233-модда. мулк ҳуқуқининг қонунга мувофиқ бекор бўлиш
оқибатлари
мулк ҳуқуқини бекор қиладиган қонун қабул қилинган тақдирда,
ушбу қонунни қабул қилиш натижасида мулкдорга етказилган зарар,
шу жумладан мол-мулкнинг қиймати давлат томонидан тўланади.
Зарарни тўлаш билан боғлиқ низолар суд томонидан ҳал қилинади.
1. мулк ҳуқуқининг қонун ҳужжати қабул қилиниши муносабати
билан бекор қилишини ер участкасининг давлат эҳтиёжлари учун
олиб қўйилиши муносабати билан мулк ҳуқуқи бекор қилинишидан
фарқлаш зарур, аслида мулк ҳуқуқи бекор қилинишининг бу
иккала асоси ҳам фуқаролик муомаласи иштирокчисининг ножўя
хатти-ҳаракати учун жазо чораси эмас, балки мавжуд давлат ва
жамият манфаатлари билан объектив боғлиқ эканлиги билан бир-
бирига ўхшайди. шарҳланаётган моддада гап ЎзР ФКда назарда
тутилган национализация ва реквизиция қилиш тўғрисида,
шунингдек оммавий ҳокимият томонидан айрим фуқаролик ҳуқуқи
объектларининг хусусий мулкчиликда бўлишлигига мораторий
ўрнатувчи қонун ҳужжатларини қабул қилиш эҳтимол бўлган
ҳолатлар тўғрисида юритилмоқда.
2. шарҳланаётган моддада гап қонун асосида хусусий мулк
ҳуқуқининг бекор қилиниши тўғрисида бормоқда. Тушунчанинг
бундай ифодаланиши мулкка эгалик ҳуқуқининг шахсий асосда
бекор бўлишини ҳам, худди шу каби национализация тўғрисидаги
қонун асосида ўтказилган таомил доирасида мауйян мол-мулкнинг
олиб қўйилишини ҳам ифодалайди.
3. Ҳар икки ҳолда ҳам мулкдорга етказилган зарарни ана шу
мулкнинг бозор нархини ҳамда бой берилган фойда миқдорининг
қопланиши мулк ҳуқуқининг ҳимоя қилишга риоя этилишининг
муҳим кафолати бўлиб хизмат қилади.
584
III БЎЛИм. мАЖБУРИЯТ ҲУҚУҚИ
1-кичик бўлим. мажбуриятлар тўғрисида
умумий қоидалар
Do'stlaringiz bilan baham: |