Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги


Download 3.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/91
Sana12.10.2023
Hajmi3.94 Mb.
#1700425
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   91
Bog'liq
4.2-MTM-musiqa-rahbar

 
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ 
1.Мусиқий ўйинларни ўтказиш методикаси; 
2.Болаларда мусиқий-таълимий ўйинларга бўлган қизиқишни 
орттириш методикаси; 
3. 7 ѐшли болаларни куйлаш кўникмаси қандай талабга жавоб бериши 
лозим: 
4.Кичик ѐшдаги асосий иш режа 
5.Ўрта ѐшдаги асосий иш режа 
6.Катта ѐшдаги асосий иш режа 
7.Мусиқий-ритмик ҳаракатларни бажариш 
8.Болалар чолғуларида чалишга ўргатиш 
9.Қўшиқларни саҳналаштириш 
10. 6 ѐшли бола билиши лозим бўлган билимлар:
11.Мактабга тайѐрлов ѐшдаги асосий иш режа 
12.Мусиқа тинглаш: 
 
13.Мусиқий-ритмик ҳаракатларни бажариш методикаси 
14.Болалар овозини шикастланишдан асраб ривожлантириш
15.Болалар чолғуларида чалишга ўргатиш; 
ФОЙДАЛАНГАН АДАБИЁТЛАРИ 
1.―Болажон‖ таянч дастури :Тошкент.-2016 
2.М. Икромова ―Давра чорлар болажон‖ 
3.М. Икромова‖Дўмбоқчалар куйлайди‖ 
4.М. Каримов, М. Икромова ‖Рақс элементлари орқали болаларни 
жисмоний ривожлантириш‖ 
 
 


28 
2-МАВЗУ: БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ СҚЕНАРИЙСИНИ ИШЛАБ 
ЧИҚИШ ВА ЎТКАЗИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
 
РЕЖА 
1.Мактабгача таълим муассасасида байрам эрталиклари ва ўйин
кулги кечалари. 
2.Мусиқали таълимий ўйинлардан байрам эрталиклари ва кўнгил 
очиш соатларида фойдаланиш. 
 
 
2.1.Мактабгача
таълим муассасасида
байрам эрталиклари ва
ўйин кулги кечалари 
Мусиқа 
машғулотларда 
фасллар, 
байрам ва тадбирларга оид 
мусиқа асарлари устида 
ишлаш. 
Байрам 
ва 
тадбирлар 
сқенарийсини
ишлаб чиқиш ва ўтказиш 
бўйича мусиқа раҳбари олдига турган вазифалар ҳамда уларга қўйиладиган 
талаблар. Мактабгача таълим муассасаларидаги эрталиклар ва
байрамлар давлатимизнинг муҳим воқеалари билан боғлиқ тарзда
ташкил этилади. Турли хил байрамларга бағишланган эрталикларда
болалар мамлакатимизнинг муҳим саналари ва байрамлари билан
танишиб борадилар. 
Бундай эрталикларда мусиқа асосий ўринда туради. Бундай
эрталикларда болалар қўшиқ куйлайдилар, рақсга тушадилар, болалар 
мусиқий чолғуларида ижро этадилар. Бундай эрталиклар учун атайлаб
сқенарийлар ѐзилади. Сқенарийлар мавзуси байрам руҳига яқин бўлиши, 
турли хил шеърлар, куй ва қўшиқлардан ташкил топган бўлиши керак. 
Демак, байрам эрталикларидаги репертуар хилма – хил бўлмоғи
лозим. Танланадиган репертуарнинг мазмуни байрам мазмуни билан
ҳамоҳанг бўлиши муҳим.
Давлатимиз байрамларидан ташқари мактабгача таълим муассасаларида
ҳайрлашув кечалари ҳам ташкил этилади. Бунда асосан, тайѐрлов


29 
гуруҳлари болалари
иштирок этиб, улар
боғча 
билан
ҳайрлашиб мактабга
йўлланма оладилар. 
Байрам
эрталикларидаги
сқенарий мусиқий
фон 
остида
намойиш этилади. 
Шунинг 
учун
мусиқа раҳбари ҳар
бир ҳодиса ва ҳолатлар учун мос бўлган мусиқа намуналарини
танлаши ўта муҳим шартлардандир. Бундан ташқари кеча ўтказиладиган
залларни ҳам байрам кайфиятига мос жиҳозлаш даркор. Юқоридаги
шартларни бажарилиши байрам эрталикларини кўтаринки руҳда
ўтказилишини таъминлайди. 
Мавсумий: Ҳосил байрами(Меҳржон); Арча байрами; Наврўз 
байрами; Гуллар ва қушлар байрами. Ушбу байрамлар халқ оғзаки ижоди 
намуналар асосида ташкил қилинади. Йилма йил болаларнинг ушбу 
байрамлар, уларнинг ҳар бири билан боғлиқ бўлган халқимизнинг маданий, 
миллий анъана ва урф-одатлари ҳақида олган билимлари кенгайиб боради. 
Ижтимоий-сиѐсий: Мустақиллик куни; 21-октябрь - Ўзбек тилига давлат 
мумтоз мусиқа и берилган кун; 8-декабрь–Конституқия куни; 14-январь–
Ватан посбонлари куни. 
Байрамларни катталар болалар учун тайѐрлайдилар. Ҳар бира 
байрамнинг «оилавий» қисми бўлиб, у гуруҳ хонасида, аксарият ҳолларда 
ота-оналар иштирокида ўтади. 
Ҳар бир байрамда: 
* байрам мазмунига мос ўйинлар ташкил қилинади, шеър, қўшиқ ва 
ҳ.к. айтилади; 
* болалар ва катталар учун кўнгил очиш соатлари ўтказилади; 
* сир тутилган дақиқалар, эсдалик совғалари ташкил қилинади; 
Бола мактабгача таълим муассасасига қадам қўйган давридан бошлаб, 
йилма-йил бир жадвал асосида байрамлар ташкил қилиб борилади. Бу катта 
мактабгача ѐшдаги болаларга: 
*ҳар бир байрамга олдиндан ўзларини тайѐрлаб бориш; 
*байрамни ташкил қилиш ва ўтказишда ташаббус кўрсатиш; 


30 
*байрам тадбирида ўзини эркин ва ишонч билан тутиш имконини 
беради 
Катта мактабгача ѐшдаги болалар байрамга энди «истеъмолчи» 
сифатида эмас, балки, меҳмонлар, ота-оналар, кичик ѐшдаги болалар учун 
байрамни «ташкил қилувчилар» сифатида борадилар. 
Бу вазиятда болалар ўзларини артистлар, яъни атрофидагиларга қувонч 
ва лаззат улашиш учун меҳнат қилувчи инсонлардек ҳис қиладилар. Кичик 
ѐш даврларида улар бу ишни ҳали уддалай олмас эдилар. Катта мактабгача 
ѐшга етиб болалар конқерт, спектакль (қўғирчоқ театри ѐки ролли и жро), 
кўнгил очишлар, кўрик-танловлар, сюрпризли чиқишлрни ташкил қила 
оладилар. 

Download 3.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling