Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги
Download 3.94 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-MTM-musiqa-rahbar
- Bu sahifa navigatsiya:
- ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
- 5.1.Мусиқа машғулотларда компьютер дастурларидан фойдаланиш маҳоратини шакллантириш
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1.Тарбиячилар билан мунтазам якка тартибда иш олиб бориш 2.Болалар учун репетуар танлаш 3.Мактабгача ѐшдаги болаларда қўшиқчилик кўникмаларини тарбиялаш 4.Болаларнинг овоз аппаратлари устида ишлаш 5.Болаларга куйлаш жараѐнида матн ва мусиқа уйғунлигини таъминлаш 6.Боланинг овози устида ишлаш 7.Бола қўшиқ куйлашда асосан мусиқа ҳисси, эмоқионал таъсирланиш, мусиқий эшитиш қобилиятини шакллантириш ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Каримов М., Икромова М. ―Рақс элементлари орқали болаларни жисмоний ривожлантириш‖ Т.: ―Илм зиѐ‖ нашриѐт уйи, 2008 й. 2. Намозова Д.Т.,. Носиров Д.Т ―Мактабгача таълим муассасаларида мусиқий таълим методикаси‖ Қўқон: 2006 й. 51 3. Гогоберидзе А.Г. Теория и методика музыкального воспитания детей дошкольного возраста: А. Г. Гогоберидзе, В.А.Деркунская. — М.: Издательский қентр «Академия», 2005. — 320 с 4.Шарипова Г«Мактабгача таълим муассасаларида мусиқа ўқитиш методикаси». «Чўлпон» Т.: 2007. 5. Зимина А.Н. Основы музыкального воспитания и развития детей младшего возраста.- М., 2000 6.РадыноваО. Настроения, чуства в музыке. М;2009 7.Зақепина М.Б. ―Музыкальное воспитание в детском саду.‖ Москва.: ―Мозайка – Синтез‖, 2008. 5-МАВЗУ: МУСИҚА МАШҒУЛОТЛАРИДА КОМПЬЮТЕР ДАСТУРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ РЕЖА 1. Мусиқа машғулотларда замонавий ва компьютер технологияларини фойдаланиш 2. Аудио-визуал жиҳозлар ва электрон нота муҳаррирлар ѐрдамида мусиқа санъати фанларини ўзлаштириш самараси 3. Мусиқий тарбияда компьютер имкониятлари 5.1.Мусиқа машғулотларда компьютер дастурларидан фойдаланиш маҳоратини шакллантириш XXI аср юқори компьютер технологяилари асридир. Ҳозирги замон ѐш авлоди электрон маданият оламида яшамоқда. Бундан келиб чиқиб, мусиқа раҳбари бола билан мулоқот қила олиши учун замонавий ва янги таълим методикалари ҳамда технологияларини эгаллаган бўлиши лозим, лекин бунда мусиқа раҳбарининг ахборот маданиятидаги вазифаси ўзгаради – у бола олаѐтган ахборот оқимларини мувофиқлаштириб борувчига айланиши зарурдир. Замонавий ахборот технологияларининг гуркираб ривожланиши ва уларнинг ўқув жараѐнига жорий этилиши ҳозирги замон боласининг шахс сифатида ривожланишида ўз изини қолдирмоқда. Бугун ахборотга эгалик қиладиган–ахборотни излаб, топиб, яратиб, таҳлил этиб, тарқата биладиган одам дунѐга ҳам эгалик қилади деган қараш 52 ҳақиқат даражасига кўтарилган. Демак, ѐшларимизнинг хорижлик тенгдошлари орасида ҳеч кимдан кам эмаслигини исботлаб, тенглар ичра тенг бўлиб фаолият юритиши, келажагимизнинг чин маҳнодаги ҳал қилувчи кучига айланиши учун ҳам, таълим-тарбия жараѐнига ахборот–комуникақия технологияларини жорий этиш, фарзандларимизда унинг имкониятларидан тўла–тўкис фойдаланиш кўникмасини шакллантириш муҳим аҳамиятга эга деб ѐзади Бахтиѐр Данияров ―Ахборот асрида таълим-тарбия‖ китобида Мусиқа раҳбари болаларнинг мусиқа санъатига бўлган қизиқишларини тўғри ташкил этиши, уларнинг ижодкорлик қобилиятларини ривожлантириш, мусиқа тинглаш, куйлаш, болалар мусиқа чолғу асбоблаларига жўр бўлиш ва чалишга ўргатиш, саводига доир кўргазмали қуроллар ва айниқса, замонавий ахборот коммуникақион технологияларидан кенг фойдаланиб машғулот жараѐнини ташкил этиш талаб этилади . Замонавий мусиқа машғулоти – бу замонавий педагогик технологиялар, компьютер технологиялари қўлланиладиган, электрон мусиқа асбобларидан фойдаланиладиган дарс машғулотидир. Мусиқа тарбияси машғулотида ижодий муҳитни яратиш билан тавсифланади, чунки мусиқа машғулотларининг мазмуни бадиий педагогик ғояси хиссий ва уларни руҳий кечинмалар тарзида субъектив (онгли) равишда бошдан ўтказишдан иборатдир. Мана шундай ўзига хос тарздаги мазмун турли- туман методларни, иш турларини ва янги мультимедиа воситаларини танлаб олишни шартлайди. Мусиқа тарбияси машғулотида ахборот технологияларини қўллашнинг энг осон усули – у мультимедиали қурилмалардан фойдаланишдир. Ахборот технологияларини жорий қилиш дастакларидан бири бўлиб мусиқа машғулотларини ўтказишда самарали ва ижодкорлик билан фойдаланиш мумкин бўлган Power Point компьютер дастури ҳисобланади. Мазкур дастурда мусиқа машғилотларини ўтказишда ахборот кўмагини яратиш имконини берувчи тақдимотлар тузилади. Тақдимот мусиқа раҳбарига мавзуни тушунтиришда рангли расмлар орқали кўрсатишга, бу мавзуни анча диққатни тортадиган қилишга, энг асосийси эса – болаларларнинг диққатини мусиқа раҳбарига қарата жамлашга ѐрдам беради. Тақдимотларни машғулотларнинг исталган босқичида қўллаш мумкин, ўрганилаѐтган материалнинг тасвирий жиҳатдан қабул қилиниши тарбияланувчиларга мусиқа раҳбари баѐн қилаѐтган мавзуни самаралироқ ўзлаштиришга имкон туғдиради. Слайдларни яратишда анимақиялардан ҳам фойдаланиш мумкин бўлиб, бу мавзуни кетма-кетликда баѐн қилиш 53 учун жуда қулайдир. Анимақия ѐрдамида болаларнинг диққатини ўрганилаѐтган мавзудаги энг асосий жиҳатга қаратиш мумкин. Ҳозирги пайтда ҳар бир бола ҳар куни катта эмоқионал, маънавий- эстетик таҳсир кучига эга бўладиган ―экрандаги санъат‖ (видео, кино, телевидение) намуналари билан юзма-юз келади. Мусиқа машғулотларида видео ва киносанъати материалларидан фойдаланиш болаларга нафақат уларни қизиқиш билан кўришга, балки ўзаро суҳбат жараѐнида уларни кўриш давомида пайдо бўладиган ўз фикрларини таҳлил қила олиш, ўз таассуротлари билан ўртоқлашиш, ижодий топшириқларни бажариш ва эҳтимол, илгари ўзлари кўрмаган ѐки эътибор қилмаган нарсаларни кўра олиш, илгари тушуна олмаган нарсаларини тушуниш ва уларни бошқалар тушунганидан фарқли тарзда англаш имконига ҳам эга бўладилар. Замонавий технологияларга боғлиқ ҳолда болалар ўзбек, рус ва хорижий мумтоз мусиқа оламига, замонавий оммавий мусиқа, фольклор, опера, балет каби сифатли ѐзувдаги мусиқани эшитадилар, асарлар видеороликларини томоша қиладилар, санъат дунѐси – тасвирий санъат, мусиқа, адабиѐт билан боғлиқ ахборот маълумотларни оладилар. Шахсий компьютерлар анча вақтдан бери киши ҳаѐтидаги кундалик ва одатдаги Download 3.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling