Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. мол-мулкни инсофли эгалловчидан талаб


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet247/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

229-модда. мол-мулкни инсофли эгалловчидан талаб
қилиб олиш
Агар мол-мулк уни бошқа шахсга бериш ҳуқуқига эга бўлмаган 
шахсдан ҳақ тўлаб олинган бўлса, олувчи буни билмаган ва билиши 
мумкин бўлмаган (инсофли эгалловчи) бўлса, мол-мулк мулкдор 
томонидан ёки эгалик қилиш учун мулкдор берган шахс томонидан 
йўқотиб қўйилган ёхуд мулкдордан ёки у мол-мулкини берган шахсдан 
ўғирланган ё бўлмаса уларнинг ихтиёридан ташқари бошқача йўл 
билан уларнинг эгалигидан чиқиб кетган бўлса, мулкдор бу мол-
мулкни олган шахсдан талаб қилиб олишга ҳақли.
Агар мол-мулк суд қарорларини ижро этиш учун белгиланган 
тартибда сотилган бўлса, мол-мулкни ушбу модданинг биринчи 
қисмида кўрсатилган асослар бўйича талаб қилиб олишга йўл қўйил-
майди.


575
19-боб. мулк ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш
Агар мол-мулк уни бошқа шахсга бериш ҳуқуқига эга бўлмаган 
шахсдан ҳақ тўламасдан олинган бўлса, мулкдор мол-мулкни барча 
ҳолларда ҳам талаб қилиб олишга ҳақли.
Пул, шунингдек тақдим этувчига деб ёзилган қимматли қоғозлар 
инсофли эгалловчидан талаб қилиб олиниши мумкин эмас. (эски 
таҳрир)
1. Эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат бўйича мол-
мулкка нисбатан узоқ муддатли руҳий муносабатни ифодаловчи 
ҳалол эгалик қилишдан фарқли ўлароқ, инсофли эгаликка олиш, 
одатда, олувчи томонидан ўз хатти-ҳаракати орқали ҳеч кимнинг 
ҳуқуқларини бузмаётганлигини бир зумда баҳолаш орқали содир 
бўлади. Ҳолбуки, низоли мол-мулкни эгаликка олиш юзасидан битим 
тузилиши вақт жиҳатидан чўзилиб кетган бўлса (масалан, бевосита 
шартнома тузиш олдидан узоқ вақтли баҳслашувлар ёки музокаралар 
олиб борилганда), олувчига ана шу давр ичида маълум бўлиб қолган 
битим тўғрисидаги ҳар қандай ахборот эгаликка олиш таснифига 
таъсир кўрсатади. хусусан, агар низоли мол-мулк юзасидан ҳақ 
тўлаб олинадиган битим тузилаётган пайтда олувчи унга нисбатан 
учинчи шахсларнинг даъволари мавжудлигини билган бўлса ва 
кейинчалик ўрнатилган тартибда ана шу даъволарнинг қонуний 
эканлиги исботланса, бундай харидорни инсофли эгаликка олувчи 
деб эътироф этилмайди.
шундай эгаликка олишни инсофли деб ҳисоблаш мумкинки, 
унда эгаликка олувчида мол-мулкнинг бегоналаштирилиши билан 
боғлиқ битимнинг ноқонунийлиги тўғрисида ишончли маълумотлар 
бўлмайди (билмаган), айни чоғда бу битимнинг қонунийлигига битим 
тузилаётган шарт-шароит орқали фуқаролик муносабатида иштирок 
этаётган ҳар қандай оқил инсонда шубҳа туғилиши мумкин эмаслиги 
очиқ ойдин кўриниб турган (билиши мумкин бўлмаган) ҳолат 
муштарак келади. мол-мулкни номутаносиб даражада арзон нархда 
битим асосида сотиб олиниши ва бу битимнинг атрофдагилардан 
яширин ҳолда бажарилиши ёки аввалдан бегоналаштираётган шахсга 
тегишли эмаслиги аниқ кўриниб турган мол-мулкнинг эгаликка 
олиниши ва ҳ.к. инсофсиз деб таснифланиши лозим. Сотиб олишнинг 
ана шундай ноинсоф шарт-шароитлари ҳар бир муайян ҳолатда суд 
томонидан эгаликка олувчининг шахсиятини, унда битимнинг шарт-
шароитига оид маълумотлар бўлган ёки бўлмаганлигини ва ҳ.к. 
синчиклаб таҳлил қилинишини талаб этади. Агар эгаликка олувчи 


576
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
юридик шахс ҳисобланган ҳолатда (фақат айрим жамоат ва диний 
ташкилотларни истисно этганда), мол-мулкнинг эгаликка олинишида 
эҳтиётсизлик сабабли йўл қўйилган ноинсофликка оид шубҳаларни 
рад этиш мақсадида махсус ҳуқуқий маълумотларнинг йўқлигини, 
бозордаги шароит тўғрисидаги маълумотларни ва ҳ.к. важ қилиб 
кўрсатиш амалий жиҳатдан аҳамиятга эга эмас.
2. шарҳланаётган моддада мулкдор ўзининг қонунсиз эгаликдаги 
мол-мулкини талаб қилиб олишга ҳақли бўлмаган шарт-шароитлар 
кўрсатиб ўтилган. Бундай чеклов савдо муомаласининг бошқа 
қатнашчиси – инсофли эгаликка олган шахс манфаатларининг ҳимоя 
қилинишини таъминлаш учун киритилган.
3. мулкдор даъвосинининг судда рад этилиши учун инсофли 
эгалловчи қуйидагиларни исботлаши талаб этилади:
– бу мол-мулкни сотиш ҳуқуқига эга бўлмаган учинчи шахсдан 
сотиб олаётганини билмагани ва билиши мумкин бўлмаганлигини;
– ашёни ҳақ тўлаб олганлигини;
Низоли мулкни мулкдорнинг ёки мол-мулк эгаликка ўтказиб 
берилган шахснинг эгалигидан уларнинг ихтиёридан ташқари 
(йўқолган, ўғирланган ва ш.к.) чиқиб кетганлиги исботини топган 
ҳолатлар бундан истисно этилади.
Бундай таомилларни кўчмас мулкка нисбатан қўлланилиши анча 
мушкул. хусусан, кўчмас мулкни унинг табиий хусусиятларига кўра 
йўқотиш мумкин эмас. Бироқ, кўчмас мулкнинг қалбакилаштирилган 
ҳужжатлар орқали ўзлаштирилиши, мулкнинг ўзини эса мулк-
дорнинг номидан сотилишини; вояга етмаган шахснинг мол-мулки 
унинг ихтиёрига хилоф равишда унинг қонуний вакили томонидан 
сотилишини; кўчмас мол-мулкни ворислар томонидан бу мулкка 
нисбатан бошқа меросхўрларнинг ҳуқуқларини ҳисобга олмасдан 
сотиб юборилишини; юридик шахс раҳбари томонидан юридик 
шахсга тегишли кўчмас мол-мулкни ўз ваколатларини суиистеъмол 
қилган ҳолда сотиб юборилишини – мазкур ҳолатлар нинг ҳаммасини 
мулкдордан ёки у мол-мулкини берган шахсдан уларнинг ихтиёридан 
ташқари бошқача йўл билан уларнинг эгалигидан чиқиб кетган 
ҳолатлар деб ҳисобланади. Бинобарин, бундай ҳолатларда кўчмас 
мол-мулк мулкдорга ҳатто инсофли эгаликка олувчидан ҳам 
қайтариб олиб берилиши мумкин.
4. шарҳланаётган модданинг учинчи қисмида мулкдорнинг 
инсофли эгаликка олувчига нисбатан виндикация даъвосини қаноат-


577
19-боб. мулк ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш
лантириш учун мустақил асос ифода этилган. Бунга эгаликка 
олувчи ашёни учинчи шахслардан ҳақ тўламасдан олинган ҳолат 
киритилади.
5. шарҳланаётган модданинг тўртинчи қисмида мулкдор билан 
инсофли эгалловчи ўртасидаги низо ҳал этилишининг яна бир 
усули кўзда тутилган. қонунга кўра, пулларни, шунингдек тақдим 
этувчига ёзилган қимматли қоғозларни инсофли эгалловчидан ҳар 
қандай ҳолатда ҳам талаб этиб олинмайди.
6. Бир вақтлар хўжалик судлари ва умумий юрисдикция судлари 
виндикация даъвосини ҳамда олди-сотди битимини мол-мулкни 
мулкдорга икки тарафлама реституция (ҳуқуқни тиклаш) тартибида 
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво ўртасидаги рақобат 
масаласига турлича жавоб беришар эди. Гап шундаки, виндикация 
даъвосига рад жавобини олган мулкдор, кўпинча, ўз мол-мулкини 
қайтариб олиш борасидаги муаммони унинг бегоналаштирилишига оид 
барча битимларни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича даъво билдириш 
орқали ҳал этишга интилади. Айтиш мумкинки, виндикация даъволари 
ҳар қандай бошқа турдаги даъволардан ўзининг ҳуқуқий табиатига 
кўра (мол-мулкни бошқаларнинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб 
олиш) фарқланади ва уни битимлар бўйича мажбуриятли-ҳуқуқий 
муносабатлар билан аралаштириб юбориш тўғри эмас.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling