Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Ким ошди савдосини ўтказиш қоидаларини


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet391/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   387   388   389   390   391   392   393   394   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

381-модда. Ким ошди савдосини ўтказиш қоидаларини 
бузиш оқибатлари
Қонунда белгиланган қоидалар бузиб ўтказилган ким ошди савдоси 
манфаатдор шахс талаби билан суд томонидан ҳақиқий эмас деб 
топилиши мумкин.
Ким ошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш, ким ошди савдосида 
ғолиб чиққан шахс билан тузилган шартноманинг ҳақиқий эмаслигига 
сабабчи бўлади.
шарҳланаётган моддада кўрсатилган қоидалар бузилишларига 
қуйидагилар кириши мумкин: ким ошди савдосида қатнашишга 
бўлган талабномани асоссиз қабул қилишни рад этиш; ким 
ошди савдолари ҳақида хабар бериш муддатларининг бузилиши; 
хабарнома мазмунига бўлган талабларнинг бузилиши; савдога 
қўйиладиган ашёлар ва мулкий ҳуқуқлар тўғрисидаги ахборотни 
яшириш; савдо бошланишидан олдин унинг қатнашчилари 
ҳақидаги маълумотларнинг тарқатилиши; махсус таклифнома олма-
ган шахсларнинг ёпиқ ким ошди савдоларига қўйилиши; у ёки бу 
шахснинг савдоларда иштирок этишини расмийлаштириш шарт-
ларининг бузилиши.
Ким ошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш талаби билан 
судга мурожаат қилиши мумкин бўлган манфаатдор шахслар 
бўлиб, биринчи навбатда, ким ошди савдоларининг қатнашчилари 
ва ташкилотчиси, шу жумладан, сотилган ашёнинг мулкдори ёки 
сотилган мулкий ҳуқуқ эгаси ҳамда ким ошди савдоларида иштирок 
этиш рухсат берилмаган шахслар ҳисобланади. Ҳар бир муайян 
ҳолда бошқа шахслар ҳам, шу жумладан, тегишли давлат идоралари 


794
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
ва фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш идоралари манфаатдор 
бўлиши мумкин.
Агар суд ким ошди савдоларини ҳақиқий эмас деб тан олса
ким ошди савдолари ғолиби билан тузилган шартнома ҳам ҳақиқий 
эмас деб тан олинади. Бу ФК 114-моддаси билан назарда тутилган 
битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларига олиб келади.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   387   388   389   390   391   392   393   394   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling