Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги


Download 3.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/91
Sana12.10.2023
Hajmi3.94 Mb.
#1700425
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   91
Bog'liq
4.2-MTM-musiqa-rahbar

Тадбирнинг бориши: 
Бошловчи ҳар бир командага бир вақтда ѐки бирин-кетин у ѐки бу
топшириқни бажаришни таклиф этади. Юқорида тахминий савол ва 
топшириқлар берилган. Ҳар бир мактабгача таълим муассасаси мусиқа 
раҳбарлари 
ва 
тарбиячи 
педагоглари 
ижодий 
ѐндошган 
ва 
тарбияланувчиларнинг имокниятларидан келиб чиққан ҳолда, шунга ўхшаш 
топишириқларни ўйлаб топишлари мумкин. 
Болалар ҳайъат аъзолари билан таништириладилар. Унинг таркибига 
муассаса раҳбари, методист, тарбиячи ва икки нафар тарбияланувчи 
киритилиши мумкин. Болаларга икки команда ўзаро беллашиши, ҳар бир 
тўғри бажарилган шарт ѐки тўғри жавоб учун команда биттадан фишка 
билан тақдирланиши тушунтирилади.
Конкурс якунида ҳар бир команданинг тўплаган фишкалари сонига кўра 
ғолиб команда аниқланади ва махсус ширинлик билан тақдирланади.
Изоҳ: 1) бир тадбир давомида болалар 7-8 топшириқни бажарадилар; 2) 
агар сардор топшириқни уддалай олмаса, унинг командасидан бирор 
иштирокчи ѐрдамга келиши мумкин; 3) топшириқлар орасига ўйин-
аттракқионларни киритиш мақсадга мувофиқ бўлади. 
“Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” 
 (байрам эрталиги ишланмаси) 
Байрам эрталигининг мақсади:Болаларни мустақил Ўзбекистон 
ҳақидаги тасаввурларини бойитиш, кичкинтойлар қалбида ўз Ватанига, 
она халқига, шу билан бирга, бутун инсониятга меҳр-муҳаббат уйғотиш. 
Иштирокчилар: 
катта 
ва 
мактабга 
тайѐрлов 
гуруҳ 
тарбияланувчилари


34 
 
Керакли жиҳозлар: Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи, 
шарлар, рангли ленталар, байроқчалар, рангли қоғоз ѐки матолар. 
Ўтказиш жойи: Мактабгача таълим муассаса ҳовлиси. 
Бошловчи:
— 
Мустақил диѐрмиз, миллат, Ватанмиз.
Юрт ишқи, халқ, меҳри қалбда намоѐн.
Онам - Ўзбекистон, бир жону танмиз,
Улуғ Истиқлолинг қутлайди жаҳон. 
Ҳурматли меҳмонлар ва касбдошлар! Бугун сизлар билан ватанимиз 
мустақиллигининг 26 йиллигини тантанали байрам қилиш учун йиғилдик. 
Барчангизни ушбу байрам билан табриклаган ҳолда даврага жажжи 
кичкинтойларни таклиф этаман.
Мусиқа садоси остида болалар қўлларида каптарлар ва шарлар билан 
кириб келадилар ва мусиқий композиқияни намойиш этадилар. 

Download 3.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling