Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Солидар мажбуриятнинг қарздорлардан бири


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet271/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

254-модда. Солидар мажбуриятнинг қарздорлардан бири 
томонидан бажарилиши
Солидар мажбуриятнинг қарздорлардан бири томонидан тўлиқ 
бажарилиши қолган қарздорларни кредитор олдидаги мажбуриятни 
бажаришдан озод қилади.
Агар қонунларда ёки шартномаларда бошқача тартиб белгилаб 
қўйилган бўлмаса, солидар мажбуриятни бажарган қарздор ўз улушини 
чегириб ташлаб, бошқа қарздорларга тенг улушларда регресс талаби 
қўйиш ҳуқуқига эга бўлади. Солидар мажбуриятни бажарган қарздорга 
тўланмаган ҳақ бу ва бошқа қарздорлар зиммасига тенг улушларда 
тушади.


612
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
1. ЎзР ФК 254-моддасининг 1-қисмига мувофиқ, мажбу риятнинг 
тўлиқ ижроси қарздорлардан биттаси томонидан бажарилганми ёки 
барчаси томонидан эканлигидан қатъий назар, унинг лозим даражада 
бажарилишига оид оқибатга эришилади.
2. Бироқ юқоридаги айтиб ўтилганлар натижасида қарздорлар 
ўртасида, аниқроғи мажбуриятни адо этган қарздор билан бошқа 
қарздорлар ўртасида янги (регресс) солидар мажбурият ҳосил 
бўлади. Бу ҳолда қарзни тўлаб юборган қарздор энди бошқа 
солидар қарздорлар олдида кредитор ҳуқуқини олади ва ўз улушига 
тушадиган ҳиссани чиқариб ташлаган ҳолда қолган қарздорлар 
ҳисобидан кредиторга тўлаб юборган суммани ундириб олиши (иш, 
хизмат қийматини қоплаши) шарт бўлади. қолган қарздорларнинг 
(агар улар бир нечта бўлса) солидар мажбуриятни адо этган қарздор-
нинг регресс талаби бўйича бурчи, агар қонун ҳужжатларида ва 
шартномада бошқа қоида белгиланмаган бўлса, улушли бўлиши 
кўзда тутилади.
Улушларнинг тенг бўлмаслигига қонунда кўрсатилган ҳолат-
ларда йўл қўйилади. масалан, қўшимча масъулиятли жамият ишти-
рокчиларидан бири банкрот бўлган ҳолда, унинг жамият маж-
буриятлари бўйича улуши қолган шерик қарздорлар ўртасида улар-
нинг жамиятнинг устав капиталидаги улушига мутаносиб равишда 
тақсимланади. Тегишли равишда, жамият мажбуриятлари бўйи ча 
кредиторларга тўловни амалга оширган иштирокчи, тўлов суммасини 
жамиятнинг бошқа иштирокчиларидан устав капита лидаги уларнинг 
улушига мутаносиб равишда ундириб олади. Демак, агар киритилган 
бадаллар тенг бўлмаса, улушлар ҳам тенг бўлмайди.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling