Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
204-модда. мусодара
Қонунда назарда тутилган ҳолларда мол-мулк суднинг қарорига мувофиқ жиноят ёки ўзга ҳуқуқбузарлик қилганлик учун ҳақ тўламасдан мулкдордан олиб қўйилиши мумкин (мусодара). 1. мусодара, мулкдорнинг ихтиёридан ташқари мулк ҳуқуқини бекор қилинишининг бир усулидир. шарҳланаётган моддага мувофиқ, мусодара деганда мулкдор томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги учун жазо чораси сифатида ундан мол-мулкни мажбурий тарзда, тўловсиз олиб қўйишни тушуниш керак. мулкдор томонидан фуқаролик ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг содир этилиши мусодара учун асос бўлади. мусодара фақат қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда қўлланилади. мусодаранинг ҳуқуқий оқибати, бу бир томондан юридик ва жисмоний шахслар мулк ҳуқуқининг бекор қилиниши, бошқа томонидан эса мусодара қилинган мол-мулкка давлат мулк ҳуқуқининг пайдо бўлишидир. 2. Суд-ҳуқуқ соҳасида ўтказилган ислоҳотларнинг натижасида ҳаракатдаги қонунчиликда мусодаранинг қўлланиш доираси сезиларли даражада чекланди. 2001 йил 29 августдаги ЎзР «Ўзбе- кистон Республикаси Жиноят Кодексига ўзгартишлар ва қўшим чалар киритиш тўғрисида»ги қонуни асосида, суд ҳукми бўйича жазо тариқасида ҳукм этилган шахснинг мол-мулкини мусо дара қилиш имкониятини кўзда тутган ЖКнинг 53-моддаси ўз кучини йўқотди. Лекин, шу билан бирга, қонунчиликда «махсус мусодара» институти, яъни қуролларнинг ва жиноят ашёсини, ашёвий далилларнинг мусодараси сақланиб қолди. 3. ЎзР Президентининг 2005 йил 14 июндаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси тизимининг янада такомиллаш- тирилиши чоралари тўғрисида»ги Фармонининг қабул қилиниши- гача, қонунчилик томонидан кўзда тутилган ҳолларда мусодара қилиш 512 II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР маъмурий тартибда маъмурий ҳуқуқбузарлик учун амалга оширилар эди. мазкур Фармонга мувофиқ, ҳозирги вақтда, ҳуқуқбузарлик ашёларининг давлат фойдасига тўловсиз олиб қўйилиши фақат суд қарори асосида амалга оширилиши керак. 4. Бир томон вакилининг бошқа томонни алдаши, зўравонлиги, қўрқитиш ёки оғир ҳолатларнинг рўй бериши таъсирида тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслигида айбдор шахсларнинг ғараз нияти мавжуд бўлгани аниқланганида мусодара фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик чораси сифатида суд томонидан қўлланилади (ФКнинг 123-моддасига шарҳни қаранг). 5. мулкдор мулк мусодараси тўғрисидаги суд қарори бўйича эътироз билдириши мумкин. мулкни давлат даромадига ўтказиш тўғрисидаги суд қарор бекор қилинган тақдирида мол-мулк ёки унинг қиймати қайтариб берилади. Агарда мол-мулк сотилган ёки қайта ишловга топширилган бўлса, мулк қийматининг қайтариб берилиши молия органлари томонидан тегишли бюджет воситалари ҳисобидан мол-мулк қийматининг қопланиши тўғрисидаги ариза берилган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида амалга оширилади. мулкни қайтариб бериш ёки уни қийматининг қопланиши, мулкни давлат фойдасига топшириш тўғрисидаги қарорнинг бекор қилинган кундан уч йил кечикмасдан қайтариб бериш тўғрисидаги ариза берилган ҳолатида амалга оширилади. 6. Суд қарори бўйича мусодара қилинган мулк 2004 йил 25 мартдаги «Давлат фойдасига олинаётган мол-мулкнинг олиб қўйилиши, сотилиши ёки йўқ қилиниши тартиби тўғрисида»ги Низомнинг қоидаларига мувофиқ тарзда сотилади. мулкнинг давлат фойдасига топширилиши ёки унинг йўқ қили- ниши тўғрисидаги суд қарори, унинг томонидан тегишли қабул қилинган қарорнинг кучга кирган куннинг эртасидан кечик- май Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятининг моддий-техник ва молиявий таъминоти бўйича Департаментининг тегишли туман (шаҳар) суд ижрочилари бўлимига ижро этиш учун ижро ҳужжати билан юборилади. Суд ижрочиси суддан ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилган ижро ҳужжатини қабул қилиши ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда, ижро ҳужжатининг ўзига етиб келганидан уч кунга кечикмай ижро ишини қўзғатиши шарт. Бунда суд ижрочиси, шу 513 15-боб. мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши пайтдан бошлаб жавобгарнинг тасарруфига ўтган, сақланишда бўлган мол-мулкнинг хатланишини амалга оширади. мусодара қилинган мол-мулкнинг сотилиши билан боғлиқ ҳаракат суд ижрочилари томонидан амалга оширилади. Кўчмас мулкдан ташқари, давлат фойдасига топширилган мулкнинг сотилиши шартномавий-комиссион асосларда ёки ким ошди савдоси шартларида амалга оширилади. Кўчмас мулкнинг сотилиши ихти- сослаштирилган ташкилотлар томонидан сотувга қўйиш йўли билан, қонунчиликда кўзда тутилган тартибда амалга оширилади. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling