Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet255/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

237-модда. мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош 
тортишга йўл қўйилмаслиги
мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва 
шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, 
қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан 
мустасно.
1. ЎзР ФКнинг 237-моддасининг мазмуни фуқаролик-ҳуқуқий 
муносабатларининг барқарорлигини таъминлашга йўналтирилган. 
Умумий қоидага кўра мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош 
тортишга ёки шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга 
(агар шартномада кўзда тутилган бўлмаса) йўл қўйилмайди ва 
бу бекор қилиш ёки мажбуриятни ўзгартириш каби ҳуқуқий 
оқибатларни ҳам келтириб чиқармайди.
Бироқ, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда 
тарафга мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортиш 
ва мажбуриятларни бир томонлама ўзгартиришга рухсат берилади, 
бу ҳолатга асосан бошқа тараф ўзининг муқобил мажбуриятларини 
бажармагани ёки лозим даражада бажармагани муносабати билан 
йўл қўйилади. Бу борада умумий қоида ЎзР ФК 382-моддасининг 
2-қисмида, махсус қоидалар эса ФКнинг шартномаларнинг алоҳида 
турларига бағишланган бобларида ифодаланган. масалан, олди-
сотди шартномасига татбиқан сотувчи сотилган товарни харидорга 
беришни рад этган ҳолатларда йўл қўйилади (ЎзР ФК, 401 м.), ёки 
унга тегишли даражада сифатли бўлмаган товарни топширганда 
(ЎзР ФК, 408-м.) харидорнинг шартномадан бир томонлама бош 
тортишига йўл қўйилиши мумкин. мазкур ҳолатларда мажбуриятни 
бажаришдан бош тортиш учун судга мурожаат этиш зарур эмас, 
иккинчи тарафга бош тортиш тўғрисида хабар берилса, етарли 
бўлади.
2. Айни вақтда қонун ҳужжатларида ҳуқуқнинг бузилиши 
ҳолати бўлмаган ҳолда ҳам мажбуриятни ижро этишдан бир 
томонлама бош тортиш имконияти кўзда тутилган, табиийки бунда 
тегишли равишда ўзаро ҳисоб-китоб таомили назарда тутилади. 
масалан, пудрат шартномаси бўйича, агар пудрат шартномасида 


591
21-боб. мажбуриятларни бажариш
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, буюртмачи иш натижаси 
ўзига топширилгунга қадар истаган вақтда шартномадан воз кечиб, 
белгиланган баҳо бўйича буюртмачи шартномадан воз кечганлиги 
тўғрисида огоҳлантириш олгунга қадар бажарилган ишнинг 
мутаносиб қисмига ҳақ тўлаши мумкин (ЎзР ФК, 642-м. 4-қ.).
Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, 
қонун ёхуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома 
тегишлича бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади (ЎзР 
ФК, 382-м. 4-қ.). Таъкидлаш муҳимки, иккинчи тараф бундай чора 
кўрилишининг қонунийлиги борасида низолашиш ҳуқуқидан 
маҳрум этилмаган.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling