Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги
Download 3.94 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-MTM-musiqa-rahbar
Бола:
Кенжа авлод қўшиғи Лим─лим тўлди бахт жоми Етдик дорул замонга Хумодек ―Ўзбек‖номи Қанот ѐйди жахонга. Истиқлол─Озод ватан Қуѐшига ташаккур! ―Соғ бўл, авлодим!‖деган Юртбошига ташаккур! (Маъмур Қаҳҳор шеъри) Бошловчи: Президентимиз Ш.М.Мирзиѐев жорий йилни ―Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили‖ деб эълон қилдилар. Ҳар бир юртда адолат ҳукм сурса халқ бахтиѐр бўлади, миллат равнақ топади. Кўриб турибмизки, Президентимиз болаларнинг соғлом, бақувват бўлиб ҳар томонлама комил инсон этиб тарбияланишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб беряптилар. Бу ҳам бўлса инсон манфатларини ҳимоя қилишнинг энг олий мезони эканидан далолатдир. 36 Бола: Мен ҳар куни катталардан, телевизордан ―Ҳаракатлар стратегияси‖ деган гапни эшитяпман. Бу нима дегани ўзи, нега шу ҳақида гапиришганда камалакдай рангларни кўрсатишяпти? Бошловчи: Бу жиддий саволингизга жавобимиз шундай. Мана сиз ҳар куни мактабгача таълим муассасасига келасиз, кун тартибига риоя қиласиз, турли ўйинларни ўйнайсиз, машғулотларда қатнашасиз. Тарбиячи опангиз берган топшириқларга уйда ота-онангиз, буви-бобожонларингиз билан жавоблар топасиз. Биз яшаѐтган Мустақил Ўзбекистонимизнинг ҳам яқин 5 йил ичида хар томонлама ривожланиши учун режа тузган. Бу катта режа Ватанимизнинг, бизнинг ва сиз азиз болажонларимизнинг келажагимиз учун хизмат қилади. Танланган режамиз эса ―Ҳаракатлар стратегияси‖ деб аталади. Ўзбекистон қандай ривожланади дерсиз. ―Ҳаракатлар стратегияси‖ нинг рамзий тимсолида унга ажойиб жавоб берилган. Сиз камалакка ўхшатган тимсолларни болажонларимиз таърифлаб беришади. 1-бола:Осмонга ўхшаган тимсолнинг биринчи ранги бу кўк рангда. Бу ранг мусаффо осмон ва зилол сувни эслатади. Кўк рангдаги режада Ўзбекистоннинг ривожланиб, кучли давлат бўлиши учун жамият, яъни ҳамма одамлар баравар иштирок этсин, деган эзгу тилак бор. Дарвоқе буюк Соҳибқирон Амир Тимур давлатининг байроғи ҳам кўк рангда бўлган. 2-бола: Тимсолнинг иккинчи ранги эса сиѐҳ рангда. Сиѐҳ ранг, устиворлик, адолат ранги, тараққиѐт режасида, одамлар қонун-қоидаларга амал қилиб яшасин, суд ва хуқуқ идоралари, адолат ва одиллик билан муаммоларни хал этишга ѐрдам беради, дея ишонч билдирилди. 3-бола: Тилланинг ранги қанақа, сариқ албатта. Учинчи ранг, бойлик ва қудрат, иқтисодиѐт рангидир. Ўзбекистоннинг иқтисодиѐти кучли бўлса, тадбиркорлар кўпайса, бозорларимизда сизга ѐқадиган ҳамма нарса мўл бўлади. Оилангиз дастурхони бут, ота-онангиз пуллари ҳам кўп бўлади. 4-бола: Харакатлар стратегиясининг кейинги ранги, томиримизда оқиб турган хаѐтга ўхшайди, яъни қизил рангда. Бу дегани, жамият хаѐти ривожланади, яъни бизнинг соғлом катта бўлишимиз, чиройли уйларда яшашимиз, замонавий боғча ва мактабларга боришимиз учун Ватанимиз доимо ҳаракат қилади. 5-бола: Охирги ранг, бизнинг орзуларимиздек оппоқ, ўзимиздек беғубор. Бу ранг нимани англатади? Ўзбекистонда одамлар бир-бирини ҳурмат қилади, аҳил ва иноқ яшайди, худди биз тенгдош болаларни дўстларимиздек билганимиз каби, Ўзбекистон ҳам, узоқ яқин давлатлар билан, яқин ҳамкорлик қилишни режа қилган. Бошловчи: Ҳозир қизларимиз ана шу камалаклар рангидаги ленталар билан рақс ижро этадилар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling