Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги нукус давлат педагогика институти табиатшунослик факультети


Download 1.05 Mb.
bet14/17
Sana27.01.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1134127
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
хим техн лекция 2011 узб

Пуцолон цемент.
Цемент клинкери майдаланаётганда унга вулконлардан отилиб чиккан жинслардан 30-45% ёки чукинди тог жинсларидан (гипс, даламит, магнезит ва бошкалардан) 20-35% кушиш йули билан олинади. Бундай цемент таркибида эркин холдаги Са(ОН)2 ва парчаланишга улгура олмаган клинкер минераллари портландементдагидан камрок булади. Пуцолон цементи сув остида ва нам шароитда котиш хоссасига эга булиб ундан тайёрланган бетон совукка портландцементдан тайёрланган бетонга караганда хаво таъсирида чидамсиз булади. Пуцолон цементи факат гидротехникавий иншоатларни куришдагина ишлатилади.
Шлакли цемент.
Бундай цемент потландцемент клинкерига донадор домна шлаги (30-70%) ни кушиб, майдалаш йули билан олинади. Шлакли цемент портландцементга ухшайди, лекин портландементга нисбатан секинрок тишлашади ва котади. Портландцемент каби коррозияга чидамли.
Шлакли цемент юмшок булиб, минерал сувлар таъсир этадиган иншоатларни куришда ишлатилади.
Гил тупрокли (кум тупрокли) цемент.
Бу цемент гил ва кум кушимчалари билан бокситлар (Al2O3 *пН2O) дан иборат тог жинслари ва охактош аралашмасини электр ёки шахта печларида 1150-1250 0С гача киздириб ковуштириш оркали хосил килинган клинкерни яхшилаб майдалаш йули билан олинади. Бундай цемент таркибида 40% охак, 50% гил тупрок ва 10% кум тупрокдан иборат минерал бор. У жуда тез котади.
Гил тупрокли цемент сув билан бирикиб гидратланади: бу реакция натижасида хосил булган моддалар кристал ва коллоид холда булгани учун цемент тез котади.
Бу цемент денгиз сувига, коррозия хамда иссикка портланд цементдан кура чидамлирок, кучли кислота ва ишкорлар таъсирида емирилади.
Кислотага чидамли цемент.
Жуда майдаланган кварц куми билан катта сиртга эга булган актив модда аралашмасидир. Бундай актив модда сифатида олдиндан кимёвий ишлов берилган трепель ёки сунъий йул билан хосил килинган SiO2 ишлатилади.
Бундай аралашмага Na2SiO3 эритмаси кушилгандан сунг пластик бутка хосил булиб, у мустахкам массага айланади ва фторид кислотадан бошка хамма кислоталар таъсирига чидайди. Бундай цемент кимёзаводларида турли асбобларнинг ички томонига, кислотага чидамли плиталарни теришда епиштирувчи восита сифатида ишлатилади. Баъзан кургошин урнида хам ишлатилади.

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling