265
7-боб. моддий неъматлар
89-модда. Истеъмол қилинадиган ва истеъмол
қилинмайдиган ашёлар
Бир карра фойдаланиш натижасида йўқолиб кетадиган ёки
дастлабки ҳолатида мавжуд бўлмай қоладиган ашёлар (хом ашё, ёқилғи,
озиқ-овқат маҳсулотлари ва шу кабилар) истеъмол қилинадиган ашё-
лар ҳисобланади.
Қайта-қайта фойдаланишга мўлжалланган, бунда ўзининг даст-
лабки ҳолатини узоқ вақт давомида сақлаб қоладиган ҳамда аста-
секин емирилиб борадиган ашёлар (бинолар, ускуналар, транспорт
воситалари) истеъмол қилинмайдиган ашёлар ҳисобланади.
Айрим ҳолларда ашёларнинг истеъмол қилинадиган ва истеъ-
мол қилинмайдиган ашёларга бўлиниши фуқаролик-ҳуқу қий
аҳамият касб этади. Истеъмол қилинадиганлар
сирасига фойда-
ланиш жараёнида йўқ бўлиб кетадиган ашёлар, масалан, ишлаб
чиқариш хом ашёси ёки қурилиш материаллари киради. Бун-
дай ашёлар вақтинчалик фойдаланиладиган предмет бўлиши
мумкин эмас, чунки уни дастлабки эгасига қайтариб бўлмайди.
Улар фақат бошқа шахслар
фойдасига бегоналаштирилиб, фақат
кўчар мулклар истеъмол қилинадиган ашёлар бўлиши мумкин.
Истеъмол қилинмайдиган ашёлардан фойдаланилган чоғда, хусу-
сан, муайян узоқ вақт давомида,
секин-аста эскириб, емирилиб
боради (амортизацияга учрайди). Бу
нарса улардан ижара воситаси,
ишончли бошқарув нарсаси ва ўзгаларнинг мулкидан вақтинчалик
фойдаланиш юзасидан бошқа битимлар нарсаси сифатида хизмат
қилиш имконини беради.
Айрим битимларда эса, аксинча, фақат
истеъмол қилинадиган ашёлар предмет сифатида юз кўрсатиши
мумкин (масалан, қарз шартномасида).
Do'stlaringiz bilan baham: