонидан ўрнатил ган. 
Чунончи, шарҳланаётган моддага мувофиқ, фуқаро ларга ва юридик 
шахсларга тегишли бўлган мулкнинг давлат мулки ўтказилиши 
(национализация қилиниши) қонунга мувофиқ тарзда пул тўлови 
асосдаги мулк ҳуқуқининг ўтишидан иборатдир. Национализациянинг 
бош ҳуқуқий оқибатини давлатда национа лизация қилинган мулкка 
мулқ ҳуқуқининг пайдо бўлиши ташкил этади.
Тарихга мурожаат қилинганида, собиқ совет давлатининг 
пайдо бўлишидан кейинги биринчи йиллар даврида хусусий 
мулкни иқтисодий турмушдан суриб чиқаришга, шунингдек
хўжалик доирасида давлат гегемонлигини ўрнатишга қаратилган 
уринишларни кузатиш мумкин. мазкур мақсадга эришиш хусусий 
мулкни национализация қилиш ва бунда мулкдорлардан олинган 
мулкнинг ўрнига ҳеч нарса бермай, очиқдан-очиқ қўпол тарзда 
тортиб олиш воситаси орқали амалга оширилган. Ҳозирги даврда 
мамлакатимиз қонунчилиги мулк ҳуқуқининг ҳар қандай мажбурий 
бекор қилинишида, шу жумладан национализация қилинишида, 
компенсация тўловининг мажбурийлигини ўрнатади. ФКда шундай 
қоиданинг белгиланиши ҳуқуқий давлат тамойиллари билан 
уйғунлашганини таъкидлаш жоиз. қонун асосида мулк ҳуқуқи бекор 
қилинишининг оқибатлари белгиланаётган ФКнинг 233-моддасига 
мувофиқ, мулк ҳуқуқини бекор қиладиган қонун қабул қилинган 
тақдирда, давлат томонидан нафақат мол-мулк қийматининг ўзи, 
балки мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши натижасида мулкдорга 
етказилган зарар ҳам қопланади. мазкур ҳолатда тортиб олинаётган 
мулкнинг қиймати мутаносиб тарзда компенсация қиймати давлат 


505
15-боб. мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши
томонидан белгиланади. Бироқ, давлат томонидан белгиланадиган 
қиймат миқдори шунчаки номига бўлиши керак эмас. Уни ФК 205-
моддасининг биринчи қисмида белгиланган, яъни «мулк ҳуқуқи 
бекор қилинишидаги олиб қўйилаётган мол-мулкнинг қиймати мулк 
ҳуқуқи бекор бўлган пайтда амалда бўлган шу ёки шунга ўхшаш 
мол-мулкнинг баҳоси асосида белгиланади» меъёрига мувофиқ 
шакллантириш лозим. Бунда, компенсация миқдорига қониқмаган 
мулкдор, тегишли эътирозларини билдирган ҳолда судга мурожаат 
қилишга ҳақли. худди шундай тарзда етказилган зарарни қоплаш 
жараёни рўй беради: национализация оқибатида етказилган зарар 
учун берилган компенсация миқдорини адолатли эмас деб ҳисоблаган 
мулкдор, шундай зарарнинг тўлиқ ҳажмда қопланиши талаби билан 
судга мурожаат қилиши мумкин. Бизнинг миллий қонунчилигимиз 
томонидан белгиланган мазкур тартиб, қонунчиликка мувофиқ 
мулкдорнинг эркига зид ҳолда мулк ҳуқуқининг бекор қилиниши 
фақат давлат ва ижтимоий эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда 
зарарнинг қопланиши, адолатли миқдордаги тўловни амалга ошириш 
йўли билан ҳуқуқ-тартибот ва иқтисодий тизими ривожланган 
мамлакатларнинг мулк ҳуқуқини мажбурий бекор қилиниши 
амалиётига мувофиқ келишини таъкидлаш лозим.
3. Юридик шахсларга тегишли мулкнинг национализацияси 
мазкур асос бўйича қабул қилинган қонунга мувофиқ амалга 
оширилиши керак. қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган асослар 
мавжуд бўлмаган ҳолларда амалга ошириладиган национализация 
эса Конституция меъёрларига номувофиқ келадиган ва демак йўл 
қўйилмайдиган деб тан олинади. Национализациядан ўтадиган мол-
мулкларнинг рўйхати, уларни олиб қўйиш ва уларга компенсация 
тўлаш тартиби, зиммасига мазкур ҳаракатни амалга ошириш ва 
национализация жараёнининг етарли даражада ҳуқуқий тартибга 
солиш қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш вазифалари, 
юклатилган орган масалалари национализация тўғрисидаги қонун-
да акс эттирилиши керак. Бироқ Ўзбекистон Республикасида мулк 
ҳуқуқи бекор қилинишининг бир усули сифатидаги национа ли-
зацияни амалга оширишнинг шарт-шароитларини ва тартибини 
белгилайдиган қонун ҳамон қабул қилингани йўқ. Бизнинг 
фикримизга кўра, айни пайтда шундай қонунни қабул қилиш 
зарурияти катта ва мазкур позицияни қуйидаги далиллар 
тасдиқлаши мумкин. Биринчидан, национализация жараёни ни 


506
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
батафсил тартибга солувчи қонунчилик меъёрларининг мав жуд 
эмаслиги, мулкдорнинг субъектив ҳуқуқларини ҳар хил кўриниш-
даги бузишлар учун «қулай муҳит»ни яратади, чунки бу ҳолда 
национализациянинг «турмушга тадбиқ этилиши» фақат умумий 
хусусиятларга эга бўлган ЎзР ФКнинг мавжуд меъёрлари асосида 
амалга оширилади. мисол учун, амалдаги қонунчилик томонидан 
национализацияни ўтказиш мезонлари, уни ўтказишга ваколатланган 
субъектлар доираси, шунингдек компенсацияни (қопланиш 
пулини) тўлаш тартиби аниқланмаган. Иккинчидан, амалдаги 
қонунчилик (яъни ФКнинг 202-моддаси) ҳар қандай тоифа мулкнинг 
национализация қилиниши имкониятига йўл қўяди. Национализация 
тўғрисидаги қонунда, бизнинг нуқтаи-назаримиздан, «ижтимоий 
эҳтиёжлар учун» мезонига айнан қандай мулкнинг кириши 
ва демак шу билан национализация объектига айланишини 
белгилайдиган меъёрни ўрнатиш лозим. Бундан ташқари, мазкур 
қонунда, шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган 
денационализация масалаларини янада чуқур ва батафсилроқ 
тартибга солиш зарур. шундай қилиб, национализация тўғрисидаги 
қоннунинг қабул қилиниши ҳозирги ҳуқуқий майдоннинг бўшлиқ 
жойларини бартараф этади, шунингдек хусусий мулк эгалари 
ҳуқуларининг бузилмаслигини ва мулк тамойилларининг амалга 
оширилишини, хусусий ишларга ҳуқуқларни поймол қилиш тарзида 
аралашишга йўл қўйиб бўлмасликни ва фуқаролик қонунчилигининг 
бош тамойиллари учун яхши кўмакдош бўлади.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling