Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Умумий улушли мулкдаги мол-мулкни сақлаш


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet238/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

221-модда. Умумий улушли мулкдаги мол-мулкни сақлаш 
харажатларини тақсимлаш
Ҳар бир мулкдор умумий мол-мулк бўйича солиқлар, йиғимлар ва 
бошқа тўловларни тўлашда, шунингдек мол-мулкни сақлаш ва асраш 
чиқимларида, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, улушига қараб қатнашиши шарт.
Зарур бўлмаган ҳамда мулкдорлардан бири томонидан қолган-
ларнинг розилигисиз қилинган харажатлар унинг ўз зиммасига туша-
ди. Бунда келиб чиқадиган низолар суд тартибида ҳал қилиниши 
керак.
1. шерик мулкдорлар улушларининг миқдори нафақат умумий 
мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланишда, ҳосил, маҳсулот 
ва даромадларни тақсимлашда, балки уни сақлаб туриш, асраш 
харажатларни кўтаришда ҳам жиддий аҳамият касб этади. Ҳар бир 
шерик мулкдор ўз улушига мутаносиб равишда умумий мулкни 
сақлаш бўйича харажатларда иштирок этиши шарт.
2. Умумий мулкни сақлаш харажатлари деганда шерик 
мулкдорларнинг умумий мол-мулкни соз ва тузук ҳолда, хавфсиз 
ҳамда вазифасига мувофиқ фойдаланишга яроқли ҳолатда тутиб 
туришга кетадиган ҳар қандай харажатларини тушуниш керак.
Умумий мулкни асраш бўйича харажатларни икки гуруҳга бўлиш 
мумкин. Биринчидан, булар қонун ҳужжатларида белгиланган 
миқдорда ундириладиган солиқлар, йиғимлар, бошқа мажбурий 
тўловлардир (масалан, ер солиғи, мол-мулк солиғи). Агар умумий 
мулк иштирокчиларидан бири бу харажатларни нафақат ўзи, балки 
бошқа шерик мулкдорлар учун ҳам тўлаган бўлса, у бошқалардан 
бу харажатларни мулк ҳуқуқидаги улушларга мутаносиб равишда 
ундиришга ҳақли бўлади. Иккинчидан, бу шерик мулкдорлар 
томонидан ўзаро келишувга биноан амалга ошириладиган тўловлар, 
шунингдек, умумий мулкни сақлаш ва асраш бўйича чиқимлардир. 
Умумий мулкни суғурталаш, таъмирлаш, сақлаш бўйича харажатлар 
шулар жумласига киради. Ушбу харажатлар умумий мулкнинг барча 
иштирокчиларининг келишувига биноан амалга оширилиши лозим
чунки мол-мулкни тегишли ҳолатда сақлаш унга эгалик қилиш ва 
ундан фойдаланишнинг таркибий қисмидир. шу сабабли, агар шерик 


560
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
мулкдорлардан бири иккинчи гуруҳга доир харажатларни кўтарса, 
у бошқа шерик мулкдорлар бу харажатларга эътироз билдирган 
тақдирда харажатларни улардан ундириб олишга ҳақли бўлмайди. 
масалан, турар жойга улушли мулкнинг иштирокчиларидан бири 
уни қўриқлашга топширса, у бошқа шерик мулкдорларни тегишли 
харажатларни тўлашга мажбур қила олмайди.
Умумий мулкка доир мол-мулкнинг бўлинмаслиги солиқлар, 
йиғимлар ва бошқа тўловларни тўлаш ҳамда умумий мулкни 
сақлаш ва асраш бўйича харажатларда иштирок этиш мажбурияти 
нарсасининг бўлинмаслигини англатмайди. Келишувга мувофиқ 
шерик мулкдорлардан айримлари бошқа шерик мулкдорлар 
зиммасига тўғри келадиган, умумий мулкни сақлаш бўйича 
харажатларни тўлашни зиммаларига олиши мумкин.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling