Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. юридик шахс тугатилиши билан мажбуриятнинг


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet361/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   357   358   359   360   361   362   363   364   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

352-модда. юридик шахс тугатилиши билан мажбуриятнинг 
бекор бўлиши
юридик шахс (қарздор ёки кредитор) тугатилиши билан мажбурият 
бекор бўлади, қонун ҳужжатлари билан тугатилган юридик шахснинг 
мажбуриятларини бажариш бошқа шахс зиммасига юклатилган (ҳаётга 
ёки соғлиққа етказилган зарарни тўлаш талаби ва бошқа талаблар 
бўйича) ҳоллар бундан мустасно.
қайта ташкил этишдан фарқли ўлароқ, юридик шахснинг 
тугатилиши ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворислик тартибида 
бошқа шахсларга ўтказилмасдан унинг бекор бўлишини келтириб 
чиқаради. Юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилин-
ганидан кейин тугатиш жараёни бошланади ва унинг доирасида 
дебитор қарздорликларини ундириб олиш ва кредиторлар талаб-
ларини қаноатлантириш амалга оширилади. Юридик шахснинг 
тугатилиши ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат 
реестрига киритиб қўйилганидан сўнг юридик шахсни тугатиш 
тамомланган, юридик шахснинг фаолияти эса тугаган ҳисобланади 
(қар. ФКнинг 53–57-моддаларига шарҳ).


745
26-боб. шартнома тушунчаси ва шартлари
Умумий қоидага кўра юридик шахснинг – кредитор ёки қарз-
дорнинг тугатилиши унинг иштирокидаги мажбуриятларнинг бекор 
бўлишини келтириб чиқаради. қонунчиликда бу қоидага истиснолар 
кўзда тутилиши мумкин. масалан, ФКнинг 55-моддасига мувофиқ, 
кредиторлар талабларини қаноатлантириш учун туга ти лаёт ган давлат 
корхонасининг мол-мулки, тугатилаётган муас сасанинг пул маблағлари 
етарли бўлмаган ҳолда эса креди торлар талабларнинг қолган қисмини 
мазкур корхона ёки муассаса мол-мулкининг эгаси (мулкдори) 
ҳисобидан қаноатлан тиришга қаратилиши тўғрисидаги даъво билан 
судга мурожаат этишлари мумкин. ФКнинг 1015-моддасига кўра, ҳаёт 
ва соғлиққа етказилган зарар учун белгиланган тартибда жавобгар 
деб топилган юридик шахс тугатилган тақдирда, тегишли тўловлар 
жабрланувчига тўлаш учун капиталлаштирилиши лозим.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   357   358   359   360   361   362   363   364   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling