Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet242/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

224-модда. Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи
мулкдорлардан бири ўз улушини бошқа шахсга сотган вақтида 
қолган мулкдорлар сотилаётган улушни у сотиладиган нархда ва 
бошқа тенг шартларда имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эгадирлар, ким 
ошди савдоси орқали сотиш ҳоллари бундан мустасно.
Умумий мулкдаги улушни сотувчи ўз улушини ўзга шахсга сотиш 
нияти ҳақида бошқа мулкдорларга ёзма равишда маълум қилиб, 
улушнинг нархини ва уни сотишнинг бошқа шартларини кўрсатиши 
шарт.
Агар қолган мулкдорлар имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини амалга 
оширишдан воз кечсалар ёки бу ҳуқуқни хабар қилинган кундан 
эътиборан кўчмас мулкка нисбатан бир ой давомида, бошқа мол-
мулкка нисбатан эса ўн кун давомида амалга оширмасалар, сотувчи ўз 
улушини ҳар қандай шахсга сотишга ҳақли бўлади.
Улуш имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини бузган ҳолда сотилган 
тақдирда, бошқа мулкдорлар уч ой мобайнида сотиб олувчининг 
ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзларига ўтказишни суд тартибида талаб 
қилишга ҳақлидирлар.
Улушни сотиб олишнинг имтиёзли ҳуқуқини бошқа шахсга бериш-
га йўл қўйилмайди.


565
18-боб. Умумий мулк
Давлат органи ёки бошқа юридик шахс умумий мулк бўлган уй-
жой (хонадон)даги ўз улушини сотган вақтида уйнинг (хонадоннинг) 
тегишли қисмида ижарага олувчилар сифатида яшаётган шахслар 
ушбу модда қоидалари асосида имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга 
бўладилар, улар бу ҳуқуқдан воз кечсалар ёки уни амалга оширмасалар 
бошқа мулкдорлар бу ҳуқуққа эга бўладилар.
Ушбу модданинг қоидалари айирбошлаш шартномаси бўйича 
улушни бошқа шахсга бериш чоғида ҳам қўлланилади.
1. Умумий мулк шерик мулкдорларни учинчи шахслар билан 
боғлайдиган ташқи муносабатлар ва шерик мулкдорларни ўзаро 
бир-бири билан боғлайдиган ички муносабатларнинг мураккаб 
боғланмаси билан тавсифланади. шерик мулкдорлар умумий мулк 
муносабатларидан чиқиб кетаётган кишининг ўрнини ким олишига 
бефарқ эмаслар. Бундан ташқари, мулкдорлар ўзларига тегишли улуш 
миқдорини кўпайтиришдан манфаатдор бўлишлари мумкин. Ўз-
ўзидан равшанки, ўрталарида умумий мулк муносабатлари сақланиб 
қолаётган шахсларнинг ҳамда бутун умумий мулкка эгалик қилиш, 
яъни умумий мулкдан бир субъектли мулкка ўтишни истайдиган 
шахсларнинг манфаатлари шу тарзда ҳисобга олиниши лозимки, 
бунда ҳар бир шерик мулкдорнинг ўз улушини эркин тасарруф этиш 
ҳуқуқи чекланмаслиги керак. Сотиб олишнинг имтиёзли ҳуқуқи 
тўғрисидаги қонунда мустаҳкамлаб қўйилган таомиллар айнан ўзаро 
манфаатларнинг қатъий ҳисобга олинишда қарор топади.
Сотиб олишнинг имтиёзли ҳуқуқи умумий мулк иштирокчи-
ларининг мулкдорлар сонини қисқартиришга бўлган манфаатини 
ифодалаб, бу уларнинг ҳар бири учун умумий мулкнинг қадрини, 
шунингдек, ҳар бир иштирокчи улушининг кўпайтиришга бўлган 
имкониятини оширади. Бундан ташқари, ушбу ҳуқуқ воситасида 
иштирокчилар маълум даражада биргаликдаги эгаларнинг шахсий 
таркибини назорат қилиш имконини қўлга киритадилар, бу ҳам улар 
учун сезиларли манфаатдир.
Сотиб олишнинг имтиёзли ҳуқуқи механизми шундан иборатки, 
умумий мулкнинг бошқа иштирокчилари белгиланган муддат ичида 
улушини сотган иштирокчи томонидан тузилган умумий мулк 
ҳуқуқининг олди-сотди шартномаси бўйича олувчи (харидор)нинг 
ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзларига ўтказишга ҳақлидирлар. Бу 
ҳуқуқ сотувчи бошқа иштирокчиларни улуш сотилиши тўғрисида 


566
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
ёзма шаклда хабардор қилиш бўйича ўзига юклатилган мажбуриятни 
бажарганидан қатъий назар келиб чиқади.
2. қонунда имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг доираси белгилаб 
берилган. Бу ҳуқуқ тўғрисида, биринчидан, улуш умумий мулк 
иштирокчилари жумласига кирмаган учинчи шахсга сотилганда, 
иккинчидан эса, улуш (бошқача тарзда тасарруфдан чиқарилмасдан) 
айнан сотилганда гап бориши мумкин. Бундан иккита муҳим амалий 
хулоса келиб чиқади. шерик мулкдорлар, улуш улардан бирига 
сотилаётганда ёхуд у сотилмасдан, қонунда йўл қўйилган бошқа бирон 
усулда тасарруфдан чиқарилаётганда имтиёзли сотиб олиш хуқуқидан 
фойдалана олмайдилар. Ҳар иккала ҳолда ҳам сотиб олишнинг 
имтиёзли ҳуқуқи тўғрисида гап юритиш мумкин эмас. Биринчи 
ҳолда – ўз улушини сотиш учун умумий мулк иштирокчиларидан 
исталган кишини танлаб олиш ҳуқуқи айнан сотувчига тегишли 
бўлгани учун: сотувчи улардан хоҳлаган бирини танлаши мумкин. 
Иккинчи ҳолда эса улуш ҳеч кимга сотилмасдан, бошқача тарзда 
(масалан, ҳадя сифатида) тасарруфга ўтказилгани учун, бунда уни 
имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи ҳам бўлмайди. шерик мулкдор, қачонки 
у улушни сотувчи таклиф этган нархда ҳамда таклиф этилган ва 
барчага тенг бўлган бошқа шартларда сотиб олишга тайёр бўлса, 
имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.
Улушни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи фақат умумий улушли 
мулкнинг (сотувчидан) бошқа иштирокчиларига тадбиқ қилингани 
сабабли мазкур ҳуқуқдан бошқанинг фойдасига воз кечишга йўл 
қўйилмайди.
Кимошди савдосининг мақсади мол-мулкни (ва шу жумладан 
улушни ҳам) бошланғичга нисбатан энг баланд нарх таклиф қилган 
шахсга сотишдан иборат бўлгани сабабли, улуш ким ошди савдосида 
сотилганда имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи кўлланилмайди. шу 
билан бирга шерик мулкдорлар ким ошди савдосида умумий асосда 
иштирок этишлари мумкин.
Улуш қонунда назарда тутилган ҳолларда барча шерик мулкдор-
лар нинг розилиги бўлмаганда ҳам ким ошди савдосида сотилиши 
мумкин, масалан, умумий улушли мулк иштирокчисининг мажбу-
риятлари бўйича ундирув унинг мол-мулкига қаратилган тақдирда.
3. шарҳланаётган моддада нафақат шерик мулкдорлар томонидан 
имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг мазмуни очиб берилади, балки 
мазкур ҳуқуқни амалга оширишнинг томонларнинг манфаатларини 
ҳисобга олувчи тартиб-амалиёти ҳам белгиланади. Сотувчи 


567
18-боб. Умумий мулк
зиммасига ўз улушини ўзга шахсга сотиш нияти ҳақида умумий 
мулкнинг бошқа иштирокчиларига ёзма равишда маълум қилиб, 
улушнинг нархини ва уни сотишнинг бошқа шартларини кўрсатиш 
мажбурияти юкланади.
шу сабабли қонун шерик мулкдорлар учун улушни сотиб 
олиш таклифига жавоб қайтариш муддатини белгилайди: гап 
кўчмас мулкдаги улушни сотиш тўғрисида бораётган бўлса, бу 
муддат бир ойни, кўчадиган мол-мулкдаги улуш сотилганда эса 
ўн кунни ташкил этади. муддат улушини сотиш нияти ҳақида 
шерик мулкдорларга хабар берилган кундан ҳисобланади. Ўзининг 
юридик табиатидан келиб чиқилса, бу ҳуқуқнинг мавжудлик, амал 
қилиш муддати бўлиб, у, даъво муддатидан фарқли равишда, на 
тўхтатилиши, на узилиши ва на тикланиши мумкин эмас.
Башарти шерик мулкдорлар улушни сотиб олишдан воз кечсалар 
ёки сотувчининг таклифига ҳеч бир усулда жавоб қайтармасалар, 
кўрсатилган муддатлар (мос равишда ўн кун ёки бир ой) ўтиб 
бўлганидан сўнг сотувчи улушни исталган шахсга сотиб юборишга 
ҳақли бўлади. шерик мулкдорларнинг сукут сақлаши бу ўринда, 
улар улушни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини йўқотиши сифатида 
юридик аҳамият касб этади.
4. Башарти улуш имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини бузган ҳолда 
сотилган тақдирда (масалан, сотувчи улушини сотиши тўғрисида 
бошқа шерик мулкдорларни хабардор қилмаган ёки жавобни кутиш 
муддати тугашини кутмаган бўлса ёхуд улушини чет шахсга шерик 
мулкдорларга таклиф қилинганидан кўра имтиёзлироқ шартларда 
сотган бўлса), умумий мулкнинг бошқа ҳар қандай иштирокчиси уч 
ой мобайнида сотиб олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзларига 
ўтказишни суд тартибида талаб қилишга ҳақлидир. Кўрсатилган 
муддат махсус даъво муддати ҳисобланади. Унинг бошланиши ЎзР 
ФК умумий қоидалари бўйича белгиланади.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling