Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги


Султонали Рахматовнинг “Ўзбекистон” мусиқаси


Download 3.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/91
Sana12.10.2023
Hajmi3.94 Mb.
#1700425
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   91
Bog'liq
4.2-MTM-musiqa-rahbar

Султонали Рахматовнинг “Ўзбекистон” мусиқаси
Болалар композиқияни ижро этганларидан сўнг белгиланган жойларига
бориб ярим доира бўлиб турадилар. 
БОЛА: 
Ҳар саҳар янграган
Улуғ мадҳиям. 
Ҳар сатри ҳикматга 
Тўлиқ Мадҳиям. 
Энг гўзал қўшиғи 
Озод элимнинг, 
Муқаддас Мадҳиям, 
Қутлуғ Мадҳиям. 
Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси янграйди 
Бошловчи: 
Болажонлар Ўзбекистон Республикаси ўзининг давлат 
рамзлари бўлмиш – байроқ, герби, мадҳиясига эга. 
Бола: 
“Байроқча ” 
(М. Асқархўжаева) 
Байроғимизга қаранг ─ яшил,оқ ва ҳаво ранг 
Мустақилликни ѐқлаб турибди у ҳирпираб. 
Юлдузлар ва янги ой байроққа бериб чирой,
Осмон узра ялтирар, узоқлардан кўринар.
Бола: 
 “ Тамға “ 
(И.Йўлдошева) 
Тамғамизга бир қаранг, товланади ранг─баранг 
Унга беради чирой, тепасидаги ҳилол ой 
Бир томони пахтазор, қуѐш нурин сочади 


35 
Амударѐ, Сирдарѐ, чанқоғингиз босади 
Ўртасида Хумо қуш, бизга омад тилайди. 
Ўзбекистон номини жаҳон ичра тарайди
 
Болалар билан ўйин ўтказилади, байроқни ясаш. 
(тарбиячининг ихтиѐрига кўра рангли матолардан ѐки рангли қоғозлардан) 
Бошловчи: 
Бугун катта байрам Ўзбекистон республикаси ўз 
мустақиллигига эришган кун. Мустақиллигимиз бугун 26 ѐшга тўлган кун. 
Барчангизни ушбу байрам билан чин қалбимиздан табриклаган ҳолда, 
байрамга тайѐрланган куй қўшиқлар ва шеърлардан баҳраманд 
бўлинг...марҳамат... 
Бола: Ўзбекистон
Ўзбекистон─ 
Нурли бўстон, 
Номинг сенинг─ 
Тилда достон. 
Жаҳон ичра 
Ягонасан, 
Халқинг улуғ, 
Мардонасан. 
(Махмуджон Дадабоев) 
Аваз Мансуровнинг “ВАТАН” қўшиғи ижро этилади 

Download 3.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling