Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
ёки мулкий ҳуқуқни сотиш тўғрисидаги шартномалар фақат ким ошди
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ким ошди савдосининг шакли, агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, сотиладиган ашёнинг мулкдори ёки сотиладиган мулкий ҳуқуқнинг эгаси томонидан белгиланади.
- Фақат битта иштирокчи қатнашган аукцион ва танлов ўтказил- маган ҳисобланади.
- Ушбу Кодекснинг 380 ва 381-моддаларида назарда тутилган қоида- лар, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган
ёки мулкий ҳуқуқни сотиш тўғрисидаги шартномалар фақат ким ошди
савдоси ўтказиш йўли билан тузилиши мумкин. Ким ошди савдоси аукцион ёки танлов шаклида ўтказилади. Ким ошди савдосининг шакли, агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, сотиладиган ашёнинг мулкдори ёки сотиладиган мулкий ҳуқуқнинг эгаси томонидан белгиланади. Фақат битта иштирокчи қатнашган аукцион ва танлов ўтказил- маган ҳисобланади. 785 27-боб. шартнома тузиш Ушбу Кодекснинг 380 ва 381-моддаларида назарда тутилган қоида- лар, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, суд қарорини ижро этиш тартибида ўтказиладиган ким ошди савдосига нисбатан ҳам қўлланилади. 1. шартнома тузишнинг усулларидан бири ким ошди савдосини ўтказишдир. Ким ошди савдоларига ашёлар, шу жумладан мулкий ҳуқуқлар каби фуқаролик ҳуқуқларининг объектлари қўйилиши мумкин (ФК 81-моддага бўлган шарҳларга қаранг). қоидага кўра, бундай усул билан ҳар қандай шартнома тузилиши мумкин. Ким ошди савдосини ўтказиш йўли билан шартнома тузишнинг ягона чекланиши шартнома моҳияти бўлиши мумкин. масалан, ҳадя шартномаси, гаров шартномаси каби шартномаларни ким ошди савдосини ўтказиш йўли билан тузиш, бу шартномаларнинг моҳия- тига зид бўлар эди. Агар ашёнинг мулкдори ёки мулкий ҳуқуқ эгаси шартноманинг битта томони бўлса, унда бошқа томони ким ошди савдоси ғоли- бидир. Ким ошди савдосининг ғолиби билан шартнома тузиш ашёнинг мулкдори ёки мулкий ҳуқуқ эгаларининг манфаатларига энг кўп даражада жавоб беради. 2. Ашёнинг мулкдори ёки мулкий ҳуқуқ эгасининг ўзи ким ошди савдосини ташкил қилиши ёки уни ихтисослашган ташкилотга топшириши мумкин. Ихтисослашган ташкилот тижорат ташкилоти бўлиб, унинг асосий фаолият тури ким ошди савдоларини ташкил қилиш бўлиши шарт. шуни таъкидлаш лозимки, фаолиятнинг ушбу тури, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2001 йил 12 майдаги 222-сонли қарори билан тасдиқланган, лицензиялар талаб қилинадиган «Фаолият турларининг рўйхати»га киритилмаган. шу билан бирга, ихтисослашган ташкилот тури қонунда белгиланган бўлиши мумкин. Жумладан, автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни, шу жумладан ер участкаси, қурилиши тугалланмаган объектлар, кўчмас мулкни узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқи, ер участкасига нисбатан мулкий ҳуқуқлар, ақлий фаолият натижаларига ва индивидуаллаштириш воситаларига бўл- ган мулкий ҳуқуқларни сотиш бўйича суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мулкни сотиш махсус ажратилган савдо майдончаларида биржалар томонидан амалга оширилади (Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бош- қа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрида»ги қонуннинг 56-моддаси). 786 III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ Ашёнинг мулкдори ёки мулкий ҳуқуқ эгаси, ким ошди савдоси ўтказилишини ихтисослашган ташкилотга топширилиши ҳолатида у билан топшириқ шартномаси ёки воситачилик шартномасини тузади. 3. шарҳланаётган модда савдонинг иккита шаклини, яъни аук- цион ва танловни назарда тутади. Аукционда сотилаётган мол- мулк учун энг юқори баҳони таклиф этган шахс ғолиб чиққан деб эътироф этилади. Танловда эса ашё ёки мулкий ҳуқуқни сотиб олишнинг энг яхши шартларини таклиф қилган шахс ғолиб деб тан олинади. масалан, давлат активларини сотишда, биринчи навбатда, янги иш жойларини ташкил қилишни, хусусийлаштириладиган корхоналарнинг самара ли фойда келтирувчи фаолиятини, улардаги ишлаб чиқариш ҳажм ларининг ўсишини таъминлайдиган шартлар белгиланади. қонун чиликда, шунингек, «танлов» тушунчасига ўхшаш бўлган «тендер» тушунчаси ҳам қўлланилади. Ким ошди савдосини ўтказиш йўли билан шартнома тузиш масаласи ашёнинг мулкдори ёки мулкий ҳуқуқ эгасининг ўзи томонидан ҳал қилинади. Жумладан, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг шаклларидан бири бўлган давлат мулкини нодавлат юридик шахсларга ва жисмоний шахсларга танлов бўйича аукционда сотиш (Ўзбекистон Республикаси «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги» қонуннинг 6-моддаси). масалан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги «Тендер савдоларини ташкил қилишни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги 456-сонли қарорига мувофиқ, давлат бюджети, бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар, ҳамда халқаро ва чет эллик молиявий институтлари томонидан, ҳукумат кафолати остида бериладиган хорижий грантлар ва кредитлар ҳисобига молиялаштириладиган битта контракт бўйича чет эллик ва мамлакатимиз хом ашёси, материаллар, бутловчи ашёлар ва асбоб-ускуналарни 100 минг Ақш долларига тенг миқдордан ортиқ сотиб олиш тендер асосларида амалга оширилади. хом ашё, материаллар, бутловчи ашёлар ва асбоб-ускуналар харид қилишга йўналтириладиган давлат бюджети, давлат бюджетида жамланадиган бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар маблағларидан, ҳукумат кафолати остида бериладиган хорижий кредитлар ва хорижий грантлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда харид қилинадиган хом ашё, материаллар, бутловчи ашёлар ва асбоб-ускуналар сифатини ошириш тендерлар ўтказишнинг мақсади ҳисобланади. Товарлар, ишлар ва хизматларнинг барча турларини сотиб олишда 787 27-боб. шартнома тузиш бюджет маблағларини олувчилар кўрсатилган қоида ларга амал қилишлари керак. шу билан бирга, Фуқаролик кодексида ёки бошқа қонунда белгиланган бўлса, шартномалар тузилганда ким ошди савдоларини ўтказиш мажбурийдир. хусусан, тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулкини сотиш ким ошди савдоларида амалга оширилади (ФК 55-моддаси). Умумий мулк ҳуқуқида қарздорнинг улушига ундирувни қаратиш мазкур улушни ким ошди савдоларида сотиш йўли билан амалга оширилади (ФК 227-моддаси). Гаровдаги мол-мулкни сотиш ким ошди савдоларида сотиш орқали амалга оширилади (ФК 281-моддаси). Табиий монополиялар субъектлари нархларини (тарифлари) ёки уларнинг сўнгги даражаларини тасдиқ- лашда ҳисобга олинадиган танлов асосида асосий воситалар сотилишини амалга оширишга мажбурлар (Ўзбекистон Республикаси «Табиий монополиялар тўғрисида»ги қонуннинг 15-моддаси). 4. Умумий қоидага кўра, ким ошди савдосининг шакли (аукцион ёки танлов) сотиладиган ашёнинг мулкдори ёки сотиладиган мулкий ҳуқуқнинг эгаси томонидан белгиланади. Агар қонунда ким ошди савдосининг шакли бевосита белгиланган бўлса, улар худди шу шаклда ўтказилади. масалан, маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришнинг асосий шартларидан бири, келишув бўйича ишларни юритиш учун техника, асбоб-ускуналар ва технологияларни фақат танлов асосида сотиб олишдир (техника ва асбоб-ускуналарни тезкор сотиб олишни талаб қилувчи техноген фалокатлар ва форс-мажор вазиятлар бундан мустасно). (Ўзбекистон Республикаси «маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрида»ги қонуннинг 12-моддаси). Устав жамғармасида давлат улуши эллик фоиздан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларида аудиторлик текши- рувларини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш танлов асосида амалга оширилади (Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрида»ги қонунининг 111-моддаси). шундай қилиб, кўрсатилган ҳолларда ким ошди савдосининг шакли танлов қонунлар билан белгиланган. 5. Ким ошди савдоларининг маъносидан келиб чиққан ҳолда, агар уларда фақат битта иштирокчи қатнашса, ким ошди савдоси ўтказилмаган ҳисобланади. Бундай ҳолларда такрорий ким ошди савдоси бошланғич сотиш нархини камайтириш ёки ким ошди савдоси бошқа шартларини ўзгартириш йўли билан ўтказилади. масалан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2009 йил 29 январда 27-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат активларини биржадан ташқари савдоларда, шу жумладан инвес- 788 III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ тицион мажбуриятлар билан сотиш тартиби тўғрида»ги Низом, давлат активларини сотиш бўйича ким ошди савдоларининг ўтказилмаган деб топилган ҳолларда бир неча марта такрорий ким ошди савдоларининг ўтказилишини назарда тутади. Аукцион ёки танлов (тендер) ўтказилмаганлиги тўрт маротаба эълон қилинганидан кейин давлат активи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа усуллар билан сотилади. 6. ФКнинг кейинги 380 ва 381-моддалари ким ошди савдоларини ташкил қилиш ва ўтказиш масалаларини тартибга солади ҳамда савдоларни ўтказиш қоидаларининг бузилиш оқибатларини бел ги- лайди. Агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назар да тутилмаган бўлса, ушбу моддаларнинг қоидалари суд қарорини ба жа риш тартибида ўтказиладиган ким ошди савдоларига нисбатан ҳам қўлланилади. масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги Пқ – 458-сонли қарори билан «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш тартиби тўғрида»ги Низом тасдиқланган. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling