Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги


Мактабгача ѐшдаги болаларда қўшиқчилик кўникмаларини


Download 3.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/91
Sana12.10.2023
Hajmi3.94 Mb.
#1700425
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   91
Bog'liq
4.2-MTM-musiqa-rahbar

4.2.Мактабгача ѐшдаги болаларда қўшиқчилик кўникмаларини 
тарбиялаш 
Қўшиқ куйлаш – болаларга кўтаринки кайфият бағишлайди. У
болаларни нафақат руҳий балки жисмоний жиҳатдан ривожлантиради. 
Чунки бола куйлаѐтганда оғиз, бурун, нафас йўллари, кўкрак қафаси, 
умуман олганда барча аъзолари фаолият олиб боради. Бола куйлаш
жараѐнида тик гавдасини эркин ва тўғри ўтириши талаб этилади. 
Куйлаш жараѐнида нафас йўллари ҳам ривожланади. Бу жараѐнлар
масаласини жуда кўплаб физиолог – медик олимлар кўп тадқиқотлар ва
ишлар олиб боришганлар.Булардан Н.А.Ветлугина, А.Н. Кенеман, 
М.А.Метлов, С.Г,Товбина, Е.П. Равлов, А.Г. Менабени ва бошқа кўплаб
физиологларни таъкидлаб ўтсак бўлади. 
Болаларга куйлаш жараѐнида матн ва мусиқа уйғунлигида
бўлганда матн ва куйга эътибор берилади. Қўшиқда матн ва мусиқий
куй бирикиб, тингловчига эмоқионал таъсир кўрсатиб турли ҳис – 
туйғуларни уйғотади. Бу таъсирчанлик бола тарбиясида катта аҳамиятга
эга. Боланинг кичик давридан қўшиқни маъносини тушунмаса ҳам, 
унинг мазмунини ва мусиқасини тушунмаса ҳам унга ҳиссий
муносабатни билдиради.
Бола ривожлангани сари, нутқи ва ҳаѐт давомида олган
кўникмалари қўшиқни, умуман куйни тушуна олишга ѐрдам беради. 
Жамоа бўлиб куйлаганда болага куй қўшиқ матнга нисбатан кучлироқ
таъсир қилади. К. Д. Ушинский таъкидлаганидек: «Қўшиқда, айниқса хор
жамоасида қалбни тарбияловчи , уни жумбушга келтирувчи ҳиссиѐтлар
мавжуд» Кўпгина ҳолларда ўғил боланинг шахдам юриб маршни
куйлаѐтганини, қиз болани эса қўғирчоқни аллалашини кузатишимиз
мумкин. 
Боланинг овози – табиий чолғудир, чунки бу чолғу у ѐшлигидан
мавжуд. Мана шунинг учун ҳам унинг ҳаѐти давомида ҳамроҳ бўлади
ва турли ўйинлардан фойдаланади. Ундан ташқари қўшиқ бола


50 
ҳаѐтининг бошқа фаолиятларида қўлланади. Масалан, рақс, хоровод, 
болалар чолғуларида ижро этганда. 
Қўшиқ – бу боланинг дунѐқарашини кенгайтириб, ѐрқин образли
тасаввурга эга бўлишга ѐрдам берадиган жанрдир. Қўшиқларда табиатга, 
Ватанга муҳаббат, катталарга, аждодларга ҳурмат, ўзаро муносабатларни
яхшилаш ва бошқа тарбиявий, ахлоқий фазилатлар акс этади ва
ахлоқий қарашларини ўстиришга ѐрдам беради. 
Қўшиқ ўргатиш жараѐнида болалардан катта ақлий меҳнат талаб
этилади. У ѐнидаги болани эшитишни, унинг қўшиғига ўз муносабатини
билдиришни, мусиқий жумлаларни бир – бири билан солиштиришни
таққослашни, фортепиано жўрлигини тинглай олишни, қўшиқни
гармоник ва мелодик тизимини эшита олишни ва ижро сифатини
баҳолашни ўргатади. 
Бола қўшиқ организмига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Масалан,
нутқни ўстиради, овоз аппаратларини ривожлантиради, қўшиқчилик
нафасини шакллантиради. Бола қўшиқ куйлашда асосан мусиқа ҳисси, 
эмоқионал таъсирланиш, мусиқий эшитуви (слух), ритм ҳисси
ривожланади. Қўшиқ куйлашнинг яна бир асосий хусусиятлардан бири
бу – жамоа бўлиб куйлашдир.

Download 3.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling