Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-боб. ШАРТНОмАНИ ЎЗГАРТИРИШ вА БЕКОР ҚИЛИШ


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet392/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   388   389   390   391   392   393   394   395   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

28-боб. ШАРТНОмАНИ ЎЗГАРТИРИШ вА БЕКОР ҚИЛИШ
382-модда. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш 
асослари
Агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача 
тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига 
мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан 
фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши 
мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган 
ўзга ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у 
шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада 
маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш 
ҳисобланади.
Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб
қонун ёҳуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома 
тегишлича бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади.
шартномани ўзгартириш деб, унинг шартларига ўзгартиришлар, 
қўшим чалар ва тузатишлар киритиш ҳисобланади. Бекор қилиш 
муддатидан олдин, яъни шартнома амал қилишининг белгиланган 
муддатдан олдин тугашидир.
мазкур модда шартномавий муносабатларнинг барқарорлигини 
таъминлашга қаратилган ҳамда шартнома ўзгартириш ва бекор 
қилишнинг қуйидаги асосларини ўрнатади.
1. Томонларнинг келишуви бўйича. Умумий қоида бўйича 
шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш томонларнинг келишуви 
билан амалга оширилиши мумкин. Бундай келишув – худди 
шартнома сингари, чунки фуқаролик ҳуқуқлар ва мажбуриятларни 
ўзгартириш ёки бекор қилишга йўналган бўлиб, шунга мувофиқ 
равишда, унга нисбатан шартнома тўғрисидаги барча талаблар жорий 


795
28-боб. шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш
этилади (ФКнинг 353-моддасига бўлган шарҳларга қаранг). шунинг 
учун шартнома бундай тарзда ўзгартирилиши ва бекор қилиниши 
юқори даражада томонларнинг манфаатларига жавоб беради. Бироқ 
қонун ёки шартноманинг ўзи билан ушбу усулнинг қўлланилиши 
чекланган бўлиши мумкин. масалан, ФК 362-моддасига мувофиқ, 
учинчи шахс томонидан қарздорга шартнома бўйича ўзининг учинчи 
шахс фойдасига бўлган ҳуқуқдан фойдаланиши истаги ҳақида хабар 
берган пайтдан бошлаб, учинчи шахснинг розилигисиз томонлар 
ўзлари томондан тузилган шартномани бекор қилишлари ёки 
ўзгартиришлари мумкин эмас.
Фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш жараёни бошқа шахс-
ларнинг қонун билан ҳимояланадиган ҳуқуқлари ва манфаат ларини 
бузиши мумкин эмаслигини ҳисобга олган ҳолда, шартномани 
ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув, учинчи 
шахснинг даъвоси бўйича, агар у унинг ҳуқуқлари ва қонуний 
манфа атларини бузса ёхуд қонунга зид бўлса, суд томонидан ҳақиқий 
эмас деб тан олиниши мумкин.
2. Томонлардан бирининг талабига кўра суд тартибида. шартно-
ма нинг бундай тарзда ўзгартириш ва бекор қилиш, фақат бошқа 
томоннинг шартномани жиддий равишда бузган ҳолларда ва қонун 
ёки шартномада назарда тутилган бошқа ҳолларда амалга оши-
рилиши мумкин.
шартномани жиддий равишда бузиш тушунчаси иқтисодий 
мезонни қўллашга, яъни ҳам ҳақиқий зарар, ҳам қўлдан бой берилган 
фойда шаклида бўлиши мумкин бўлган зарарнинг вужудга келишига 
асосланган. шартномани жиддий равишда бузишнинг белгиси бўлиб, 
шунингдек, фақат муайян вазиятдан келиб чиққан ҳолда аниқланиши 
мумкин бўлган зарарнинг ҳажми, даражаси ҳам ҳисобланади. Ҳар 
қандай ҳолатда ҳам шартнома бузилишининг жиддийлиги суд 
томонидан аниқланади. шу билан бирга, шартноманинг бузилиши 
жиддий деб эътироф этилиши муайян оқибатларга сабаб бўлиши 
мумкин. Жумладан, ФК 455-моддаси бундай вазиятларга, тегишли 
даражада сифатли бўлмаган, сотиб олувчи учун мақбул муддатда 
бартараф қилиб бўлмайдиган камчиликларга эга бўлган товарларни 
етказиб бериш; товарларни етказиб бериш муддатларини бир неча 
бор бузиш; сотиб олувчининг товарлар ҳақини тўлаш муддатларини 
бир неча бор бузиши; товарларни бир неча бор олиб кетмаслик 
ҳолатларни киритади.
ФК бир қатор моддаларида шартномани томонлардан биринининг 
талабига кўра ўзгартириш ва бекор қилиш имконияти бўлган ҳолат-


796
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
лар назарда тутилади. масалан, агар шартномада бошқача қоида 
назарда тутилмаган бўлса ёки унинг моҳиятидан ўзгача ҳолат 
келиб чиқмаган бўлса, томонлар шартномани тузиш да асос қилиб 
олган вазиятларнинг жиддий ўзгариши, унинг ўзгартирилиши ёки 
бекор қилиниши учун асос бўлиб ҳисобланади (383-модда). Чакана 
олди-сотди шартномаси бўйича тегишли сифатга эга бўлмаган товар 
сотилганда харидор, агар шартномани тузишда унинг камчиликлари 
ҳақида олдиндан келишилмаган бўлса, ўз танловига кўра харид 
нархини мувофиқ тарзда камайтириш ёки келтирилган зарарларни 
қоплаган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб қилишга ҳақлидир 
(434-моддаси). Контрактация шартномасига биноан, агар маҳсулот 
ишлаб чиқарувчининг ўз мажбуриятларини бажармаганлиги оқиба-
тида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари контрактация шартно-
масида назарда тутилган миқдорда ва ассортиментда етказиб 
бериш имконияти йўқлиги ҳақида олдиндан маълум бўлиб қолса, 
тайёрловчи шартномани бекор қилиш ёки ўзгартириш ва зарарларни 
қопланишини талаб қилишга ҳақлидир (466-моддаси). Ижарага 
берувчи томонидан капитал (тубдан) таъмирлашни амалга ошириш 
бўйича мажбуриятларнинг бузилиши, ижарачига ўз танлови бўйича 
ижара ҳақини тегишли равишда камайтириш ёки шартномани 
муддатидан олдин бекор қилишни ва зарарларни қоплашни талаб 
қилиш ҳуқуқини беради (547-моддаси). Уй-жой биносининг ижараси 
тўғрисидаги шартнома, шартнома томонларидан бирининг талабига 
биноан, бино доимий яшаш учун яроқсиз ҳолатга келиши ҳамда 
унинг ҳалокатли (авария) ҳолатида бўлган ҳолларда суд тартибида 
бекор қилиниши мумкин (615-моддаси).
шартномада томонлар қандай ҳолларда ва қайси асосларга кўра 
томонлардан бири шартномани ўзгартириш ёки бекор қилишни талаб 
қилиш ҳуқуқига эга бўлишини назарда тутишлари лозим.
3. шартномани ижро этишни бир томонлама рад қилиш. Бун дай 
рад қилишга фақат қонун ёки томонларнинг келишуви бўйича рухсат 
этилган бўлса йўл қўйилади.
масалан, ФК 455-моддасига мувофиқ маҳсулот етказиб бериш 
шартномасини ижро этишни бир томонлама рад қилиш, томонлардан 
бирининг шартномани жиддий бузган ҳолларда рухсат берилади. 
ФК 476-моддасига мувофиқ электр таъминоти бўйича шартномага 
кўра, маиший истеъмол учун электр қувватидан фойдаланадиган 
абонент – фуқаро электр қуввати билан таъминловчи ташкилотни 
хабардор қилиш ва фойдаланилган қувват учун ҳақ тўлаш шарти 
билан шартномани бир томонлама бекор қилишга ҳақлидир. ФК 731- 


797
28-боб. шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш
моддасига мувофиқ, мижоз ёки экспедитор транспорт экспедицияси 
шартномасини, бошқа томонни ўн кун олдин огоҳлантирган ҳолда, 
бажаришдан воз кечишга ҳақлидир.
шартномани бажаришдан бош тортиш тўлиқ ёки қисман бўлиши 
мумкин. шартномани бажаришдан тўлиқ бош тортиш шартномани 
бекор қилиш ҳисобланади, қисман бош тортиш эса шартномани 
ўзгартириш ҳисобланади. шартноманинг баъзи бир турлари, аслини 
олганда, қисман бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл 
қўймайди. масалан, банк ҳисобварағи шартномаси бўйича мижоз 
уни бир томонлама тартибда бажаришдан қисман эмас, балки фақат 
тўлиқ бош тортиши мумкин (ФК 788-моддаси).
қонун ёки шартномага мувофиқ амалга оширилган шартномани 
бажаришдан бир томонлама бош тортишда, судга шартномани 
ўзгартириш ёки бекор қилиш даъвоси билан мурожаат қилиш талаб 
этилмайди.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   388   389   390   391   392   393   394   395   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling