613
21-боб. мажбуриятларни бажариш
англашилмаса, бошқа кредиторларга тегишли бўлган улушларни
уларга тўлаши шарт.
1. шарҳланаётган моддада кредитор томонида шахсларнинг кўп
бўлиш ҳолатига (солидар талабларга) оид масалалар ҳал этилган,
бунда ҳар қандай солидар кредитор қарздорга тўла ҳажмда талаб
қўйишга ҳақли бўлади. Бундай ҳолат масалан, биргаликдаги фаолият
тўғрисидаги шартноманинг иштирокчилари мажбурият бўйича
қарздорга қарши томон сифатида намоён бўлганда
вужудга келади
(ЎзР ФК, 962-м. Оддий ширкат шартномаси.) ёки биргаликдаги
мулк бўлган мол-мулкнинг шерик мулкдорлари субъектлари билан
муносабатларда бундай ҳол рўй бериши мумкин (ЎзР.ФК, 225-м.).
шарҳланаётган моддада қарздор томонидан солидар кредиторлардан
бири олдидаги мажбуриятини ўз
ташаббуси билан бажаришига
оид ҳолатлар назарда тутилмаган. Айтиш мумкинки, қарздор
кредиторнинг талаби бўлмаса ҳам, ўз ташаббуси билан солидар
кредиторлар олдидаги мажбуриятларини улардан биттасига тўлиқ
ижро этиб беришга ҳақлидир.
мазкур модданинг 2-қисмига мувофиқ, қарздор солидар креди-
тор лардан бирининг талабига қарши ўзининг
ушбу кредитор
қатнашмайдиган бошқа солидар кредиторлар билан муносабатларига
асосланган эътирозларни қўйишга ҳақли эмас. Бунинг маъноси
шуки, масалан, кредиторлар бири билан ҳар бир кредитор учун
ижрони бўлиб
бажаришга келишилганлиги, қарздорни бошқа
кредиторлар олдидаги мажбурияти бўйича жавобгарликдан озод
этмайди.
2. мажбуриятни солидар кредиторлардан бирига нисбатан тўла
бажариш қарздорни мажбуриятни бошқа солидар кредиторларга
нисбатан бажаришдан озод қилади. Бу ҳолда
солидар мажбурият
бекор бўлади, аммо янги – кўпчилик иштирокидаги фаол (актив)
мажбурият ҳосил бўлади, яъни ижрони қабул қилиб олган солидар
кредитор қарздорга, бошқа солидар кредиторлар эса улушдаги
креди торларга айланиб қолади. Аммо шуни ҳам
унутмаслик лозим-
ки, бу механизм улар ўртасидаги муносабатларда бошқача қоида
кўзда тутилган бўлмаган ҳолларда иш беради.
614
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
Do'stlaringiz bilan baham: