Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


бажарилишини қабул қилмасликка ҳақли


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet257/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   253   254   255   256   257   258   259   260   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

бажарилишини қабул қилмасликка ҳақли.
1. Кредитор мажбуриятнинг қисмларга бўлиб бажарилишини
масалан, башарти ижро нарсаси бўлинмайдиган ашё (ижарага 
берилган яроқсиз жой ёки муаллифлик ҳуқуқи объекти сифатидаги 
санъат асари, ЎзР ФК, 88-м.) бўлиб ҳисобланса, қабул қилмаслиги 
мумкин. мажбуриятнинг қисмларга бўлиб бажарилишини қабул 
қилмасликнинг иқтисодий сабаблари ҳам бўлиши мумкин (қўшимча 
экспедиторлик ҳаражатлари, сақлаш билан боғлиқ ҳаражатлар ва ҳ.к.). 
Зеро қисмларга бўлиб бажариш чоғидаги ҳаражатлар мажбуриятнинг 
бир мартада тўлиқ бажарилганда зарур бўладиган ҳаражатлардан 
ортиб кетиши мумкин.
шундай бўлса-да, қарздорнинг ижрони қисмларга бўлиб бажа-
риш ҳуқуқи қонун ҳужжатларида кўзда тутилиши ёки иш муома-
ласи одатларидан ёхуд мажбурият моҳиятидан келиб чиқиши 
мумкин. мисол учун, ЎзР ФКнинг 443-моддасида маҳсулот етказиб 
берувчининг айрим даврда тўлиқ етказиб берилмаган товарлар ўрни-
ни тўлдириш бўйича ўрнатилган мажбуриятини кўрсатиш мумкин.
қарздор томонидан мажбуриятнинг бирданига тўлиқ бажарилиши 
шартномада белгиланган ҳолда у томонидан мажбуриятни қисмларга 
бўлиб бажариш шартини таклиф этишида шартни кредитор қабул 
қилмасликка ҳақли (аммо мажбур эмас). Агарда қарздор буни 
амалда солидар қилса бу ҳолда қарздор ижро муддатини кечиктириб 
юборган деб ҳисобланади ва муддатни ўтказиб юборгани учун 
жавоб гарликка тортилади (ЎзР ФК, 337-м.). масалан, кредитор 
қарз нинг бир қисмини олишдан ҳақли равишда бош тортса (ижро 
кредит мажбуриятига мувофиқ тўлиғича ижро этилиши шарт бўлган 
ҳолда), қарздор қарзнинг ҳамма суммасидан келиб чиққан ҳолда, шу 
жумладан кредитор олишдан ҳақли равишда бош тортган қисмини 
ҳам қўшган ҳолда фоиз тўлаши шарт.


593
21-боб. мажбуриятларни бажариш
240-модда. мажбуриятнинг тегишли шахс учун бажарилиши

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   253   254   255   256   257   258   259   260   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling