Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги нукус давлат педагогика институти табиатшунослик факультети
Download 1.05 Mb.
|
хим техн лекция 2011 узб
- Bu sahifa navigatsiya:
- КИМЁВИЙ ТЕХНОЛОГИЯ ФАНИДАН МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
- Тузган: Доц. Оразымбетова Г.Ж. НУКУС - 2011й МАЗМУНИ
- 1–маъруза МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАРНИНГ ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИДАГИ АҲАМИЯТИ ВА КЛАССИФИКАЦИЯСИ
- Тупроққа минерал ўғитлар солишнинг зарурати .
- Ўғитлар классификацияси .
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ НУКУС ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ ТАБИАТШУНОСЛИК ФАКУЛЬТЕТИ КИМЁ ВА ЭКОЛОГИЯ кафедраси КИМЁВИЙ ТЕХНОЛОГИЯ ФАНИДАН МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
НУКУС - 2011й МАЗМУНИ
1–маъруза МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАРНИНГ ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИДАГИ АҲАМИЯТИ ВА КЛАССИФИКАЦИЯСИ АММИАКЛИ СЕЛИТРА ИШЛАБ ЧИҚАРИШРежа: Тупроққа минерал ўғитлар солишнинг зарурати. Ўғитлар классификацияси - Азотли ўғитлар - Фосфорли ўғитлар - Калийли ўғитлар - Микроэлементлар - Комплекс ўғитлар Азотли ўғитлар. Аммиакли селитра. Аммиакли селитра ишлаб чиқариш. Тупроққа минерал ўғитлар солишнинг зарурати. Кимёлаштириш, комплекс механизациялаш, электрлаштириш, мелиорация ишлари ва тупроқнинг унумдорлигини ошириш борасидаги бошқа тадбирлар асосида ишлаб чиқаришни янада интенсивлаштириш қишлоқ хўжалигини юксалтиришдаги асосий йўналиш ҳисобланади. Қишлоқ хўжалигини интесивлаш ишлаб чиқариш кучларининг тараққиёти билан объектив равишда боғлиқ бўлган иқтисодий жараёнлар қаторига киради. Қишлоқ хўжалигини изчил ва ҳар томонлама интесивлашда кимёлаштириш алоҳида аҳамият касб этади. Кимёлаштириш ўғитлар, ўсимликларни муҳофаза қилишнинг кимёвий воситалари, гербицидлар, дефолиантлар ва десикантлардан фойдаланишдан иборат. Ўсимлик ўсиш даврида баъзи элементларни ҳаводан барги орқали, баъзиларини тупрокдан олади. Ўсимликлар таркибига 70 дан ортиқ кимёвий элементлар киради. Улардан 16 таси: органогенлар деб аталадиган – углерод, кислород, водород, азот; золли элементлар деб аталадиган – фосфор, калий, кальций, магний ва олтингугурт; микроэлементлар деб аталадиган – бор, молибден, мис, рух, кобальт, марганец ва темир ўсимликларнинг ҳаёт фаолияти давомида муҳия аҳамиятга эгадир. Бир элемент ўрнини бошқаси боса олмайди, чунки уларнинг ҳар бир ўсимликларда ўзига хос функцияларни бажаради. Ўсимликлар ва тупроқ таркибига бошқа элементлар ҳам, масалан, кремний, натрий, хлор ва бошқалар кириши мумкин. Аммо бу ёки бошқа элементларнинг бўлиши ўсимликлар ҳаёти учун муҳим аҳамия касб этмайди. Яшил элементларга атмосферадан келувчи асосий элементлар углерод, кислород ва водород ҳисобланади. Бу элементларнинг улуши ўсимликнинг қуруқ массасига нисбатан 93,5% ни ташкил этади, шу жумладан углеродга – 45%, кислородга – 42% ва водородга – 6,5% тўғри келади. Ўсимликнинг меъёрида ўсиши ва ривожланиши учун уни етарли миқдордаги озуқа моддалари билан таъминланиши керак. Ўсимликлар учун азот, фосфор, калий, кальций, магний, олтингугурт ва темир асосий озуқа моддалари ҳисобланади. Ўсимликлардаги бу элементлар миқдори юздан бир улуш фоиздан бир неча фоизгача бўлади ва макроэлементлар дейилади. Ўсимликларга булардан ташқари, шунингдек, бор, молибден, мис, марганец, рух ва бошқа шулар каби бир қатор ўсимлик ва тупроқда мингдан бир улуш фоизда бўладиган моддалар зарурдир. Уларни микроэлементлар дейилади. Ўсимликларнинг ҳаётий фаолиятида углерод, кислород ва водороддан кейин азот фосфор ва калий ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Бундай элементлар тутган ўсимликларнинг озуқа маҳсулотлари қишлоқ хўжалигида асосий минерал ўғитлар номи билан юритилади. Фосфор, азот ва калий ўсимлик учун энг зарур озуқа моддалардир. Ўсимлик бу элементларни тупроқдан олади, тупроқда бу моддалар миқдори йилдан-йилга камайиб, тупроқнинг унумдорлиги пасайиб боради, бу экиннинг ҳосилдорлигига салбий таъсир этади. Тупроқнинг унумдорлигини ошириш учун ерни етарли даражада ўғитланиши керак. Гўнг - органик ўғитлардан энг фойдалиги ҳисобланади. Гўнг таркибида унинг ҳар тоннасида 5 кг азот, 2,5 кг фосфат ангидрид ва 6 кг калий оксид бўлади. Тупроқни озуқа моддалари билан етарлича таъминлаши учун гектарига 20 т дан 40 т гача гўнг солиниши лозим. Органик ўғитлар қишлоқ хўжалигининг кун сайин ўсиб бораётган талабини қондира олмайди, чунки гўнг ва бошқа органик ўғитлар таркибидаги озуқа моддалари минерал ўғитлардагига нисбатан бир неча баробар камдмр. Масалан, 1 т гўнг таркибида 5 кг азот бўлса, 1 т аммиакли селитрада 350 кг азот бўлади. Лекин, минерал ўғитларни билган ҳолда, меъёрида ишлатилиши керак. Тупроқни ўғитлаштиришнинг ўзигина ҳосилдорликни оширишнинг ягона шарти бўлиб ҳисобланмайди. Бунинг учун тупроқнинг сифатини яхшиланиши, экинни белгиланган вақтда суғорилиши, ўсимликларни тўғри ривожлантирилиши, турли касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш лозимдир. Минерал ўғитлардан фойдаланилишидан йилдан-йилга пахта ва бошқа техника экинларининг ҳосили тобора ортмоқда. Масалан, 1930 йилда Ўрта Осиё республикаларида ҳар гектар ердан 7-8 ц пахта олинган бўлса, ҳозирга пайтга келиб, гектаридан ўрта ҳисобда 29,2 ц ҳосил олинмоқда. Тупроққа солинган ҳар 1 кг фосфор қўшимча 6-7 кг пахта, 50-60 кг картошка, ҳар 1 кг азот эса қўшимча равишда 15-20 кг пахта ва 150 кг картошка олиш имконини бермоқда (1.1 – жадвал). 1.1 – жадвал Минерал ўғитларнинг ҳосилдорлигига таъсири
*Тупроқдаги захирасига қараб калийли ўғит солинади. Минерал ўғитлар экиннинг ҳосилдорлигиини ошириши билан биргаликда маҳсулотлар сифатини ҳам яхшилайди: дондаги оқсил ва картошкадаги крахмал миқдорларини кўпайтиради, пахта толасининг пишиқлигини оширади. Ҳосилдорликни оширишдага омилларни баҳолашда: АҚШ да 50% гача, Францияда 50-70% гача қўшимча ҳосил олиш ўғитлар ҳиссасига тўғри келади. Ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра, ҳосилдорликнинг оширишдаги ўғитларнинг улуши МДҲ мамлакатларининг қоратупроқли минтақаларида 40-50% га, ноқоратупроқли минтақаларида 60-75% га Ўрта Осиёда, хусусан, Ўзбекистон Республикаси худудидаги унумдор тупроқларда 50-60% га тўғри келади. Ўғитлар классификацияси. Ўғитлар келиб чиқишига кўра, ноорганик – минерал, органик, органо-минерал ва бактериал турларига классификацияланади. Улар қаттиқ, суюқ ва суспензияли ҳолатда бўлиши мумкин. Минерал ўғитлар (ёки сунъий ўғитлар). Улар саноат – ишлаб чиқариш йўли: ноорганик хом ашёларни кимёвий ёки механик қайта ишлаш (масалан, агрокимёвий рудалар – фосфоритлар, калийли тузлар, доломитлар ва хоказоларни майдалаш) орқали тайёрланадиган ноорганик маҳсулотлардан ҳосил қилинади. Хом ашё сифатида хизмат қиладиган ҳаво азотидан ёки таркибида ўсимликлар учун озуқа бўладиган моддалар тутган айрим кимёвий ишлаб чиқариш корхоналарининг оралиқ маҳсулотларидан олинган моддалар ҳам минерал ўғитлар қаторига киради. Масалан, аммоний сульфат – кокслаш печи газлари ёки капролактам ишлаб чиқаришнинг оралиқ маҳсулотларидан олинади. Фосфор тутган рудалардан металларни суюқлатириб олинишида фосфорли ўғитлар сифатида қўлланиладиган томасшлак ёки мартенли асосий дашқоллар олинади. Хом ашёни кимёвий қайта ишлаш натижасида олинадиган минерал ўғитлар таъсир этувчи моддаларнинг юқори концентрациялилиги билан ажралиб туради. Таъсир этувчи модда бўйича минерал ўғитлар: азотли, фосфорли, калийли ва микроэлементли (борли, молибденли ва б.) турларга бўлинади. Органик ўғитлар. Улардаги элементлар ўсимлик ва ҳайвонлардан олинадиган чиқинди моддалар таркибида бўлади. Бундай ўғитларга биринчи навбатда гўнг, шунингдек ўсимлик ва ҳайвонлардан келиб чиқадиган чиқиндилар (торф, кунжара, балиқ ва парранда чиқиндиси, суяк уни, аҳоли чиқиндиси ва турли озиқ-овқат маҳсулотлари чиқиндилари) ни қайта ишлаш натижасида олинадиган маҳсулотлар ҳам киради, бунга яшил ўғитларни ҳам киритиш мумкин. Органо-минерал ўғитлар таркибида органик ва минерал моддалар бўлади; бундай ўғитлар торф, кўмир ва бошқалар каби органик моддаларни аммиак ёки фосфат кислота билан қайта ишлаш орқали олинади. Уларни шунингдек гўнг ёки торфни фосфорли ўғитлар билан аралаштириш йўли билан ҳам олинади. Бактериал ўғитлар – тупроқдаги ва ўғитлардаги ҳаво азоти ёки минераллашган органик моддалар билан озиқланувчи микроорганизмлар тутган препаратлар киради. Бундай ўғитлар қаторига азотобактерин, тупроқ нитрагини киради. Минерал ўғитлар агрокимёвий таъсири бўйича тўғри-тўғри ишлатиладиган, билвосита фойдаланиладиган ва ўсимликлар ўсишини бошқарувчи препаратлар турларига бўлинади. Тўғридан-тўғри ишлатиладиган ўғитлар ўсимликларнинг бевосита озиқланишига мўлжалланган. Улар таркибида ўсимликлар ҳаёти учун муҳим бўлган элементлар: азот, фосфор, калий, магний, олтингугурт, темир, шунингдек микроэлементлар (бор, молибден, мис, рух, кобальт) тутади. Тўғридан-тўғри ишлатиладиган ўғитлар, ўз навбатида, оддий (бир ёқлама) ва комплекс ( кўп ёқлама) ўғитларга бўлинади. Оддий ўғитлар таркибида ўсимликлар озиқлувчи элементлар: азот, фосфор, калий, магний, бор ва бошқалардан биттаси бўлади. Улар ҳам ўз навбатида азотли, фосфорли, калийли, микроэлементли ўғитлар турларига бўлинади. Азотли ўғитлар сувда яхши эрийди, улар азот бирикмаларининг: аммиакли, аммонийли, амидли ва бу шаклнинг турли ҳосилалари (аммиак-нитратли, аммиак-амидли ва х.о.) шакллари билан фарқланади. Бундан ташқари, ювилмайдиган ва сувда қийин эрийдиган азотли ўғитлар, масалан карбамид-формалдегидли, изобутилендикарбамид, оксамид ва бошқалар ҳам ишлатилади. Фосфорли ўғитлар. Эрувчанлиги ва ўсимликларга ўзлашиши жиҳатдан фосфорли ўғитлар учта гуруҳга бўлинади: сувда эрувчан, улардаги фосфорли бирикмаларнинг асосий қисми сувда эрийди, шу сабабли ўсимликларга осон ўзлашади; бундай ўғитлар таркибига: суперфосфат, қўшалоқ суперфосфатлар, шунингдек, мураккаб фосфорли ўғитлар – аммофос, нитроаммофос - Қ, нитроаммофоска, нитрофоска, карбоаммофоска ва бошқалар киради; цитратли эрувчан, уларга таркибида лимон кислота аммонийли тузининг аммиакли эритмаси (аммоний цитрат) да эрийдиган фосфор бирикмалари тутган ўғитлар киради; аммоний цитрат эритмасининг муҳити тупроқ эритмаси муҳитига яқин бўлганлиги учун бундай ўғитларни ўсимликлар томонидан яхши ўзлаштирилади; цитратли эрувчан ўғитларга: преципитат (дикальцийфосфат) каби ўғитлар киради; лимонли эрувчан, бундай ўғитлар сувда ва аммоний цитрат эритмасида эримайди, аммо лимон кислотасининг 2% ли эритмасида эрийди; уларга: фторсизланган фосфатлар, томасшлак, қисман фосфорит уни (майда фракцияси) киради; кам эрувчанлигига қарамай, бундай ўғитлар кислотали тупроқларда яхши самара беради; бундай ўғитлардаги фосфор бирикмалари секинлик билан (хаттоки йиллаб) тупроқ эритмасига ўтади ва ўсимликларга ўзлашади, шунинг учун уларни секин таъсир этувчи ўғитлар деб ҳам аталади. Калийли ўғитлар концентрланган (калий хлорид, калий сульфат, калимагнезия ва бошқа) ва етилмаган тузлар (сильвинит, каинит) турларига бўлинади. Сувда эримайдиган минераллар (нефелин, дала шпати) тўғридан-тўғри ўғит сифатида фойдаланилмайди, улар калийли ўғитлар олиш учун хом ашё вазифасини ўтайди. Масалан, нефелиндан калий сульфат олинади. Микроўғитлар – кам меъёрда (гектарига грамм ва килограммларда) қўлланиладиган ўғитлар ҳисобланади. Таркибида микроэлементлар тутган – борат кислота, мис(II)-сульфат, аммоний молибдат ва бошқа техник тузлар ишлатилади. Колчедан куюндиси, марганецли қуйқум (шлам), чўктирилган магний борат ва бошқа микроэлементли чиқиндилар сувда эримайди. Уларни сувда эрийдиган ҳолатга қайта ишланади ёки тўғридан-тўғри ўғит сифатида ишлатилади. Қишлоқ хўжалигида сувда эрийдиган ҳам, сувда эримайдиган ҳам микроўғитлар ишлатилади. Комплекс ўғитлар – таркибида камида иккита озуқа элементи тутган ўғитлар ҳисобланади. Иккиламчи комплекслар ўғитлар (масалан, азот-фосфорли, азот-калийли, фосфор-калийли) ва учламчи комплекс ўғитлар (масалан, азот-фосфор-калийли) турларга бўлинади. Учламчи ўғитлар тўла таркибли ўғитлар дейилади. Комплекс ўғитлар таркибида шунингдек микроэлементлар, пестицид ва ўстирувчи моддалар қўшимчалари бўлиши мумкин. Комплекс ўғитлар уларни ишлаб чиқариш хусусиятига кўра гуруҳланади: аралаш ўғитлар турли кукунсимон ёки донадорланган тайёр ўғитларни механик усулда аралаштириш йўли билан олинади; мураккаб-аралаш донадорланган ўғитлар аралаштириш жараёнида кукунсимон тайёр ўғитларни суюқ реагентлар (аммиакли сув, фосфат ёки сульфат кислота ва бошқалар) қўшиш билан аралаштирилиш орқали олинади; мураккаб ўғитлар ягона технологик жараёнда хом ашёни қайта ишлаш орқали олинади. Таъсир этувчи моддаларнинг концентрацияси бўйича ўғитлар шартли равишда қуйи концентрацияли (оддий), таркибида 20-25% гача; концентрланган – 30-38%; юқори концентрацияли – 60% дан кўп ва ультра концентрланган – 100% дан кўп таъсир этувчи компонентли турларга бўлинади. Билвосита фойдаланиладиган ўғитлар – ўғитлардан фойдаланиш шароитини яхшилаш мақсадида тупроққа кимёвий, физик ва микробиологик таъсир этиш учун қўлланилади, масалан, тупроқ кислоталилигини нейтраллаш учун майдаланган оҳактош, доломит ёки сўндирилган оҳак қўлланилади; шўрхок тупроқлар мелиорацияси учун гипс ишлатилади, шу билан бир вақтда у кальций манбаи ҳисобланади; тупроқ кислоталилигини (фосфорли ўғит билан солинадиган фосфор бирикмаларининг эрувчанлигини ошириш мақсадида) ошириш учун нитрий бисульфит ишлатилади. Ўғитлар физиологик кислотали, физиологик ишқорий ва физиологик нейтрал турларига бўлинади. Физиологик кислотали ўғитларга ўсимликлар асосан катионларни ўзлаштирадиган ўғитлар киради, анионлар эса тупроқ эритмасини кислоталилигини оширади, масалан, аммоний сульфат, аммоний нитрат, калий хлорид, калий сульфат ва бошқалар. Физиологик кислотали ўғитларга аммонийли азотли ўғитлар, шунингдек карбамид ҳам кириши мумкин. Нитрификацияловчи бактериялар таъсирида аммиак нитрат кислотагача оксидланиши натижасида тупроқ кислоталилиги ортади. Физиологик ишқорий ўғитларга аниони ўсимликларга ассимиляцияланадиган ўғитлар киради, улардаги катион эса тупроқ муҳитини ишқорлаштирган ҳолда тўпланади. Масалан, бундай ўғитларга натрий, калий ва кальций нитратлари киради. Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling