Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Улушли мулкдаги мол-мулкка эгалик қилиш ва


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet236/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

219-модда. Улушли мулкдаги мол-мулкка эгалик қилиш ва 
ундан фойдаланиш
Улушли мулкдаги мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш 
унинг барча иштирокчиларининг келишувига мувофиқ, келишувга 
эришилмаган тақдирда эса суд томонидан белгиланадиган тартибда 
амалга оширилади.
Улушли мулк иштирокчиси умумий мол-мулкнинг иштирокчи 
улушига тенг бўлган қисми ўзининг эгалигига ва фойдаланишига 
берилишига, бунинг иложи бўлмаган тақдирда эса ўз улуши бўлган 
мол-мулкка эгалик қилаётган ва ундан фойдаланаётган бошқа 
иштирокчилардан тегишли ҳақ талаб қилиш ҳуқуқига эга.
1. Агар умумий мулкни тасарруф қилиш, аввало, учинчи 
шахслар билан битимлар тузишни назарда тутса, умумий мулкка 
эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш иштирокчилар ўртасидаги мол-
мулкнинг ўзига, унинг фойдали хусусиятларини чиқариб олишга, 
ашё устидан ҳукмронлик қилишига доир муносабатларни қамраб 
олади.
Бунда умумий мулкчиликда бўлган мол-мулкка эгалик қилиш 
ва ундан фойдаланиш, шунингдек, уни тасарруф этиш ҳам барча 
иштирокчиларнинг келишувига кўра, улардан ҳеч бўлмаса бирининг 
эътирози бўлган тақдирда эса суд белгилаган тартибда амалга 
оширилади.
2. мол-мулкка эгалик қилиш унинг устидан тўлиқ жисмоний 
назоратдан иборатдир. мол-мулкни қўриқлаш, турар жойда 
истиқомат қилиш ёки турар жойга мўлжалланмаган бинода туриш 
эгаликнинг шакллари бўлиши мумкин. Эгалик барча иштирокчилар 
томонидан умумий келишувга мувофиқ амалга оширилади. Барча 
иштирокчиларнинг ашёга тенг эришуви (фойдаланиши) келишувда 
назарда тутилиши шарт эмас. Агар ҳеч бўлмаганда битта иштирокчи 
умумий розилик билан ашёни назорат қилаётган бўлса, эгалик 
амалга ошириляпти, деб ҳисобланиши мумкин. шунга мувофиқ, 
учинчи шахслар томонидан эгаликнинг бузилиши иштирокчилардан 
исталган бири томонидан ҳуқуқбузарга қарши қаратилган эгаликни 
(мулк ҳуқуқини) ҳимоялаш тўғрисида даъво киритиш ҳуқуқини 
беради.


557
18-боб. Умумий мулк
Улушли мулкнинг иштирокчилари умумий мулкдан яхлит 
ҳолда ёки унинг айрим қисмларидан фойдаланишлари ва унга 
эгалик қилишлари мумкин. Танлов, одатда, умумий мулк ҳуқуқи 
объектига боғлиқ бўлади. Бўлинмас ашёлар ягона бирлик сифатида 
ишлатилади. масалан, бир ёки бир неча қишлоқ хўжалик товарлари 
ишлаб чиқарувчиларнинг умумий мулки сифатида харид қилинган 
мураккаб техника ҳар бир шерик мулкдор томонидан мулк 
ҳуқуқидаги улушига мувофиқ муайян вақт ишлатилади. Умумий 
улушли мулкдаги хонадонга эга оила аъзолари хоналардан бир 
қисмини алоҳида (масалан, ётоқхона, кабинет ва ҳ.к.), бошқа қисми-
дан эса (ваннахона, ошхона, коридор ва ҳ.к.) биргаликда фойда-
ланадилар.
3. Иштирокчилар томонидан эгалик мулкдорлар сифатида амалга 
оширилади, шу сабабли улар, ўзлари учун эгалик қилган ҳолда, бир 
пайтнинг ўзида ашёдан фойдаланиш ҳуқуқини амалга оширмоқда, 
уни сақлаш бўйича мажбуриятларни бажармоқда ва бошқа 
жиҳатлардан ҳам ўзларини унинг мулкдори сифатида тутишяпти 
деб фараз қилинади. Демак, мол-мулкни иштирокчига (улуш 
эгасига) эгаликка ёки фойдаланишга ажратиш бир пайтнинг ўзида 
шу мол-мулкка нисбатан мулкдорнинг барча ҳуқуқларини алоҳида 
келишувсиз амалга оширишни билдиради. Аммо ашёдан фойдани 
унга эгалик қилмасдан ҳам чиқариб олишнинг имкони бўлса, бу 
ҳолда фойдаланиш алоҳида келишув нарсасига айланиши мумкин.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling