Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Улушли мулкдаги мол-мулкдан фойдаланиш


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet237/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

220-модда. Улушли мулкдаги мол-мулкдан фойдаланиш 
натижасида келадиган ҳосил, маҳсулот ва 
даромадлар
Улушли мулкдаги мол-мулкдан фойдаланиш натижасида келадиган 
ҳосил, маҳсулот ва даромадлар умумий мол-мулк таркибига қўшилади 
ва улушли мулк иштирокчилари ўртасидаги келишувда бошқача 
тартиб назарда тутилган бўлмаса, улар ўртасида улушларига мутаносиб 
равишда тақсимланади.
1. ЎзР ФКнинг шарҳланаётган моддаси улушли мулк муноса-
батларига нисбатан ЎзР ФК 92-моддасининг қоидаларини аниқлаш-
тиради. Улушли мулкда бўлган мол-мулкдан фойдаланиш нати-
жасида олинган ҳосил, маҳсулот ва даромадларни тақсимлаш тарти-
бини икки хусусият билан тавсифлайди:


558
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
– ҳосил, маҳсулот ва даромадлар улушли мулкчиликда бўлган 
умумий мулк таркибига келиб тушади;
– ҳосил, маҳсулот ва даромадлар улушли мулк иштирокчилари 
ўртасида уларнинг улушларига мутаносиб равишда қайта тақсим-
ланади.
Улушли мулкда бўлган мол-мулкдан фойдаланиш натижасида 
олинган ҳосил, маҳсулот ва даромадларни тақсимлаш тартиби 
тўғрисида қоида диспозитив қоидалар сирасига киради. У, башарти 
иштирокчилар бошқа тартиб ўрнатишмаган тақдирда қўлланади.
2. қачонки шерик мулкдорлар келишувга биноан умумий 
мол-мулкдан навбатма-навбат фойдаланишса, ҳосил, маҳсулот ва 
даромадлар мол-мулкдан, масалан, мураккаб қишлоқ хўжалик тех-
ни касидан фойдаланаётган ҳар бир шерик мулкдорнинг мулкига 
тушиши мумкин. Бунда фойдаланиш муддати умумий мулк 
ҳуқуқидаги улуш миқдорига боғлиқ бўлиши мумкин.
Агар улушли мулкдаги ер участкаси қишлоқ хўжалиги товарла-
рини ишлаб чиқарувчига ижарага берилаётган бўлса, у ҳолда 
олинган маҳсулот ижарачига тегишли бўлиб, шерик мулкдорлар эса 
ушбу битимдан даромад сифатида ижара ҳақини оладилар.
Бошқа шахсларга истиқомат қилиш учун ижарага берилаётган уй-
жойнинг шерик мулкдорларидан ҳар бири унинг мазкур уй-жойдаги 
умумий мулкидаги улушга мутаносиб равишда шартномада назарда 
тутилган тўловнинг (ижара ҳақини) бир қисмини олишга ҳақли 
бўлади.
3. Бундан ташқари, даромад деганда мол-мулк сақланишини эмас, 
унинг ортишини тушуниш лозим. Башарти иштирокчилардан бири 
умумий мулк таркибидан фойдаланиш учун гаражни олган бўлса, 
унга ўзининг автомашинасини қўйишга ҳақли бўлгани сабабли 
мабодо учинчи шахслардан гаражни ижарага олганда тўлаши мумкин 
бўлган харажатлардан тежаган суммалари даромад ҳисобланмайди ва 
тақсимланмайди.
4. Фақат реал тарзда олинган даромадлар тақсимланади, олиниши 
мумкин ёки олиниши лозим бўлган даромадлар эмас. Башарти 
даромад иштирокчилардан бирининг ҳуқуққа зид ҳаракатлари 
натижасида олинмаган бўлса, бошқа иштирокчилар томонидан 
мазкур иштирокчи барча учун даромад олишни зиммасига олган 
келишувдан ёхуд ўзга асослардан, масалан, умумий мол-мулкдан 
фойдаланиш тартиби тўғрисидаги келишувдан ёки етказилган 


559
18-боб. Умумий мулк
зиёндан келиб чиқиб, уни қоплаш тўғрисида талаблар қўйилиши 
мумкин.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling