Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

4-боб. юРИДИК ШАxСЛАР
1-§. УмУмИЙ ҚОИДАЛАР
39-модда. юридик шахс тушунчаси
Ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида ало-
ҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу 
мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий 
номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира 
оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва 
жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади.
юридик шахслар мустақил баланс ёки сметага эга бўлишлари 
керак.
1. шарҳланаётган модданинг биринчи қисмида юридик шахс-
ларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар уларни ташкил 
қилишга ва фаолиятига асос бўладиган умумий белгилар белгилаб 
берилади. ЎзР ФК мДҲ давлатлари фуқаролик қонун ҳужжатлари 
учун анъанавий бўлган юридик шахс белгилари изчиллигига амал 
қилади, ушбу белгилар ташкилий бирлик, алоҳида мол-мулкка эга 
бўлиши, ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли мулк билан 
жавоб бериш, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни 
олиш ва мажбуриятларга эга бўлиш, шунингдек, судда даъвогар ва 
жавобгар бўлиш лаёқатидан иборат.
ФКда юридик шахс белгилари ажратилиши нафақат назарий, 
балки амалий мақсадлар билан белгиланган ва айнан, том маънода 
эмас, балки ҳуқуқни қўллаш позициясидан келиб чиққан ҳолда 


98
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
кенгроқ шарҳланиши лозим, чунки ушбу белгилар рўйхати нафа-
қат юридик шахс фаолиятини ташкил қилиш мазмуни, балки 
тамойилларига нисбатан ҳам умумий талабларни белгилаб беради. 
Ушбу белгилардан ҳар бирининг мавжудлиги зарурий ҳисобланади, 
уларнинг жами йиғиндисигина бирор-бир ташкилот ёки муасса-
санинг юридик шахс сифатида тан олинишига асос бўлиши 
мумкин.
Юридик шахснинг ташкилий бирлиги унинг таъсис ҳужжатлари: 
устав ва/ёки таъсис шартномаси, ёки алоҳида турдаги фаолиятни 
ташкил қилиш тўғрисидаги умумий низом (масалан, Вазирлар 
маҳкамасининг 1995 йил 12 октябрдаги «холдинглар тўғрисида»ги 
Низоми) ёки у ёки бу турдаги юридик шахслар фаолиятини тартибга 
солувчи қонунчилик ҳужжатлари билан мустаҳкамланади. Юридик 
шахснинг ташкилий бирлиги унинг яккабошчилик асосидаги ёки 
коллегиал бошқарув органларининг муайян иерархияси, уларнинг 
ўзаро тоъбелиги, шунингдек, бир томондан унинг иштирокчилари 
ўртасидаги муносабатларнинг тартибга солиниши, иккинчи томон-
дан иштирокчилар ва юридик шахснинг ўзи ўртасидаги муно-
сабатларнинг тартибга солинишида намоён бўлади. Ушбу белги 
орқали иштирокчиларнинг хоҳишларини юридик шахснинг фуқа-
ролик муомаласидаги ягона иродасига айлантириш имконияти бел-
гиланади.
Юридик шахснинг мулкий мустақиллиги деганда умумий қоидага 
кўра юридик шахснинг ягона мулкий комплексга бирлаштирилган ва 
қолган иштирокчиларнинг мулкидан чегараланган у ёки бу турдаги 
турли фуқаролик ҳуқуқи объектларига мустақил мулк ҳуқуқлар 
эгаси бўлиш лаёқати тушунилади. мол-мулкнинг алоҳида бўлиши 
(мулкий мустақиллик) мулк ҳуқуқи (ЎзР ФК 164-моддаси), хўжалик 
юритиш ҳуқуқи (ЎзР ФК 176-моддаси) ёки оператив бошқариш 
ҳуқуқи (ЎзР ФК 178-моддаси) асосидаги моддий қимматликлар 
ва молиявий маблағларни юридик шахсга бириктириш ва унинг 
мустақил мулкий-молиявий балансида (устав сармояси, устав фонди, 
улушли капитал сармоя, пай жамғармаси ва ҳоказо) акс эттириш 
заруратидан келиб чиқади.
2. ЎзР ФК «юридик шахснинг алоҳида мол-мулки» таърифидан 
фойдаланади, унинг айнан талқини юридик шахснинг мол-мулк-
ларига эга бўлиш имкониятини англатади, ташкилотнинг (муас-
сасанинг) ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқа-


99
4-боб. Юридик шаxслар
рувида мол-мулкка эга эмаслиги эса уни табиий равишда уни 
юридик шахс деб тан олишга тўсқинлик қилади. Ушбу ҳолат 
фуқаролик ҳуқуқи назариясида танқид остига олиниб
1
, бу юридик 
шахснинг мулки тушунчасига ашёлар билан бирга мажбурият 
ҳуқуқларини ҳам киритиш мумкинлиги билан асосланган. Чунки 
барча мол-мулки банк ҳисоб рақамидаги маблағлар ва ижарага 
олинган бинодан иборат юридик шахслар бўлиши ҳам мумкин. 
мазкур фикрларнинг асослилигини тан олган ҳолда мазкур модда 
нормаларини янада кенгроқ талқин қилиш заруратини белгилаб 
берувчи бошқа далилларни ҳам келтириш мумкин. масалан, давлат 
рўйхатига олиш пайтида айрим юридик шахслар, хусусан нотижорат 
ташкилотлари ҳеч қандай мол-мулкка эга бўлмайди, баъзида умуман 
ҳеч қандай ашёлар, талаб қилиш ҳуқуқлари ва фуқаролик ҳуқуқий 
мажбуриятларга эга бўлмайди, бу умуман олганда амалдаги 
қонунчиликка зид эмас. хусусан, қонун улар учун энг кам устав 
фондини белгилаш мажбуриятини ўрнатмайди ва кўпгина нотижорат 
ташкилотлари узоқ вақт давомида ҳеч қандай мол-мулксиз фаолият 
юритадилар, бироқ бунда юридик шахс мақомини йўқотмайдилар. 
шунга ўхшаш айрим турдаги тижорат ташкилотлари ташкил қилиш 
пайтида фақат мажбурият ҳуқуқларига эга бўлиши ва муайян вақт 
давомида ўзининг мулкий базасини шакллантириши мумкин. 
масалан, Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелдаги 
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 20-моддасига мувофиқ 
акциядорлик жамиятлари таъсис ҳужжатларида кўзда тутилган ўз 
устав фондларини давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб бир йил 
ичида шакллантиришлари мумкин.
Юридик шахснинг мулкий мустақиллиги (алоҳида мол-мулкига 
эгалиги) унинг мустақил фуқаролик ҳуқуқий жавобгарлиги, юри дик 
шахснинг ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мулк билан жавоб 
бериш лаёқати билан узвий боғлиқ, чунки юридик шахс мол-мулкини 
алоҳида ажратишнинг маъноси эҳтимолий кредиторлар ундириб 
олишни қаратиши мумкин бўлган (юридик шахс иштирокчиларининг 
бошқа мулкини ундан фарқлаш учун) моддий объектларни 
(молиявий маблағлар ва ҳоказо) ажратишга асосланади. Фараз қилиш 

Рахманкулов х.Р. Юридик шахс тушунчаси ҳақида // хўжалик ва ҳуқуқ.
Тошкент, 2003. – № 6. 62–65 б.


100
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
керакки, бу ерда ҳам қонун чиқарувчи юридик шахс жавобгарлигини 
тор маънода талқин қилади, чунки алоҳида мажбуриятлар бўйича 
кредиторларнинг ундириб олиши юридик шахснинг мулкий 
базасига эмас, балки унинг маж бурият ҳуқуқларига йўналтирилиши 
мумкин. масалан, ЎзР ФК 553-моддасига мувофиқ (Янги муддатга 
мулк ижараси шартномаси тузишда ижарага олувчининг имтиёзли 
ҳуқуқи), агар ижарага берувчи (бу юридик шахс бўлиши ҳам 
мумкин) ижарага олувчи билан янги муддатга шартнома тузишни 
рад этса-ю, аммо у билан тузилган шартнома муддати тугаганидан 
кейин бир йил ичида бошқа шахс билан мулк ижараси шартномасини 
тузса, ижарага олувчи ўз хоҳишига кўра ёки тузилган шартнома 
бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар ўзига ўтказилишини ва ўзи билан 
шартномани янгилашни рад этиш оқибатида ўзига етказилган 
зарарнинг тўланишини ёки фақат зарарнинг ўзи тўланишини суд 
орқали талаб қилишга ҳақли.
Ўз ФК 39-моддасининг мазкур қисмини кенг талқин қилган ҳолда 
қуйидагиларни фараз қилиш мумкин. хусусан, умумий қоидага кўра, 
юридик шахснинг мол-мулки билан бирга интеллектуал фаолият 
натижаларига оид мутлақ ҳуқуқлар ва унга тенглаштирилган 
юридик шахсни индивидуаллаштиришнинг мулкий тусдаги бошқа 
воситалари, маҳсулот, бажариладиган ишлар ёки кўрсатиладиган 
хизматларни индивидуаллаштириш воситаларини қонун мол-
мулк ҳисобламайди (ЎзР ФК 81-модда), бироқ алоҳида мол-мулк 
таркибига киради ва шубҳасиз юридик шахснинг жавобгарлиги 
ушбу фуқаролик муносабатлари объектлари ҳисобидан қонун ёки 
шартномалар билан белгиланадиган тартибда ва ҳажмда қаратилиши 
мумкин.
3. Юридик шахснинг ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий 
ҳуқуқларга эга бўлиш, мажбуриятларни бажара олиш, судда даъвогар 
ва жавобгар бўлиш қобилияти – юридик шахснинг ўзига хос якуний 
белгилари ва муайян даражада уни ташкил қилишдан кўзланган 
мақсаддир. Барча ашёвий ва мажбурият ҳуқуқий муносабатларида 
юридик шахс доимо ўз номидан иштирок этади ва унинг ўз номидан 
шахсий номулкий ҳуқуқ сифатида фойдаланиши уни бошқа унга 
ўхшаш субъектлардан ажратиш имконини беради ва шунинг учун 
унинг фуқаролик ҳуқуқий субъектлигининг зарурий шарти ҳисоб-
ланади.


101
4-боб. Юридик шаxслар
мазкур белгининг ўзига хослиги сифатида яна шуни кўрсатиш 
мумкинки, у юридик шахсга фуқаролик муомаласига фақат ўз 
номи остида, ҳеч қандай «тахаллус» ёки шунга ўхшаш номларни 
ишлатмасдан (жисмоний шахслардан фарқли равишда) киришиш 
мажбуриятини юклайди, шунингдек, юридик шахс фуқаролик муома-
ласида аноним тартибда иштирок этиши ҳам истисно этилмайди.
Юридик шахснинг мустақил баланс ёки сметага эга бўлиш 
мажбурияти ҳам юридик шахс белгиларига киритилган, чунки 
ушбу ҳужжатларнинг мавжудлиги кўп жиҳатдан юридик шахснинг 
реал мулкий алоҳида ажратилиши ва қонунчилик нуқтаи назаридан 
унинг мулкий мустақиллигини ташкиллаштиришни таъминлайди. 
молиявий қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ юридик шахс 
баланси юридик шахснинг бухгалтерия баланси ибораси билан 
аталиши шарт ва у юридик шахснинг барча мол-мулки, тушумлари, 
ҳаражатлари, активлари ва пассивларини акс эттирувчи ва юридик 
шахснинг муайян санадаги ҳақиқий молиявий аҳволини тавсифловчи 
ҳужжат кўринишида намоён бўлади (батафсил маълумот олиш учун 
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг «молиявий ҳисобот 
шакллари ва уларни тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 
2002 йил 27 декабрдаги № 140-сонли буйруғига қаранг). Бухгалтерия 
баланси юридик шахснинг молиявий фаолияти устидан назорат 
қилиш учун қонун билан ваколатланган давлат ҳокимияти органлари 
олдида юридик шахс фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этишда 
кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия 
ҳисоби тўғрисида»ги 30.08.1996 йил 30 августдаги қонунига мувофиқ 
ушбу органларга солиқ ва статистика органлари киради. қонунда 
кўзда тутилган айрим ҳолларда ушбу органларга бошқа давлат 
ҳокимияти органлари ҳам киритилиши мумкин.
4. Юридик шахснинг сметаси (даромадлар ва ҳаражатлар сметаси) 
содда қилиб айтганда юридик шахснинг мулкдори томонидан 
молиялаштириладиган молиявий режаси, яъни юридик шахснинг 
ташқи манба ҳисобидан молияланадиган режаси ҳисобланади 
(амалдаги қонунчилик нормаларига мувофиқ бугунги кунда бундай 
юридик шахслар фақат давлат бюджети ҳисобидан молияланадиган 
муассасалар бўлиши мумкин). Ушбу ҳужжатда юридик шахснинг 
ҳам мулк эгасидан, ҳам мулкдорнинг мулкидан фойдаланиш 
воситасида рухсат этилган ишлаб чиқараиш фаолиятини амалга 


102
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
оширишдан олинган барча даромадлари, шунингдек, мулкдор ишлаб 
чиқарувчига олинган даромадлар ҳисобидан тўлашга рухсат этган 
барча ҳаражатлар акс эттирилади.
Жуда кўп адабиётларда юридик шахснинг сметаси бухгалтерия 
ҳисоби ва ҳисоботи ҳужжатлари қаторига кирмаслиги, уни тузиш 
ва ижро этиш одатда бюджет процесси бўғини деб кўрсатилади. 
Ўзбекистон Республикасининг локал меъёрий ҳужжатларига мувофиқ 
давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган ташкилотлар учун 
уларнинг даромадлар ва ҳаражатлар сметаси бухгалтерия ҳисоби ва 
ҳисоботининг мажбурий ҳужжати ҳисобланади.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling