Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. муқобил мажбуриятни бажариш


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet268/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   264   265   266   267   268   269   270   271   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

250-модда. муқобил мажбуриятни бажариш
Агар қарздор икки ёки бир неча ҳаракатлардан бирини қилиши 
ёхуд кредиторга бир ёки бошқа мол-мулкни топшириши лозим бўлса, 
башарти қонун ҳужжатлари, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан 
бошқача тартиб англашилмаса, танлаш ҳуқуқи қарздор ихтиёрида 
бўлади.
1. шарҳланаётган моддада мажбуриятни бажариш бўйича 
икки ёки бир неча ҳаракатлар қилиш имконияти бўлганда, 
қарздорга улардан бирини бажариши лозимлиги юзасидан танлаш 
имконияти тақдим этилган, шу сабабли, қарздорнинг танлови учун 
кредиторнинг розилигини ёки маъқулашини олиш талаб этил-
майди. моҳиятан муқобил мажбуриятнинг мавжудлиги мазкур 
мажбу рият мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳар қандай ҳаракатнинг 
бажарлиши билан кредиторнинг талаби бажарилган ҳисобланади. 
мисол тариқасида шартнома бўйича кредиторга пул маблағларини 


609
21-боб. мажбуриятларни бажариш
тўлаш ёки ана шу пул суммасига эквивалент бўлган муайян товарни 
етказиб бериш кўзда тутилган ҳолатни кўрсатиш мумкин.
Бироқ қарздорнинг мажбуриятни бажариш учун муқобил 
ҳаракатлардан бирини танлаш ҳуқуқи шартноманинг ўзида, қонун 
билан ёхуд мажбурият моҳиятига кўра чеклаб қўйилган бўлиши 
мумкин. масалан, агар олди-сотди шартномасининг шартлари 
бузилиб, лозим даражада сифатли бўлмаган ашё сотилган бўлса, бу 
ҳолда кредитор сотувчидан (қарздордан) сотув нархини мутаносиб 
ҳолда камайтиришни ёки товардаги камчиликларнинг текинга барта-
раф этилишини ёинки уларни бартараф этиш учун сарфлаган ўз 
ҳаражатларини қоплашни талаб этиши мумкин (ЎзР ФК, 408-м.).
251-модда. Бир неча кредитор ёки бир неча қарздор иштирок 
этадиган мажбуриятни бажариш
Агар улушли мажбуриятда бир неча кредитор ёки бир неча қарздор 
иштирок этса, башарти қонундан ёки шартномадан бошқача тартиб 

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   264   265   266   267   268   269   270   271   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling