Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. мажбуриятнинг тарафлари


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet253/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

235-модда. мажбуриятнинг тарафлари
мажбуриятнинг тарафлари – кредитор ёки қарздор сифатида бир 
ёки бир пайтнинг ўзида бир неча шахс иштирок этиши мумкин.
мажбуриятда қарздор томонида иштирок этган шахслардан бирига 
кредитор билдирган талабларнинг ҳақиқий эмаслиги, шунингдек 
бундай шахсга талаб қўйишга доир даъво муддати ўтиб кетганлиги 
кредиторнинг қолган шахсларга бўлган талабларига ўзича дахл 
этмайди.
Агар тарафлар шартномага биноан бир-бирларига нисбатан 
мажбуриятли бўлса, тарафлардан ҳар бири бошқа тараф олдида унинг 
фойдасига нима қилиши шарт эканлиги жиҳатидан унинг қарздори ва 
айни бир пайтнинг ўзида ундан нима талаб қилишга ҳуқуқли эканлиги 
жиҳатидан унинг кредитори ҳисобланади.


587
20-боб. мажбурият тушунчаси ва тарафлари
мажбурият унда тарафлар сифатида қатнашмаган шахслар (учинчи 
шахслар) учун бурчлар ҳосил қилмайди.
Қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида назарда 
тутилган ҳолларда мажбурият учинчи шахслар учун мажбуриятнинг 
бир тарафи ёки ҳар иккала тарафига нисбатан ҳуқуқ вужудга 
келтириши мумкин.
ЎзР ФК 235-моддасининг 1-қисмида кўрсатилишича, мажбурият-
нинг тарафлари кредитор ёки қарздор сифатида бир ёки бир 
пайтнинг ўзида бир неча шахс иштирок этиши мумкин. Икки хил 
кўринишдаги вазият мавжуд бўлиши мумкинлиги ҳам белгиланган, 
оддий вазият ҳолатида мажбурият тарафларининг ҳар бирида битта 
шахс ва мураккаб вазиятда тарафларнинг биронтаси, ёхуд ҳар 
иккала тараф ҳам бир неча шахслардан иборат бўлади. Кейинги 
ҳолатда мажбуриятда кўплаб шахслар иштироки деб аталувчи 
вазият вужудга келади. мана шундай ҳолатлар икки хил: улушли 
ва солидар (биргаликда) кўринишга бўлинади (қар. ЎзР ФКнинг 
251 – 253-м. шарҳи). Таъкидлаш муҳимки, мажбурият тарафлари 
бўлиб фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг барча иштирокчилари: 
фуқа ро лар (жисмоний шахслар), юридик шахслар, Ўзбекистон Респуб-
ликаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қатнашиши 
мумкин.
мазкур модданинг 2-қисмида қарздор шахслар кўп бўлган ҳолда 
уларнинг ҳар бири билан кредиторнинг ҳуқуқий алоқада муайян 
даражада мустақил эканлиги кўзда тутилган. Умумий қоидага кўра 
барча қарздорлар кредитор олдида ё улушли ёки солидар мажбурият 
тарзида бурчлидир (бу борада юқорида ҳам айтиб ўтилган эди). 
масалан, хўжалик ширкати шаклидаги тижорат ташкилотини тузиш 
чоғида, таъсис ҳужжатига мувофиқ муассислар юридик шахснинг 
устав капиталини шакллантиришда улушли асосда иштирок этади-
лар (ЎзР ФК, 58-м.). Солидар мажбуриятли ҳолатларда кредитор 
барча қарздорлардан мажбуриятни биргаликда ижро этишларини 
талаб қилиши ҳам, шунингдек, уларнинг ҳар биридан алоҳида ижро 
этишини, бундан ташқари, қарзни тўлиғича ёки қисмларга бўлиб 
ижро этилишини талаб этиши ҳам мумкин. қарздорларнинг биридан 
тўлиқ қаноат ҳосил қилмаган кредитор, олинмай қолган нарсани 
(манфаатни) бошқа солидар қарздорлардан талаб қилиш ҳуқуқига эга 
(ФК, 252-м.).


588
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
Бироқ мажбуриятда қарздор томонида иштирок этаётган шахслар-
дан биронтасига кредитор қўйган талабнинг ҳақиқий эмаслиги, 
мазкур мажбурият бўйича унинг бошқа қарздорларга нисбатан қўйи-
ладиган талабларига дахл қилмайди.
2. шарҳланаётган модданинг 3-қисмида ифодаланган қоида 
тарафларнинг ҳар бири бир вақтнинг ўзида қарздор ҳам, кредитор 
ҳам бўлган ҳолатларда, яъни тегишли мажбурият икки томонлама 
хусусият касб этган ҳолатга оид қоида ҳисобланади. қонун 
чиқарувчи иккала тараф ўртасида ҳатто мана шундай муқобил 
мажбуриятлар мавжуд бўлган чоғда ҳам, улар бир-бирига киришиб 
кетмайди, таъбир жоиз бўлса, улар ёнма-ён ҳолатда мавжуд бўлиб 
қолаверади. мисол тариқасида олди-сотди шартномасини келтириш 
мумкин. У ашёни бошқа тарафга мулк сифатида ҳақ эвазига ўтка-
зиб бериш мажбуриятидан ташкил топган бўлади ва бунда товарни 
топширишда қарздор сифатида сотувчи, кредитор сифатида хари-
дор намоён бўлади ва муқобил мажбурият, яъни товарни қабул 
қилиб олиш ва унинг учун муайян миқдорда ҳақ тўлаш бўйича эса 
қарздор – сотиб олувчи ва кредитор – сотувчидир. Тарафларнинг ҳар 
бири у ёки бу хатти-ҳаракатни амалга оширишининг навбати, одатда, 
икки томонлама тузиладиган шартномаларнинг ҳуқуқий қоидаларида 
мустаҳкамлаб қўйилади, аммо навбатнинг умумий қоидалари 
қонунчиликда ифодаланган бўлиши ҳам мумкин. масалан, ЎзР 
ФКнинг 256-моддасида мажбуриятларни муқобил суратда бажариш 
тартиби белгиланган.
3. мазкур модданинг 4-қисмида мажбуриятда тарафлар сифатида 
қатнашмаган шахслар (учинчи шахслар) учун мажбурият бурчлар 
ҳосил бўлмаслиги тўғрисидаги умумий меъёр ифодаланган. 
мажбуриятли ҳуқуқий муносабатларда ҳуқуқий алоқа фақат унинг 
икки тарафи – қарздор ва кредитор ўртасида бўлишлиги назарда 
тутилади.
шу билан бирга қонунда ёки бошқа қонун ҳужжатларида ва 
тараф лар келишувида назарда тутилган ҳолатларда, мажбурият учин-
чи шахслар учун ҳам бирон тарафга ёки иккала тарафга нисбатан 
муайян ҳуқуқларни ҳосил қилиши мумкин. мисол қилиб учинчи 
шахс фойдасига тузиладиган шартномани кўрсатиш мумкин (ЎзР 
ФК, 362-м.). қарздор ижрони кредиторга эмас, балки шартномада 
кўрсатилган ёки кўрсатилмаган, қарздордан мажбуриятни ўз 
фойдасига бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган учинчи 


589
21-боб. мажбуриятларни бажариш
шахсга бажариши мажбур деб белгилаб қўйилган шартнома учинчи 
шахс фойдасига тузилган шартнома дейилади.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling