Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқати


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

41-модда. юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқати
юридик шахс ўзининг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган 
фаолияти мақсадларига мувофиқ фуқаролик ҳуқуқ лаёқатига эга 
бўлади.
юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқати у тузилган пайтдан бошлаб ву-
жудга келади (ушбу Кодекс 44-моддасининг тўртинчи қисми) ва уни 
тугатиш якунланган пайтдан эътиборан тугатилади (ушбу Кодекс 
55-моддасининг ўнинчи қисми).
юридик шахснинг махсус ҳуқуқ лаёқати унинг устави, низоми ёки 
қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
юридик шахс қонунда рўйхати белгилаб қўйилган айрим фаолият 
турлари билан фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосидагина 
шуғулланиши мумкин.
юридик шахснинг ҳуқуқлари қонуни назарда тутилган ҳолларда 
ва тартибдагина чекланиши мумкин. юридик шахснинг ҳуқуқларини 
чеклаш ҳақидаги қарор устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
шарҳланаётган модданинг биринчи қисмида юридик шахснинг 
махсус, алоҳида ҳуқуқ лаёқатининг умумий қоидаси ўрнатилган, 
унга кўра юридик шахс фақат ўз фаолиятининг мақсадларига 
мос келадиган ва таъсис ҳужжатларида қайд этилган ҳуқуқ ва 
мажбуриятлар олиши мумкинлиги белгиланган. қонун чиқарув-
чининг бу тарзда ёндашуви асосан ўзини оқлайди. хусусан, 
нотижорат ташкилотини (муассаса, фонд ва ш.к.) ташкил этар экан, 
унинг муассислари муайян социал, маданий ва бошқа умумижтимоий 


108
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
фойдали қандай манфаатларга эга мақсадларни кўзда тутади. Бундай 
юридик шахснинг устав бўйича ҳар қандай чекловлардан озод 
этилиши, унинг ҳатти-ҳаракатларига тўлиқ эркинлик берилиши 
муассислар манфаатларини писанд қилинмаслигига олиб келган 
бўларди. шунингдек, давлат ҳам ташкилотга (унитар корхона ёки 
муассасага) ўз мол-мулкини бириктириб қўяр экан, ундан мақсадли, 
ташкилот уставида белгиланган фаолият нарсасига мос равишда 
фойдаланишини назарда тутади. Аммо ЎзР ФКда ва бошқа тармоқ 
қонунларида бошқача меъёрларнинг мавжудлиги шарҳланаётган 
модданинг мазкур қисмини анча кенгроқ талқин этишни талаб 
қилади. хусусан, юридик шахс ҳуқуқ лаёқатининг фуқаролик 
ҳуқуқларига эга бўлишлик ва мажбуриятларни зиммага олиш 
кўринишидаги мазмуни ва ҳажмини иккита мезон, а) мақсадлар 
ва б) фаолият тури асосида аниқлаш зарур. Таъсис ҳужжатларида 
фаолият мақсади белгилаб қўйилиши ҳар қандай юридик шахс 
мавжудлигининг зарурий шартидир. Таъсис ҳужжатларида 
фаолият мақсадини белгилаб қўйилиши ҳар қандай юридик шахс 
мавжудлигининг зарур шартидир. Таъсис ҳужжатларида кўзда 
тутилган юридик шахс фаолият мақсадининг мавжудлиги жуда 
кенг маънони: фаолият жараёнидан фойда олиш ёки фойда олмаслик 
маъносини қамраб олади (ЎзР ФК, 40-моддаси 1-қ.).
2. Фаолият турига кўра юридик шахслар икки гуруҳга ажралади. 
Биринчи гуруҳга – қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолият 
тури билан шуғулланишга ҳақли бўлган ва тегишли равишда 
қонунда ва бошқа меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган барча 
фуқаролик ҳуқуқлари ва мажбуриятларини олган юридик шахслар 
киради. Бундай юридик шахслар умумий (универсал) ҳуқуқ 
лаёқатига эгадирлар.
Юридик шахсларнинг бошқа гуруҳи фақат ўз таъсис ҳужжат-
ларида кўрсатилган ҳамда уларни ташкил этилиш мақсад ларига 
мувофиқ келадиган фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқига 
эгадирлар. Бундай юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқлари ва 
бурчлари уларнинг устав фаолиятига мос келиши, ҳуқуқ лаёқати эса 
алоҳида махсус хусусиятга (махсус ҳуқуқ лаёқати) эга бўлиши шарт.
Умумий қоидага кўра биринчи гуруҳга унитар корхоналардан 
ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ташкилотлардан 
ташқари барча тижорат ташкилотлари киради. Иккинчи гуруҳга 
барча нотижорат ташкилотлари киради.


109
4-боб. Юридик шаxслар
қонун чиқарувчи юридик шахс ҳуқуқ лаёқатининг вужудга 
келиши ва бекор бўлишини унинг алоҳида субъект сифатида давлат 
рўйхатидан ўтказиш орқали фуқаролик муомаласига кирган ва ундан 
чиққан (ягона давлат реестрига киритиш ва ундан чиқариш) даврига 
боғлаган. Назарий жиҳатдан ҳам, амалий жиҳатдан ҳам юридик шахс 
ҳуқуқ лаёқатининг вужудга келиши ва бекор бўлиши унинг муомала 
лаёқати вужудга келиши ва бекор бўлиши билан мос келади, бунинг 
маъноси шуки, юридик шахсларнинг ўз ҳатти-ҳаракати билан 
фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини олиш, вужудга келтириш, 
амалга ошириш ва ижро этиш имкониятига эга бўлиши бир пайтда 
рўй беради.
3. шарҳланаётган модданинг учинчи қисмида қонун чиқарувчи 
барча юридик шахсларни ўз фаолиятини Устав қоидалари ёки 
қонун ҳужжатлари қоидалари билан ўрнатиладиган махсус ҳуқуқ 
лаёқати доирасида амалга ошириш мажбуриятини юклайдики, бу 
нарса қонун билан тақиқланмаган ҳамма нарса рухсат этилган деган 
тамойилга зид келади. Бошқа мамлакатлар ФКда бундай чекловлар 
назарда тутилмайди.
хусусан, тижорат ташкилотларининг иштирокчилари ўз ҳуқуқ 
лаёқатларини махсус йўл билан, уставда ўз фаолиятларининг аниқ 
мақсадларини мустаҳкамлаб қўйиш орқали белгилаб олишлари шарт. 
Бундан ташқари, тижорат ташкилотларининг махсус ҳуқуқ лаёқати 
аввал бошдан уларнинг фаолиятини муайян бир тижорат фаолиятида 
уйғунлаштириш мақсадида қонун билан, қолаверса лицензия олиб 
фаолият юритиладиган тартибда ўрнатиб қўйилган бўлиши мумкин. 
Буларга мисол қилиб банк фаолиятини, кредит уюшмалари, молия 
гуруҳлари ва суғурта компаниялари фаолиятини кўрсатиш мумкин.
Лицензия – лицензияловчи орган томонидан юридик ёки жис-
моний шахсга берилган, лицензия талаблари ва шартларига сўзсиз 
риоя этилгани ҳолда фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга 
ошириш учун рухсатнома (ҳуқуқ) ҳисобланади. қонунчиликка 
кўра фаолиятнинг лицензияланадиган турлари жумласига амалга 
оширилиши фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, 
соғлиғига, жамоат хавфсизлигига зарар етказиши мумкин бўлган 
ҳамда тартибга солиб турилиши лицензиялашдан ташқари усуллар 
билан амалга оширилиши мумкин бўлмаган фаолият турлари киради 
(ЎзРнинг 2000 йил 25 майдаги «Фаолиятнинг айрим турларини 
лицензиялаш тўғрисида»ги қонуни 7-моддаси).


110
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
Лицензиялаш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳамда лицензияловчи 
органлар амалга оширади, бунда Вазирлар маҳкамасининг ўзи 
лицензияловчи органларни ва фаолиятнинг айрим турларини 
лицензиялаш тартибини белгилайди, қонунда тўғридан-тўғри 
назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Фақат лицензия олган ҳолда амалга ошириладиган фаолият 
турлари тўғрисидаги қоидалар юридик шахсларга уларнинг умумий 
ёки махсус ҳуқуқ лаёқатига эга эканликларидан қатъий назар 
тегишлидир. Бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси 
томонидан тузилган давлат унитар корхоналари ва муассасалари, 
башарти уларни ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжатларда фаолиятнинг 
мазкур турини амалга ошириш назарда тутилган бўлса, истисно 
этилади. мазкур қоидада кўрсатилган корхоналар ва муассасаларни 
лицензия талаблари ва шартларини, шунингдек, фаолиятнинг 
лицензияланадиган турларини амалга ошириш билан боғлиқ, қонун 
ҳужжатларига мувофиқ қўйиладиган бошқа талабларни бажаришдан 
озод этмайди (ЎзР 2000 йил 25 майдаги «Фаолиятнинг айрим 
турларини лицензиялаш тўғрисида»ги қонуни, 9-моддаси).
Лицензия беришни рад этиш, уни бекор қилиш ва амал 
қилишининг тугатилиши устидан судга шикоят қилиш мумкин.
4. шарҳланаётган модданинг бешинчи қисми меъёрлари воси-
тасида қонун чиқарувчи юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини таъмин-
лашнинг ҳуқуқий кафолатларини белгилаб берган ва мустаҳкамлаб 
қўйган ҳамда юридик шахснинг ҳуқуқлари фақат бевосита қонунда 
кўзда тутилган ҳолатларда ва тартибда чекла ниши мумкинлиги 
аниқ кўрсатилган. Юридик шахсларнинг айрим ҳуқуқларини 
чеклаш ҳолатлари ва тартиби, одатда, юридик шахсларнинг 
муайян тоифасига оид қонунларда назарда тутилади. қоидага 
кўра, бу юридик шахслар томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари 
меъёрлари, таъсис ҳужжатларида белгиланган қоидалар бузилганда, 
шунингдек, жамият манфаатларига дахлдор қандайдир фавқулодда 
вазиятлар вужудга келганда (табиий офатлар, ҳарбий ҳаракатлар ва 
ш.к.) қўлланиладиган чекловлардир. Кўрсатиб ўтилган чекловлар 
қаторига, масалан, хўжалик юритиш ёки оператив бошқарув 
асосидаги корхонанинг ўзига бириктирилган мол-мулкини тасарруф 
этиши юзасидан мол-мулк эгасининг розилигини олиш тўғрисидаги 
чекловни ёки Ўзбекистон Рсепубликаси молия вазирлиги томонидан 


111
4-боб. Юридик шаxслар
суғурта ташкилотларига нисбатан қўлланиладиган айрим чекловлар-
ни ёхуд Ўзбекистон Рсепубликаси марказий банкининг қонун ҳуж-
жатларининг баъзи талабларини бузган банкларга ва бошқа кредит 
ташкилотларига нисбатан чекловларини киритиш мумкин.
Ҳуқуқларни чеклаш ҳамиша фақат шундай ваколат берилган 
орган томонидан амалга оширилади.
Давлатнинг ваколатли органи томонидан қабул қилинган 
ҳуқуқларни чеклаш тўғрисидаги қарори устидан юридик шахс судга 
шикоят қилиши мумкин.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling