Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги
Download 0.56 Mb. Pdf ko'rish
|
авлоний конф. Eshqobilov 2022
Калит сўзлар: бошқарув самарадорлиги, ахборот технологиялари ва
тизимлари, бошқарувда ахборот технологиялари. Замонавий мактаб директорлари бошқарув функциялари ва уларнинг вазифалари, бошқарув алгоритми ва унинг моҳиятини билиши, бошқарув қарорлари ва уларни қабул қилиш йўллари, бошқарув методлари ва улардан фойдаланиш, раҳбарлик услублари ва уларни қўллаш каби тушунчаларга эга бўлишлари зарур ҳисобланади. Замонавий раҳбар таълим муассаса мақсадларидан келиб чиқиб амалга ошириш зарур бўлган вазифаларни белгилаши, мазкур вазифаларни амалга ошириш учун бошқарув функциялари, методлари ҳамда мақсадларини аниқлаш ва стратегик режалар ишлаб чиқиши, яъни таълим муассасасини юқори даражага олиб чиқишда тўғри ва истиқболли режалар ишлаб чиқиш орқали сифат ва самарадорликни оширишга эришиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим тарбия ва илм фан соҳаларини ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида” 23 ги ПФ-6108 сон Фармонига кўра умумтаълим муассасалари директорларини лавозимга 23 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим тарбия ва илм фан соҳаларини ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108 сон Фармони, 6 ноябрь 2020 йил. 76 тайинлаш ҳамда иш берувчининг ташаббусига кўра лавозимидан озод этишнинг ҳудудий халқ таълими бошқармалари томонидан тегишли халқ депутатлари туман(шаҳар) Кенгашлари билан келишилган ҳолда амалга ошириш кўрсатиб ўтилган. Унга кўра, умумтаълим муассасаси директорлиги учун номзодлар танловда тегишли умумтаълим муассасаси кўрсаткичларини келгуси 3 йилда юқори даражага олиб чиқиш бўйича ўз дастури билан иштирок этиши ва Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан танлов натижаларига кўра умутаълим муассасаси директори лавозимига тайинлаш учун энг яхши 3 йиллик дастур эгаси шаффофлик тамойиллари асосида танлаб олинади ҳамда лавозимга тайинлаш учун ҳудудий халқ таълими бошқармаларига тақдим этилиши кўрсатиб ўтилган. Демак, умумтаълим муассасаси директорини лавозимга тайинлашда талабгорнинг бошқарув компетентлиги, муассаса мақсадларини амалга оширишда истиқболли режа тўғри қўйилганлиги каби мезонлар асосида баҳоланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майда қабул қилинган “2022 — 2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги 134-сон фармонида Ривожлантириш дастурининг асосий йўналишлари сифатида “умумий ўрта таълим муассасалари учун миллий кадрлар захирасини шакллантириш, илғор мактаб директори ва намунали ўқитувчи мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда улар асосида раҳбар ва педагог кадрлар фаолиятини баҳолаб бориш” белгилаб ўтилган. Шунга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб мактаб директори лавозимига номзодлар менежерлик сертификатини олиш учун Миллий- тадқиқот институтида жамоада ишлаш ва ота-оналар билан мулоқот қилиш, бошқарув, молиявий ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳамда ахборот- коммуникация технологиялари кўникмаларига ўқитиш айтиб ўтилган. Албатта, замонавий мактаб директорлари АКТдан фойдаланишларида мавжуд ахборотга танқидий ва рефлектив муносабатда бўлишни ва 77 интерактив давлат хизматлари маълумотларидан фойдаланишда масъулиятли бўлишлари талаб этилади. Бизга маълумки, бугунги кунда халқ таълими тизимида таълим муассасаларини бошқариш, назорат қилиш, электрон журналларини юритиш ишларини олиб бориш мақсадида “Халқ таълими тизимини бошқаришнинг ягона дастурий мажмуаси”, “Kundalik” автоматлаштирилган таълим ахборот тизими, attestat.uzedu.uz каби ахборот тизимлари ишга туширилган. Шу билан бирга юқори ташкилотлар томонидан берилган топшириқлар ижроси электрон кўринишда назорат қилинмоқда. Аксарият умумтаълим мактаб раҳбарларининг АКТ компетентлиги етарли даражада бўлмаганлиги сабабли улар ушбу вазифаларни мактабнинг “Информатика ва АТ” фани ўқитувчиларига юкламоқда. Бунинг натижасида вазифалар ижроси номигагина бажарилмоқда, информатика ўқитувчиси ўзи берадиган дарсига эътибори камайиб, Информатика ва АТ дарслари сифатига салбий таъсир қилмоқда. Таълим муассасаларини бошқаришда замонавий ахборот коммуникацион технологиялари (АКТ), ахборот тизимларини жорий этиш босқичма-босқич амалга ошириб борилмоқда. Ўз навбатида таълим муассаларини АКТ воситалари ёрдамида бошқаришда замонавий раҳбарлар замонавий технологиялардан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлишлари керак. Таълим муассасаларини бошқаришда АКТ воситаларидан фойдаланиш бошқарув самарадорлигини ошишига хизмат қилувчи асосий омиллардан биридир. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясининг мақсадли кўрсаткичларида “Умумтаълим мактабларида «Электрон кундалик» ахборот тизимини жорий этиш” вазифалари кўрсатиб ўтилган. Шуни айтиб ўтиш жоизки, мактаб раҳбарлари жорий қилинаётган ахборот тизимларидан фойдаланиш компетентлигига эга бўлмаса, таълим муассасаси мақсадларини амалга оширишдаги бошқарув қарорларини қабул қилишда қийинчиликларга дуч келишлари мумкин. 78 Умумтаълим мактаб директорларининг ахборот технологиялар орқали бошқарув самарадорлигини оширишда 24 : ➢ АКТ воситаларидан фойдаланиш компетентлигига эга бўлади, ➢ таълим муассасасига инновацияларни жорий эта олади, ➢ ўз устида ишлаши, мунтазам АКТ воситалари ёрдамида касбий маҳоратини ошириб боради, ➢ ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқаришда АКТ воситаларидан фойдаланишда етарли шарт шароитларини яратиб беради, ➢ педагог ходимларга интернет тармоғидаги таълимга оид порталлардан фойдаланиш бўйича тавсиялар бера олади, ➢ ижтимоий тармоқлар орқали мактаб фаолиятини ёритиб бориш ишларини олиб боради. Шу билан бирга мактаб директорлари ўз-ўзини баҳолашда ёки фаолият самарадорлигини баҳолашда айрим кўрсаткичларни ахборот тизимлари орқали аниқлаш имконияти мавжуд. Мисол тариқасида “ўқувчиларининг ўқув фанларини давлат таълим стандартларига мувофиқ ўзлаштириш даражаси”, “Мактаб маълумотларини ахборот тизимларида ўз вақтида юритилиши 25 ” каби баҳолаш мезонлари бўйича натижаларни «Электрон кундалик» ахборот тизимидан олишлари мумкин. Натижаларга кўра, мактаб директори таълим сифат ва самарадорлигини оширишда қуйидагиларни амалга оширади: • синфларда ўзлаштириш даражасини ошириш мақсадида зарур чора тадбирлар ишлаб чиқиши; • ўзлаштириш даражаси паст ўқувчилар учун қўшимча ўқувлар ташкил қилиш; • ўзлаштириш самарадорлигини оширишда ота-оналар билан ҳамкорликдаги ишларни ривожлантириш; 24 С.Эшқобилов, Умумтаълим мактаб директорларининг бошқарув фаолияти самарадорлигини оширишда ахборот технологияларининг ўрни, Мактаб ва ҳаёт: Илмий-методик журнал. 2020 №5 25 С.Эшқобилов, Умумтаълим мактаб директорларининг бошқарув фаолияти самарадорлигини баҳолаш механизмлари, Замонавий таълим: Илмий-методик журнал. 2020 № 9 79 • ўқитувчиларни касбий ривожлантириш учун ўқув семинарлари, тренингларга жалб қилиш ва таълим муассасасида ташкил қилиш; • ўзлаштириш даражаси яхши натижаларга эришган синф, ўқувчи, ўқитувчиларни рағбатлантириш ишларини олиб бориш. Айтиб ўтиш жоизки, АКТ компетентлиги яхши шаклланган бугунги замонавий раҳбар таълим муассасасида ижобий натижаларга эришиши ва сифат самардорликни оширишда мавжуд муаммолар ва тўсиқларни қийинчиликларсиз енгиб ўта олади. Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling