Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги нукус давлат педагогика институти табиатшунослик факультети
Download 1.05 Mb.
|
хим техн лекция 2011 узб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Портланд цемент.
Роман цемент.
Бу цемент таркибида кальций силикат ва алюминатлар (гил) купрок булган магнезиал мергеллардан иборат тог жинсларини ёки охакни 300-1000 0Сда пишириб, сунгра майдалаб туйиш йули билан тайёрланади. Пиширишда моддалар суюкланиб, бир-бирига ёпишиб колмаслиги зарур. Бу хом ашёни пишириш натижасида таркибида эркин охак булмаган гидравлик махсулотлар кальций силикат 2CaO Si2 , алюминат CaO *Al2O3 ва феррит CaO Fe2O3 хосил булади. Романцементнинг котиши таркибидаги шу минералларнинг гидратланишига асосланган. Романцементдан курилмалар учун бетон тайёрлашда шунингдек, суваш ишларида фойдаланилади. Бу цемент унчалк мустахкам булмаганидан, темир-бетон курилмаларида ишлатилмайди. Романцемент асосан махаллий курилишларга мулжалланган. Портланд цемент. Бу цемент силикат саноатининг энг мухим махсулотларидан биридир. Хозирги вактда портланцемент олиш учун огирлик жихатидан уч хисса охактош ва бир хисса гил кукунларининг хул ёки курук аралашмаси 1450 0С гача киздирилиб ковуштирилади. Бунинг учун узунлиги 40-185 метр ва диаметри 3-3,5 метр булган пулат цилиндрдан ясалган махсус печлардан фойдаланилади. Бу печлар кия урнатилган булиб уз атрофида айлана олади. Печнинг юкори томонидан шлак солинади, пастки томонидан эса кумир чанги ёки табиий газ алангаси юборилади (печ карши оким принципида ишлайди). Натижада цемент клинкери деб аталувчи майда (4-20 мм.ли) доналар холидаги масса хосил булади. Бу масса печнинг пастки кисмидан чикариб олинади. Хосил булган клинкерга озрок (1,5-5% гипс) CaSO4 *2H2O кушиб майдалаб, портланд (силикат) цемент олинади. Портландцементга гил тупрокдан ташкари, озрок темир бирикмалари хам аралашган булади. Аралашма таркибидаги гил умуман олганда кислотали оксидлар SIO2, AI2O3 ва Fe2O3 манбаидир. Аммо табиатда баъзи жойларда, масалан Новороссийск атрофидаги тогларда охактош, тупрок жинслари, мергеллар хам учрайди. Бу жинслар уз таркиби жихатидан цемент коришмасига жуда ухшайди. Клинкер тайёрлаш учун гил тупрок билан охактошдан ташкари, баъзан, тугриловчи кушилмалар хам ишлатилади. Бундай кушилмалар сифатида серкум, тупрокли моддалар (трепель, диатомит) темир оксидлари етишмаганда эса темир калчедани куюндиси ва темир рудалари ишлатилади. Портландцементнинг ишлатилиши. Портландцемент курилишда, ер ости, ер усти, сув ости иншоатларини куришда бетон ва темир-бетон йигма конструкциялар тайёрлашда богловчи модда сифатида ишлатилади. Бунда унга огирлик жихатдан бир неча хисса ортик кум кушиб цемент коришмаси тайёрланади. Бу коришма шагал ва тош билан аралаштирилганда бетон, бетон аралашмасига темир арматура куйилганда эса темир-бетон хосил булади. Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling