Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. Шартнома асосида мол-мулк олувчида мулк
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
185-модда. Шартнома асосида мол-мулк олувчида мулк
ҳуқуқининг вужудга келиш пайти Шартнома асосида мол-мулк олувчида мулк ҳуқуқи, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ашё топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Агар мол-мулкни бошқа шахсга бериш ҳақидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилиши ёки нотариал тасдиқланиши керак бўлса, мол- 462 II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР мулкни олувчида мулк ҳуқуқи шартнома рўйхатдан ўтказилган ёки тасдиқланган пайтдан бошлаб, шартномани ҳам нотариал тасдиқлаш, ҳам давлат рўйхатидан ўтказиш зарур бўлганида эса рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. 1. Фуқаролик муомаласида шартнома асосидаги сотиб олувчида мулк ҳуқуқининг пайдо бўлишини аниқ белгилаб олиш жуда муҳим аҳамиятга эга. Чунки, айни пайтдан бошлаб сотиб олувчи мулкдор сотиб олинган мулкка эгалик қилишга, ундан фойдаланишга, уни тасарруф этишга доир ваколатларни амалга оширишга ҳақлидир, ва шунингдек унинг зиммасига мол-мулк билан боғлиқ тегишли юклантиришлар (масалан, гаров) ва мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши ҳамда бузилиши хавфлари ўтади. Умумий қоидага мувофиқ, агарда қонунчиликда ёки шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ашёни сотиб олувчида мулк ҳуқуқи унинг топширилиши пайтидан бошлаб вужудга келади. мазкур меъёр диспозитив хусусиятга эга эканлиги туфайли, сотиб олувчига мулк ҳуқуқининг ўтиш пайти ашёнинг топширилиши пайтига тўғри келмаслиги ва унинг амалга оширилишигача ёки қонунчиликда ёхуд шартномада кўзда тутилган қандайдир бошқача шарт, масалан сотиб олиш баҳосининг тўланиши пайтидан бошланиши мумкин. мазкур қоидалардан четга чиқиш, мол-мулкнинг мулкдордан бегоналаштиришга қаратилган шартноманинг нарсаси нима эканлигига, (яъни хусусий ёки турга хос аломатлари билан белгиланган ашё) боғлиқ бўлиши мумкин. маълумки, мулк ҳуқуқи фақат хусусий аломатлари билан белгиланадиган ашёларга нисбатан тааллуқли бўлиши мумкин. Турга хос аломатлари билан белгиланган ашёларга нисбатан мулк ҳуқуқининг ўтиши, уларни сотиб олувчига топширилишига қадар мавжуд бўлиши мумкин эмас, чунки топшириш турга хос аломатлари билан белгиланган ашёларнинг алоҳидалаштириш воситасидир. шу сабабдан мол- мулкни шартнома асосида сотиб оладиган шахсда турга хос аломатлари билан белгиланган ашёларга нисбатан мулк ҳуқуқи ҳар доим фақат ашёни топшириш пайтида пайдо бўлади. Демак, мулк ҳуқуқи ўтишининг пайти тўғрисидаги қоидалар фақат хусусий аломатлари билан белгиланадиган ашёларга нисбатан диспозитив бўладилар. 463 15-боб. мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши 2. шарҳланаётган модданинг олдинги қисмига нисбатан, унинг иккинчи қисми императивлик хусусиятига эга. шунга мувофиқ, агарда мол-мулкни бошқа шахсга бериш ҳақидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилиши ёки нотариал тасдиқланиши керак бўлса, мол-мулкни олувчида мулк ҳуқуқи шартнома рўйхатдан ўтказилган ёки тасдиқланган пайтдан бошлаб, шартномани ҳам нотариал тасдиқлаш, ҳам давлат рўйхатидан ўтказиш зарур бўлганида эса рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. мазкур меъёрнинг мазмунидан, ашёни сотиб олувчига амалда топширилишига қарамай, агарда тегишли шартнома ваколатли орган томонидан руйхатдан ўтказилмаганлиги ва нотариал тасдиқ- ланмаганлиги тақдирида, мулк ҳуқуқи сотиб олувчига ўтмайди. мулк ҳуқуқи пайдо бўлишининг мазкур тартиби, асосан кўчмас мулкка нисбатан амалда бўлишини таъкидлаш лозим. Умумий қоидага мувофиқ, кўчмас мулкка мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, уларнинг пайдо бўлиши, ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат руйхатидан ўтказилиши шарт (ФКнинг 84- моддаси). масалан, ФК 488-моддаси 2-қисми бўйича турар жой (уй) нинг, хонадоннинг, турар жойнинг ёки хонадоннинг бир қисмини сотиш тўғрисидаги шартномаси нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling