Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet219/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

203-модда. Реквизиция
Табиий офатлар, авариялар, эпидемиялар, эпизоотиялар юз 
берган тақдирда ва фавқулодда тусдаги бошқа вазиятларда мол-мулк 
жамият манфаатларини кўзлаб, давлат ҳокимияти органи қарорига 
мувофиқ мулкдордан унга мол-мулкнинг қийматини тўлаган ҳолда 
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартлар асосида олиб 
қўйилиши мумкин (реквизиция).
Реквизиция ўтказилишига сабаб бўлган вазиятларнинг амал 
қилиши тўхтаганидан кейин реквизиция қилинган мол-мулкнинг 
собиқ эгаси сақланиб қолган мол-мулкни ўзига қайтариб беришни 
талаб қилишга ҳақли.
1. Реквизиция, национализация каби мулк ҳуқуқини бекор 
қилишнинг мажбурий усулидир. шарҳланаётган модданинг бирин-


507
15-боб. мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши
чи қисмига мувофиқ, табиий офатлар, авариялар, эпидемиялар, 
эпизоотиялар ва фавқулодда тусдаги бошқа хил вазиятлар рўй бер-
ганида, мол-мулк жамият манфаатлари кўзланган мақсадда, давлат 
ҳокимлиги органлари қарорига мувофиқ мулкдорлардан уларга 
мол-мулк (реквизиция) қиймати тўланган ҳолда, қонунчиликда 
белгиланган тартибда ва шартлар асосида олиб қўйилиши мумкин.
Национализация ҳолатидаги каби, ФК бу ерда ҳам реквизицияга 
олиб келадиган вазиятларнинг кенгайтирилгани ва аниқ белгилаш 
мезонларининг ўрнатмаганлигини афсусланиш билан қайд этиш 
лозим. Бизнинг назаримизда, мазкур моддада, бошқа қонунчилик 
ҳужжатларида ва махсус адабиётда кўрсатилган тушунчаларнинг 
моҳиятини аниқлаштириш фойдали бўларди. ФКнинг юқорида 
кўрсатилган моддасида келтирилган «фавқулодда тусдаги бошқа 
вазиятлар»га қайси ҳолатлар кириши ҳақидаги масала қоронғи 
бўлиб қолмоқда, чунки бирорта ҳуқуқий ҳужжатда мазкур тоифага 
тааллуқли жиҳатлар санаб ўтилмайди. Бизнинг нуқтаи назаримиздан 
уларга: Ўзбекистон Республикасининг конституцион тузумини 
зўравонлик билан ўзгартириш ҳаракатларини; қуролли давлат 
тўнтариш уринишларини; оммавий тусдаги тартибсизликларни; 
террористик ҳаракатларни; махсус ҳудудларни ва ўта муҳим 
объектларни босиб олишлар; ноқонуний қуролли гуруҳларнинг 
фаолияти ва чиқишларини; фуқароларнинг ҳаёти ва хавфсизлиги, 
давлат ва маҳаллий ҳокимлик органларининг мунтазам иш 
фаолияти учун хавф туғдирувчи миллатлараро, динлараро 
ихтилофлар ва ҳудудий низоларни киритиш мумкин. Юқорида 
санаб ўтилган вазиятлардан бирининг пайдо бўлиши билан 
ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида у ёки бу мулк 
тури мулкдорга мазкур мулкнинг қийматини тўлаш эвазига давлат 
фойдасига мажбуран олиб қўйи лиши мумкин.
Демак, шарҳланаётган модданинг биринчи қисмига мувофиқ, 
мулк: 1) фавқулодда тусдаги вазиятларнинг олдини олиш; 2) улар-
нинг рўй бериши натижасида етказилган зарарни шошилинч суръатда 
бартараф қилиш мақсадларида реквиция қилиниши шарт.
2. мажбурий тартибда мулкдор ҳуқуқларининг бекор қилиниши, 
умумий тарзда ўрнатилган уларни ҳимоя қилиш тамойилига 
мувофиқ, қонун асосида амалга оширилиши лозим. мазкур моддага 
мувофиқ, реквизиция мулк ҳуқуқини бекор қилиш асосларидан 
бири сифатида, «қонунчилик томонидан ўрнатилган тартибда ва 


508
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
шартлар асосида» амалга оширилади. Бугунги кунда Ўзбекистон 
Республикасида реквизицияни ўтказиш шартлари ва тартибини 
тартибга солувчи қонунчилик ҳужжати йўқ. Бу ўринда мавзуга 
муайян жиҳатдан дахлдор бир ҳолатни айтиб ўтиш мумкин. Собиқ 
совет давлати қонун ҳужжатларида ҳам реквизиция билан боғлиқ 
масалалар деярли тартибга солинмаган эди. Совет давлати мавжуд 
бўлган бутун давр мобайнида реквизияга таълуқли ягона норматив-
ҳуқуқий ҳужжат – Бутун Россия мИК ва хКС 1927 йил 27 мартдаги 
қарори билан тасдиқланган «мол-мулкларни реквизиция ва мусодара 
қилиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинган. Албатта, бу билан 
Ўзбекистонда реквизиция тўғрисида махсус қонуннинг йўқлиги 
сабабли ушбу ҳужжатдан фойдаланиш мумкин деган фикр келиб 
чиқмайди. хатто аксинча, ушбу қонун деярли юз йил олдин бугунги 
кундан мутлақо бошқа сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий вазиятларда 
қабул қилинган ва демак, унинг моҳияти мустақил Ўзбекистон 
Республикаси Конституциясига, ФКга ва бошқа қонун ҳужжатларига 
мутлақо зид.
1927 йилги қонунга кўра мол-мулкни реквизиция қилиш давлат 
органининг махсус қарори асосида ўтказилган. Ўша пайтда бундай 
орган бўлиб РСФСРнинг иқтисодиёт бўйича Кенгаши (Экономика 
Кенгаши) ҳисобланган.
мазкур модданинг биринчи қисми, гарчи давлат органининг 
қарори асосида реквизиция амалга оширилишини кўрсатса ҳам, 
қайси давлат органи шундай қарорни қабул қилиши масаласига 
барибир аниқлик киритмайди. Эҳтимол, реквизицияни ўтказиш 
тўғрисидаги қарорни рўй берган вазиятга тўғридан-тўғри дахлдор 
бўлган органлар қабул қилишлари керакдир.
Олиб қўйиладиган мол-мулкнинг қиймати уни олиб қўйган 
давлат органи томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш 
фаолияти тўғрисида»ги қонунига мувофиқ ҳолда баҳоланади. 
Олиб қўйиладиган мулк эвазига унинг бозор қиймати тўланиши 
керак, мазкур қиймат деганда битим томонлари ўз манфаатлари 
йўлида оқилона ва ўз ихтиёри билан, барча зарурий ахборотга эга 
бўлган ҳолда мазкур баҳоланиш объекти очиқ бозорда рақобат 
шароитида қандай аниқланса, худди шундай аниқланиши лозим. 
Бунда битим нархининг қийматига ҳеч қандай фавқулодда 
вазиятлар, шу жумладан томонлардан бирининг мазкур битим учун 
мажбурийлиги таъсир этмайди. мулкнинг қиймати унинг мажбуран 


509
15-боб. мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши
олиб қўйилишидан олдин ёки ҳеч бўлмаса, шундай олиб қўйиш 
кунида тўланиши лозим. Агар тўлов у ёки бу узрли сабабларга 
кўра кечиктирилган бўлса, бу ҳолда мулкдор реквизицияни 
амалга ошириш пайтига қадар тузилган далолатнома асосида мулк 
қийматини талаб қилишга ҳақлидир.
3. мулкдор ҳуқуқларининг ҳар томонлама ҳимоя қилиниши 
мақсадларида қонун томонидан бир қатор бошқа кафолатлар кўзда 
тутилган. хусусан, 205-модданинг иккинчи қисмида келтирилган 
ҳолат, яъни «олиб қўйилган мол-мулкнинг қийматини тўлаш 
баҳоси ҳақида мулкдор судга эътироз билдириши мумкин» деган 
норма тўлиқ даражада реквизицияга ҳам таллуқлидир. Тегишли 
давлат органи томонидан ўтказилган баҳолаш натижаларига норози 
бўлган мулкдор, олиб қўйиладиган мулк учун суд тартибида 
компенсация миқдорини аниқлаш талаби билан судга мурожаат 
қилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси «Баҳолаш фаолияти 
тўғрисида»ги қонуни 11-моддасининг иккинчи қисми томонидан, 
шунингдек баҳолаш объектининг қиймати тўғрисида низо келиб 
чиқишида, шу жумладан сотиб олишда ёки қонунчилик томонидан 
кўзда тутилган мулкдорлардан давлат эҳтиёжлари учун мол-мулкни 
олиб қўйишнинг бошқа кўринишларида баҳолашни ўтказиш 
мажбурийлиги белгиланган. Бу ҳолда, суд реквизицияга тушган 
мулкнинг қийматини ва унинг эвазига тўланадиган компенсация 
миқдорини баҳоловчи мутахассисларни жалб қилган ҳолда 
аниқлайди. Бироқ, мулкдорнинг тегишли даъво талабларини суд 
кўриб чиқиши вақтида, реквизиция тўхтатилмайди.
Агар реквизиция ноқонуний тарзда ёки белгиланган тартиб-
ни бузган ҳолда ўтказилган бўлса, бу ҳолда мулкдор ЎзР Консти-
туциясининг 44-моддасига, ЎзР ФКнинг 11, 12, 16-моддаларига 
мувофиқ давлат органларининг ва уларнинг мансабдор шахсларининг 
ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоят билан судга мурожаат 
қилиши мумкин. Бунда мулкдор, ноқонуний тарзда ўтказилган 
реквизиция натижасида зарар кўриши оқибатида, олиб қўйилган 
мулкнинг қайтариб олиш ҳуқуқи билан бирга, бунда кўрилган 
зарарни қоплаш талабини қўйишга ҳам ҳақлидир.
4. мулкдор манфаатларини ҳимоя қилиш масаласида яна 
бошқа, муҳим аҳамиятга молик қадам сифатида шарҳланаётган 
модданинг иккинчи қисмида ўрин олган меъёрни айтиш керак. 
мазкур меъёрга мувофиқ, реквизиция қилинган мулкнинг собиқ 


510
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
мулкдори, реквизиция қилинишига сабаб бўлган вазиятларнинг 
ҳаракати тўхташи билан сақланиб қолган мол-мулкни ўзига қайтариб 
берилишини талаб қилиши мумкин. Реквизиция қилинган мулкни 
қайтариб бериш талаби билан чиқиш, айни ҳолда, мулкдорнинг 
ўз хоҳишига тўлиқ даражада боғлиқ эканлиги тушунарли. мазкур 
вазиятда томонлар ўртасида пайдо бўладиган мулкий муносабатлар, 
аниқроғи олиб қўйилган мулкнинг эскирганлиги даражасини 
аниқлаш ва уни тиклаш тартиби ҳамда чегараларининг масалалари 
ФКда ўз ечимини топмаганлигини қайд этиш лозим.
Амалиётда реквизицияга олиб келган вазиятларни тўсатдан, 
фавқулоддалик ҳолатида ва олдиндан кўра билмаслик каби белгилари 
туфайли, реквизиция қилинадиган мулк учун компенсацияни 
тўлашга улгурмаслик ҳоллари рўй бериши мумкин. Агарда бундай 
вазиятлар тегишли компенсацияни тўлаш пайтигача мавжуд бўлмай 
қолса, бу ҳолда мулкдор ўз мулкини қайтариб бериш талаби билан 
бирга бошқа талабни ҳам, яъни давлат ва ижтимоий эҳтиёжларни 
қондириш даврида мулк ўзининг тузук кўринишини йўқотганлиги 
ёки у ёхуд бу тарзда зарарланганлиги учун компенсация тўланиши 
талаби билан даъво қилиши мумкин. Кўрсатилган муаммоларни 
айнан муваффақиятли ҳал этиш учун мулкдорга реквизиция 
қилинган мулкнинг қайтариб берилганидан сўнг пайдо бўладиган 
мулкий муносабатларни мумкин қадар тўлиқроқ даражада тартибга 
солиш лозим.
5. мазкур моддада мол-мулкдан давлат ва ижтимоий эҳтиёжларни 
қондириш учун фойдаланган даврда ундан олинмаган фойданинг 
қопланишини мулкдор томонидан талаб қилиниши ҳуқуқи масаласи 
тартибга солинмаганлигини таъкидлаш зарур. Бироқ, ФКнинг 14 ва 
205-моддаларининг мазмунидан келиб чиққан ҳолда, мулкдорда, 
мулкдан давлат ва ижтимоий эҳтиёжларни қондириш учун 
фойдаланган даврда ундан олинмаган фойданинг қопланишини 
талаб қилиш ҳуқуқи мажудлиги ҳақидаги хулосага келиш мумкин.
6. Гарчи ЎзР ФКда реквизицияга бағишланган алоҳида модда 
мавжуд бўлса ҳам унинг нормалари мазкур жараённи қисқа, узуқ-
юлуқ тарзда тартибга солади, бу эса ўз навбатида амалиётда маълум 
муаммоларни келтириб чиқаради. мазкур моддада реквизицияни 
«қонун ҳужжатлари томонидан ўрнатилган тартибда ва шартлар 
асосида» амалга ошириш кўзда тутилганлигига қарамай, бундай 
қонун ҳужжати ҳамон қабул қилингани йўқ. шу муносабат билан 


511
15-боб. мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши
реквизицияни ўтказиш шартларини ва тартибини батафсил тартибга 
соладиган қонуннинг қабул қилиниши қуйидаги иккиёқлама 
масалани, яъни 1) фавқулодда вазиятлар даврида мол-мулкнинг 
олиб қўйилиши тартиботи учун етарли даражада ҳуқуқий базани 
шакллантириш вазифасини; 2) мулкдорнинг ҳуқуқлари ва қонуний 
манфаатларининг ҳимоя қилинишини кучайтириш вазифасини ҳал 
қилган бўлар эди.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling