Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet390/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   386   387   388   389   390   391   392   393   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

тўлаши шарт.
Ким ошди савдосининг қатнашчилари ким ошди савдоси ўткази-
лиши тўғрисидаги хабарда кўрсатилган миқдорда, муддатларда 
ва тартибда закалат пули тўлайдилар. Агар ким ошди савдоси 
ўтказилмаса, закалат қайтариб берилиши керак. Закалат ким ошди 
савдосида қатнашган, лекин унда ғолиб чиқмаган шахсларга ҳам 
қайтариб берилади.
Ким ошди савдосида ғолиб чиққан шахс билан шартнома тузишда у 
тўлаган закалат суммаси тузилган шартнома бўйича мажбуриятларни 
бажаришда ҳисобга олинади.
Ким ошди савдосида ғолиб чиққан шахс ва ким ошди савдосининг 
ташкилотчиси аукцион ёки танлов ўтказилган куни ким ошди 
савдосининг натижалари тўғрисида баённома имзолайдилар, бу 
баённома шартнома кучига эга бўлади. Ким ошди савдосида ғолиб 
чиққан шахс баённомани имзолашдан бош тортса, тўлаган закалатидан 
маҳрум бўлади. Баённомани имзолашдан бош тортган ким ошди 
савдосининг ташкилотчиси закалатни икки ҳисса қилиб қайтариши, 
шунингдек ким ошди савдосида ғолиб чиққан шахсга ким ошди 
савдосида қатнашиш туфайли ўзига етказилган зарарнинг закалат 
пулидан ортиқ бўлган қисмини тўлаши шарт.
Агар ким ошди савдосига фақат шартнома тузиш ҳуқуқи қўйилган 
бўлса, бундай шартномани тарафлар ким ошди савдоси тамом 
бўлганидан ҳамда баённома расмийлаштирилганидан кейин кечи 
билан йигирма кунда ёки хабарда эълон қилинган бошқа муддатда 
имзолашлари керак. Улардан бири шартнома тузишдан бош тортган 
тақдирда, иккинчи тараф судга мурожаат қилиб, шартнома тузишга 
мажбур этишни, шунингдек уни тузишдан бош тортиш натижасида 
етказилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
1. Ким ошди савдосининг иккала тури ҳам, яъни аукционлар ва 
танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин ва улар қатнашчиларининг 
доираси билан фарқ қиладилар.
Очиқ аукционда ва очиқ танловда ҳар қандай юридик ёки 
жисмо ний шахс, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норези-
дентлари ҳам қатнашишлари мумкин. Бунда ким ошди савдо-
сининг ташкилотчиси томонидан савдо бошланишидан олдин 
дастлабки танлов ўтказилиши мумкин ва унинг ёрдамида ким 
ошди савдоларида иштирок этишга қатнашчилар сараланади. қонун 


790
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
ҳужжатлари билан алоҳида шахсларнинг очиқ ким ошди савдосида 
қатнашиши учун чекланишлар ўрнатилиши мумкин. масалан, 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2000 йил 
21 ноябрдаги 456-сонли қарори билан тасдиқланган «хом ашё, 
материаллар, бутловчи қисмлар ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш 
бўйича тендер савдоларини ўтказиш тўғрида»ги Низомга мувофиқ 
тендерда қатнашишга қуйидаги ташкилотларга рухсат берилмайди. 
хусусан: илгари тузилган контрактлар бўйича қабул қилинган 
мажбуриятларни талаб даражасида бажармаган, буюртмачи билан 
низо суд ёки ҳакамлик муҳокамасида кўриб чиқилаётган, тижорат 
ва молия кўрсаткичлари бўйича тендер комиссиясининг талабларига 
жавоб бермайдиган ташкилотлар, шунингдек, Ўзбекистон Респуб-
ликаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги Пқ – 458-сонли 
қарори билан тасдиқланган «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар 
ҳужжатларини ижро этишда автомототранспорт воситалари ва 
кўчмас мулкни сотиш тартиби тўғрида»ги Низомга мувофиқ, 
автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш бўйича 
очиқ аукционларда ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва баъзи бир бошқа давлат 
идоралар ходимларининг, шу жумладан, суд ижрочилари ҳамда 
сотиладиган мулкнинг кўздан кечириш ва баҳоланишини амалга 
оширувчи мутахассисларнинг иштирок этиши ман этилган.
2. Ёпиқ савдоларни ўтказишда ашёнинг эгаси ёки мулкий 
ҳуқуқнинг эгаси унинг талабларига мос келувчи шахслар доирасини 
олдиндан белгилайди ва уларга савдода иштирок этиш учун 
таклифномалар юборади. Савдонинг бундай тури техник мурак-
каб товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларнинг (ижро-
чиларнинг) чекланган сони томонидан ишлаб чиқарилган ҳолларда 
ўтказилади.
Умумий қоидага кўра, ташкилотчи ким ошди савдоси ўткази-
лиши тўғрисида камида ўттиз кун олдин хабар қилиши керак. 
Алоҳида ҳолларда қонун ҳужжатлари хабарнома юборилишининг 
бошқа муддатларини назарда тутади. масалан, автомототранспорт 
воситалари ва кўчмас мулк аукционга қайта қўйилганда, унинг 
ўтказиш шартларини ўзгартирмасдан, аукционнинг ўтказилиши 
ҳақидаги хабарнома унинг ўтказилишидан камида 15 кун олдин 
юборилиши шарт («Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжат-
ларини ижро этишда автомототранспорт воситалари ва кўчмас 
мулкни сотиш тартиби тўғрида»ги Низомнинг 17-банди).
Очиқ ким ошди савдоларини ўтказишда улар тўғридаги ахборот 
даврий нашрларда босиб чиқарилади. Жумладан, давлат активларини 


791
27-боб. шартнома тузиш
сотиш бўйича аукцион ва танлов (тендер)ни ўтказиш тўғридаги 
хабарнома Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида тарқатиш 
учун мўлжалланган камида иккита даврий нашрларда 2000 дан 
ортиқ тираж билан чоп этилади, ва Интернет тармоғида ким ошди 
савдоси ташкилотчисининг веб-сайтида ҳам ёритилади.
Ёпиқ ким ошди савдоларида улар тўғридаги эълон оммавий 
ахборот воситаларида чоп этилмайди, балки муайян даъвогарлар 
манзилига таклифномалар тарқатилади.
3. шарҳланаётган модда хабарнома ўз ичига олиши керак 
бўлган маълумотларнинг мажбурий рўйхатини белгилайди. Бу 
маълумотларга ким ошди савдоларининг вақти, жойи ва шакли 
(аукцион ёки танлов), уларнинг мазмуни ва ўтказилиш тарти-
бини, шунингдек, ким ошди савдоларида иштирок этишни расмий-
лаштириш ҳақида (масалан, белгиланган намунадаги буюртмани 
тегишли муддатларда бериш, закалатнинг миқдори, муддати ва 
киритиш тартиби, уни киритиш учун банк реквизитлари) ҳамда 
бошланғич нархи тўғридаги маълумотлар киради. Агар савдонинг 
мақсади фақат шартнома тузиш бўлса, хабарномада шартномани 
тузиш учун тақдим қилинадиган муддат кўрсатилади. Ушбу 
маълумотларга қўшимча равишда ким ошди савдоси ташкилотчиси 
бошқа маълумотларни ҳам хабарномада кўрсатишга ҳақлидир. 
масалан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 
2009 йил 29 январдаги 27-сонли қарори билан тасдиқланган 
«Давлат активларини биржадан ташқари савдоларда, шу жумладан, 
инвестицион мажбуриятлар билан сотиш тартиби тўғрида»ги 
Низомга мувофиқ, давлат активларини сотиш бўйича очиқ аукцион 
ва очиқ танлов (тендер) тўғрисидаги хабарнома қуйидаги қўшимча 
маълумотларни ўз ичига олиши керак:
– ким ошди савдоси ташкилотчисининг номи ва почта манзили, 
унинг алоқа телефони, телефакс, электрон почта манзили;
– давлат активининг жойлашган ери;
– баланс ушловчининг номи (яъни балансида ёки устав 
жамғар масида сотиладиган давлат активи бўлган юридик шахс), 
фаолиятининг соҳаси;
– инвестицион ва бошқа мажбуриятларининг энг кичик ҳажми 
(танлов учун);
– танловни ўтказиш шартлари (тендер);
– олди-сотди шартномасини тузишнинг охирги муддати;
– танлов (тендер) ҳужжатлари ҳақини тўлаш учун миқдори ва уни 
киритиш учун банк реквизитлари.


792
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
Ким ошди савдосининг ташкилотчиси аукцион ўтказишдан 
хоҳлаган вақтида, лекин у ўтказиладиган кундан камида уч кун 
олдин, танлов ўтказишдан эса танлов ўтказиладиган кундан камида 
ўттиз кун олдин бош тортишга ҳақли. Ушбу меъёр диспозитив 
меъёрдир, яъни у қонунда ёки ким ошди савдоси ўтказилиши 
ҳақидаги хабарда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса амал 
қилади.
Очиқ ким ошди савдосининг ташкилотчиси уни ўтказишдан 
мазкур муддатларни бузиб бош тортган ҳолларда иштирокчиларга 
зарар етказилишини ҳисобга олиб, ташкилотчи иштирокчиларга 
кўрган ҳақиқий зарарларини тўлаши шарт, яъни мазкур ҳолатда 
қўлдан бой берган фойда қопланмайди. Бироқ очиқ ким ошди 
савдосининг ташкилотчиси иштирокчиларга ҳақиқий зарарларини 
фақат юқорида кўрсатилган муддатларнинг бузилиши билан ким 
ошди савдоларини ўтказишдан бош тортган ҳолларда қоплайди.
4. Савдо қатнашчилари мажбурият бажарилишини таъминлаш 
усули функциясини бажарувчи закалатни киритадилар. Закалатни 
киритиш миқдори, муддатлари ва тартиби савдони ўтказиш 
тўғрисидаги хабарномада кўрсатилади. Давлат активини сотиш 
бўйича аукционда ва танловда (тендерда) қатнашиш учун 
закалат миқдори давлат активининг бошланғич нархининг 
камида 15 фоизини ташкил этиши керак. молиялаштиришнинг 
марказлаштирилган манбалари ҳисобига хом ашё, материаллар, 
бутловчи қисмлар ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш бўйича тендер 
савдолари учун закалат миқдори хариднинг тўлов қийматидан 1–5 
фоизини ташкил қилади. Агар ким ошди савдоси ўтказилмаса ҳамда 
савдода қатнашган, лекин унда ғолиб чиқмаган шахсларга закалат 
қайтариб берилади. Савдода ғолиб чиққан шахс билан шартнома 
тузишда у тўлаган закалат суммаси тузилган шартнома бўйича 
мажбуриятларни бажаришда ҳисобга олинади.
Ким ошди савдосида ғолиб чиққан шахс ва ким ошди савдо-
сининг ташкилотчиси савдонинг натижалари тўғрисида баённома 
имзолайдилар. Бу баённома шартнома кучига эга бўлади ва демак, 
унга нисбатан шартнома тўғридаги барча қоидалар амал қилади. 
Баённомани имзолашдан бош тортишда ушбу бош тортган шахс 
учун салбий оқибатлар вужудга келади, шу билан бирга, баённомани 
имзолашдан ким бош тортишига қараб, улар турлича бўлиши 
мумкин. Агар савдода ғолиб чиққан шахс баённомани имзолашдан 
бош тортса, у тўлаган закалатидан маҳрум бўлади. Баённомани 
имзолашдан бош тортган савдо ташкилотчиси эса закалатни икки 


793
27-боб. шартнома тузиш
ҳисса қилиб қайтаради. Бундан ташқари, ташкилотчи савдода 
ғолиб чиққан шахсга савдода қатнашиш туфайли ўзига етказилган 
зарарнинг закалат пулидан ортиқ бўлган қисмини тўлаши шарт.
Агар ким ошди савдосига фақат шартнома тузиш ҳуқуқи 
қўйилган бўлса, бундай шартномани тарафлар йигирма кунда 
имзолашлари керак. Агар ким ошди савдосини ўтказиш тўғрисидаги 
хабарда шартнома тузиш учун бошқа муддат кўрсатилган бўлса, 
унда шартнома кўрсатилган муддатдан кечиктирмасдан тузилиши 
лозим. Томонлардан бири шартнома тузишдан бош тортган тақдирда, 
иккинчи тараф судга мурожаат қилиб, шартнома тузишга мажбур 
этишни, шунингдек, уни тузишдан бош тортиш натижасида етказил-
ган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   386   387   388   389   390   391   392   393   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling