Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Биргаликдаги мулк бўлган мол-мулкни


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet244/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

226-модда. Биргаликдаги мулк бўлган мол-мулкни 
тақсимлаш ва ундан улуш ажратиш
Умумий мол-мулкни биргаликдаги мулк иштирокчилари ўртасида 
тақсимлаш, шунингдек улардан бирининг улушини ажратиш дастлаб 
иштирокчилардан ҳар бирининг умумий мулк ҳуқуқидаги улуши 
аниқланганидан кейин амалга оширилиши мумкин.


570
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
Умумий мулк тақсимланганида ва ундан улуш ажратилганида, агар 
қонунда ёки иштирокчиларнинг келишувида бошқача тартиб назарда 
тутилган бўлмаса, уларнинг улушлари тенг ҳисобланади.
Умумий мулкни тақсимлаш ва ундан улуш ажратиш асослари 
ҳамда тартиби ушбу Кодекс 223-моддаси билан, биргаликдаги мулкнинг 
айрим турлари учун эса бошқа қонунлар билан белгиланади.
Биргаликдаги мулкни тақсимлаш ва ундан улушни ажратишнинг 
ҳуқуқий тартибга солинишини қуйидаги асосий қоидалар билан 
тавсифлаш мумкин:
биринчидан, биргаликдаги мулкчиликда бўлган мол-мулкни 
тақсимлашда ҳам, ундан улушни ажратишда ҳам дастлаб ҳар бир 
иштирокчининг умумий мулкка ҳуқуқининг улушларини аниқлаш 
лозим. Биргаликдаги мулк иштирокчилари ўртасидаги келишувда, 
масалан, биргаликдаги мулкнинг ҳар бир иштирокчиси улушининг 
миқдори барча иштирокчилар улушининг тенглигидан келиб чиқиб 
аниқланиши ҳамда умумий мулкни дастлабки вужудга келтиришга ва 
уни кейинчалик орттиришга қўшган ҳиссасига қараб кўпайтирилиши 
ёки камайтирилиши мумкинлиги белгилаб қўйилиши мумкин;
– иккинчидан, агар қонунда ёки биргаликдаги мулк иштирок-
чиларнинг келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, 
улушлар тенг ҳисобланади;
– учинчидан, тақсимлаш ва улуш ажратиш асослари ҳамда 
тартиби ЎзР ФК 223-моддаси билан белгиланади, агарда биргалик-
даги фаолиятнинг айрим турлари учун ФК, бошқа қонунлар билан 
ўзга тартиб белгиланмаган ҳамда бундай тартиб биргаликдаги мулк 
иштирокчилари муносабатларининг моҳиятидан келиб чиқмаса.
шундай қилиб, умумий мол-мулкни биргаликдаги мулк 
иштирокчилари ўртасида тақсимлаш, шунингдек улардан бирининг 
улушини ажратиш, фақат дастлаб биргаликдаги мулк улушлига 
мол-мулкка айлантирилиб, иштирокчилардан ҳар бирининг улуши 
аниқланганидан кейин амалга оширилиши мумкин.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling