Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Улушли мулкдаги мол-мулкни тасарруф этиш


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet235/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

218-модда. Улушли мулкдаги мол-мулкни тасарруф этиш
Улушли мулкдаги мол-мулк унинг барча иштирокчиларининг 
келишуви билан тасарруф этилади.
Улушли мулк иштирокчиси ўз хоҳишига қараб ўз улушини 
сотишга, совға қилишга, васият қилиб қолдиришга, гаровга беришга 
ёки бошқача тарзда тасарруф этишга улушни ҳақ эвазига бошқа 
шахсга бериш чоғида ушбу Кодекснинг 224-моддасида назарда тутилган 
қоидаларга амал қилган ҳолда ҳақли бўлади.
1. шарҳланаётган модданинг нормаси билан улушли мулкчи-
ликдаги мол-мулк ҳамда ушбу мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи 
улушини тасарруф этишнинг турли тартиби белгиланган. Жумладан, 
биринчи ҳолатда умумий мулкнинг барча иштирокчиларининг 
розилиги талаб қилинса, иккинчи ҳолда эса улушли мулк мулк 
иштирокчиси улушини ўз ихтиёрига кўра тасарруф қилиши 
мумкин. мол-мулкни тасарруф қилиш деб унга нисбатан ҳар 
қандай битимларни тузиш, шунингдек, мол-мулкка нисбатан ўзга 
тасарруфий хатти-ҳаракатларни (уни ўзгартириш, қайта қуриш, 
мулкдан воз кечиш, мол-мулкни бузиш ва ш.к.) содир этишга 
айтилади.
Умумий мулкни тасарруф этишда: умумий мулк ҳуқуқининг 
бир иштирокчиси – битта овоз тамойили амал қилади. Улушнинг 
миқдори инобатга олинмайди; барча шерик мулкдорларнинг бир 
овоздан қабул қилган қарори зарур бўлади. Келишув бўлмаган 
тақдирда низо шерик мулкдорлардан исталган бирининг даъвоси 
билан судда ҳал этилиши мумкин.
2. Умумий қоида бўйича, улушни тасарруф этиш учун бошқа 
шерик мулкдорларнинг розилиги талаб этилмайди. Улушли 
мулкнинг иштирокчиси ўз хоҳиш-ихтиёри билан мулк ҳуқуқидаги 
улушини сотиши, совға қилиши, васият қилиб қолдириши, гаровга 
бериши ёки бошқача тарзда тасарруф қилиши мумкин. Ҳақ олиб 
тасарруфдан чиқаришда улушли мулк иштирокчилари томонидан 
улушни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи амал қилади.
Иштирокчилардан бири томонидан умумий улушли мулкдаги 
мол-мулкни тасарруф қилишга оид битимлар ёки ўзга ҳаракатларнинг 
содир этиши бошқа иштирокчиларнинг розилиги бўлмаганда бундай 
битимларнинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келади, шу билан 
у биргаликдаги мулк бўлган мол-мулкка нисбатан содир этилган 


556
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
битимларнинг низоли эканлигини назарда тутувчи фуқаролик 
нормаси қоидасидан фарқланади.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling