Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги нукус давлат педагогика институти табиатшунослик факультети
Download 1.05 Mb.
|
хим техн лекция 2011 узб
Бетоннинг таркиби ва турлари
РЕЖА: 1.Цемент хакида умумий тушунча. 2.Цементнинг ткрлари. 3.Цемент ишлаб чикаришда фойдаланиладиган хом ашелар. ТАЯНЧ ИБОРАЛАР Цемент, цемент клинкери, романцемент, портландцемент, пуцолон цемент, шлакли цемент, кислотага чидамли цемент, кенгаювчи цемент. Силикат саноатининг мухим материалларидан бири цементдир. Цемент гилни охактош билан кушиб, то ковушиб колгунча куйдириш оркали хосил килинади. Бунинг учун улар аввал курук ёки нам холда яхшилаб аралаштириб олинади, кейин киздирилади. Бунда Са СО3 СаО+СО2 содир булади, СаО эса гил билан реакцияга киришиб, Са силикат ва Са алюминатларни хосил килади. Цемент коришмаси айланиб турадиган махсус цилиндрик печларда куйдирилади. Печь калин пулатдан тайёрланган булиб, унинг узунлиги 40-150 метр, диаметри 2,5-3,5 метргача булган катта трубадан иборат. Бу труба бироз кия урнатилади. Унинг ич томонига утга чидамли материал киритилади. Печнинг биринчи бошидан цемент коришмаси, иккинчи томонидан эса табиий газ алангаси пуркалади. Труба секин айланганлиги учун цемент аралашмаси секин аланга томон силжийди. Печнинг пастки бошидан цемент клинкери деб аталадиган майда доналар чикади. Уни туйилиб, яшил кулранг кукунга айлантирилади. Бу кукун силикат цемент ёки портланд цемент деб аталади. Ундан ташкари гил тупрокли цемент ва кислотага чидамли цементлар хам ишлаб чикарилмокда. Гил тупрокли цемент боксит (табиий Al2O3) билан охактош аралашмасини суюклантириш йули билан олинади. Бу аралашма шахта печларида ва махсус электропечларда суюклантирилади. Гил тупрокли цементда силикат цементга нисбатан CaO хам, AI2O3 хам куп булади. Унинг таркиби тахминан куйидагича булади: 40% Ca O , 10% SIO2 ,50 % AI2O3 У силикат цементга нисбатан тезрок котади ва бардошлирок. Шу билан бирга киммат хам булиб, курилишда факат махсус жойларда ишлатилади. Кислотага чидамли цемент жуда майдаланган кварц куми билан катта сиртга эга булган актив кум тупрок модда аралашмасидир. Актив модда сифатида SIO2 ишлатилади. Бу аралашмага Na силикат эритмаси кушилгандан кейин пластик бутка хосил булади. Бу бутка мустахкам массага айланади ва HF дан бошка барча кислоталар таъсирига бардошли булади. Бу цемент киёвий аппаратларнинг ички томонини вислотага чидамли плиталар епиштириш максадида ишлатилади. Гил билан охак айланиб турувчи махсус печларда пиширилади. Хосил килинган махсулот тегирмонларда майдаланади. Баъзи жойларда тупрок билан охакнинг тайёр аралашмаси бор, бу аралашма мергель деб аталади. Ана шу аралашмадан тугридан-тугри цемент тайёрлаш мумкин. Цемент CaO, SIO2 AI2O3 , Fe2O3 оксидлар аралашмасидан иборатдир, бу аралашмада оксидалрнинг узаро микдорий нисбати хар булиши мумкин. Шунга караб, унинг сифати хам хар хил булади. Цемент сувга корилса тез котадиган куйик масса хосил булади. Цементнинг котишига сабаб шуки, унинг таркибий кисмлари сув билан реакцияга киришади ва хосил булган модда кристалланади. Масалан: 3 CaO* SIO2 +5H2Oк Ca2SIO4 *4H2O+Ca(OH)2 Шагал билан аралаштирилган цемент бетон дейилади. Темир (ёки пулат) чивиклар билан бетондан иборат материал темир - бетон дейилади. Кислотага чидамли цемент кварц - кремнефторидан иборат булиб, майдаланган кварц куми билан натрий кремнефторит аралашмасини яхшилаб кориштириш ёки шу аралашмани кукун килиб майдалаш йули билан олинади. Кварц куми урнига андезит ёки бошка минералларни ишлатиш хам мумкин. Кислотага чидамли цемент суюк шишанинг сувдаги эритмасига корилганда жуда каттик масса хосил булади. Бундай цемент куп минерал ва органик кислоталар таъсирига чидайди. Кислотага чидамли цемент, гранит, андезит каби кислотага чидамли майда ва йирик тог жинслари аралашмаси, кислотага чидамли бетон ва коришмалар тайёрлашда ишлатилади. Кислотага чидамли коришмалар эса кимё заводларида кислоталар сакланадиган идишларни тайёрлаш, шунингдек, темир-бетондан ва гиштдан курилган иншоатларни сувашда ишлатилади. Кислотага чидамли бетон сувда пухталигини йукотади, ишкорлар таъсирида эса емирилади. Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling